1-маьруза бухгалтер касбининг тадрижий ривожланиши



Download 37,08 Kb.
bet5/7
Sana23.02.2022
Hajmi37,08 Kb.
#126970
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маьруза

Англия-Америка мактаби

Ушбу мактаб вакиллари фикрича, ҳисоб бошқарув қуролидир. Таниқли вакиллари бўлиб қуйидаги олимлар ҳисобланади:

  1. Вильям Эндрю Патон (1889 – 1991), персоналист (амер.)

  2. Джордж Оливер Мэй (1875 – 1961), институционалист;

  3. Френсис Пикслей (совр.), институционалист (англ.)

  4. Джон Хиггинс (серед.ХХ в.), амер.

  5. Чарльз Хорнгрен (совр.), персоналист (амер.)

  6. Генри Свиней (перв.пол.ХХв.), персоналист (амер.)

  7. Роберт Антони (совр.), институционалист (амер.)

  8. Джон Каннинг (1884 – 1962), персоналист )амер.)

Бу мактаб вакиллари ҳисобнинг юридик томонига алоҳида эътиборни қаратмайдилар. Бошқарув ҳисобини ривожлантириш англия-америка мактабининг хизмати деса бўлади. Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш –бош мақсад деб қаралади.

Замонавий халқаро таълимотда бухгалтерия ҳисоби унда шаклланадиган ахборотларнинг шакл ва мазмуни, уларни ким учун мўлжалланганлига қараб, иккита қисмга ажратилади:



  1. бухгалтерия молиявий ҳисоби; (2) бухгалтерия бошқарув ҳисоби.

Яхлит бухгалтерия ҳисоби ушбу қисмларининг айнан шундай номланиши негизида қуйидагилар ётади.
Биринчидан, бухгалтерия ҳисобининг ушбу ҳар иккала қисми корхонанинг махсус бўлинмаси бўлган бухгалтерия томонидан юритилиши сабабли уларда “бухгалтерия” сўзи ишлатилади.
Иккинчидан, бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисоби, уларнинг номланишидан кўриниб турибдики, мос равишда, молиявий характердаги ҳамда бошқарув характеридаги ахборотларни ўзида мужассамлаштиради.
Молиявий характердаги ахборотлар деганда, одатда, ягона пул бирлигида ўлчанадиган, қайд этиладиган ва фойдаланувчиларга тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиладиган ахборотлар тушунилади. Бухгалтерия молиявий ҳисоби айнан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, мулки, мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги молиявий характердаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни фойдаланувчилар ҳукмига тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиш тизими ҳисобланади.
Бухгалтерия молиявий ҳисобида шакллантириладиган молиявий характердаги ахборотлар ҳам ички, ҳам ташқи фойдаланувчилар учун зарур ҳисобланади. Мисол учун, ички фойдаланувчиларга корхоналар фаолияти, фаолият натижалари, мулки ва мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги ягона пул бирлигида ифодаланган ахборотлар ушбу кўрсаткичлар бўйича белгиланган режа (ёки бюджет)ларни бажарилишини узлуксиз назорат ҳамда таҳлил қилиб бориш учун керак. Ташқи фойдаланувчилар учун ягона пул бирлигида молиявий характердаги ахборотлар корхоналар фаолияти самарадорлигини, мулкий ва молиявий ҳолатини, улар мустақиллиги ва тўлов қобилиятини баҳолаш ҳамда бу кўрсаткичларни яхшилаш бўйича тегишли қарорларни қабул қилиш учун зарурдир.
Бухгалтерия бошқарув ҳисобида асосан бошқарув характеридаги ва унинг учун ўта зарур бўлган ахборотлар шакллантирилади. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу қисмида бухгалтерия молиявий ҳисобидан фарқли ўлароқ нафақат пул бирлигидаги, балки натурал ва меҳнат ўлчов бирликларида ҳам ифодаланган ахборотлар шакллантирилади . Чунончи, бухгалтерия бошқарув ҳисобида ҳар бир сегмент, объект, субъект бўйича олинган даромадлар, харажатлар, якуний молиявий натижалар тўғрисидаги ахборотларнинг тафсилоти, ишлаб чиқилган ва сотилган маҳсулотларнинг сони, сифати, харидоргирлиги, таннархи, сотиш баҳоси, меҳнат унумдорлиги ва бошқалар ўз аксини топади. Бинобарин, бундай ахборотлар фақат ички аҳамиятга молик бўлади ва корхона раҳбарияти учун ҳар бир фаолият самарадорлигини оширишнинг ички резервларни излаб топишда, уларга оид тезкор бошқарув қарорларини қабул қилишда ишлатилади.
Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмлари ҳисобланган бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобига қуйидагича таърифларни бериш мумкин.

Download 37,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish