18. Пул деганда нимани тушунасиз?
қиймат шакллари ривожи натижасида пайдо бўлган иқтисодий
категорияни;
кишилик жамияти учун зарур бўлган олди-сотди воситасини;
* барча товарлар каби истеъмол қийматга ва қийматга эга бўлган
товарни;
барча бошқа товарлар учун умумий эквивалентлик вазифасини
бажарувчи махсус товарни;
19. Натурал хўжаликни ифода этувчи жавобни аниқланг.
бозор учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган хўжалик;
бошқалар учун маҳсулот етказиб берадиган хўжалик;
* ўз шахсий эҳтиёжини қондириш мақсадида маҳсулотлар
яратиш;
режа асосида иш юритувчи хўжалик;
20. Товар қиймати ва меҳнат унумдорлиги ўртасида қандай боғлиқлик бор?
тўғри боғлиқлик бор;
*тескари боғлиқлик бор;
улар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик мавжуд эмас;
товар қиймати ва меҳнат унумдорлиги ўзгармайди;
21. Иқтисодий плюрализм деганда нимани тушунасиз?
хусусий мулкнинг устун мавқега эга бўлиши;
давлат мулкининг қисқариши;
чет эл инвестицияларининг кўплаб киритилиши;
* мулк шакллари ва хўжалик юритиш усулларининг турли-туман бўлиши;
22. Бозор иқтисодиёти самарали ҳал эта оладиган муаммолар қаторига қайси бири кирмайди?
муттасил равишда ишлаб чиқаришни ўстириб, тўкинчиликни таъминлаш;
ресурслардан оқилона фойдаланиш;
самарали меҳнатни йўлга қўйиш;
*узоқ муддат ичида амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни самарали ҳал этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |