19.1-расм.
Ёнма-ён квартираларда
инсоляциянинг бузилиши (γ –
дискомфорт зоналар)
Хоналарнинг ёритилишига бўлган
эҳтиёж кишининг мақсадига боғлиқ. Актив фаолият учун анча кучли ёруғлик
керак бўлади, ухлаш ёки хордиқ чиқариш учун эса тарқалган майин ёруғлик
етади. Бунга хордиқ чиқариш пайтида турли пардалар, дарпардалар,
чийпардалар ва ҳ.к. ёрдамида эришиш мумкин. Шундай қилиб, актив
фаолият учун зарур бўлган ёруғликни дастлабки қиймат сифатида қабул
қилиш керак. Табиий ёруғлик қурилиш меъёрларида табиий ёруғлик
коэффициенти (қисқача т.ё.к.)нинг қиймати билан белганган. Табиий ёруғлик
коэффициентининг қиймати кузатилаётган нуқтадаги ёруғлик очиқ ҳаводаги
ёруғликнинг қандай миқдорига тенг эканини кўрсатади.
Ёритилганлик интенсивлиги дераза ва дарча ўринларининг майдони
ҳамда уларнинг сонига, шунингдек қўшни биноларнинг жойлашгани,
кўкаламзорлик даражаси ва бошқа табиий омилларга боғлиқ. Бу омилларга
кўра табиий ёруғлик коэффициенти қурилиш ёруғлик техникаси услублари
билан ҳисобланади.
Реконструкция қилинаётган биноларда дераза ўлчамлари – аввалдан
берилган қиймат бўлиб, анча-мунча сарф-ҳаражатларсиз ўзгартирилмайди.
γ
Шунинг учун квартираларни қайта лойиҳалашда одатда хона ўлчамлари
мавжуд дераза майдонларига қараб ўзгартирилади. Деразанинг ҳисобланган
ёруғлик майдонини ошириш мақсадида энлик ушлагичли дераза табақалари
кам миқдордаги ёруғлик тўсувчи деталларга эга бўлган деразалар билан
алмаштирилади. Масалан, агар эски бинода горбилекли ёғоч табақалар
горбилексизларига алмаштирилган бўлса, хона ёруғлиги 1,6 марта ортади.
Металл табақалар ўрнатиб эса ёруғликни 2,2 марта ошириш мумкин.
Биноларни реконструкция қилиш пайтида дераза кесакилари ва табақалари
эскирган бўлса, бу бино қисмларини алмаштириш керак бўлади. Айнан мана
шу пайтда ойналар юзалари катта бўлган ва энсиз боғламали деразаларни
ўрнатиш кўзда тутилиши керак.
Эски биноларда барча квартира хоналарида меъёрдаги ёруғликни
таъминлаш имкони бўлмайди. Бундай биноларни реконструкция қилиш
пайтида биринчи навбатда яшаш хоналарини уйнинг ёруғ олд томони
(фасади) да жойлаштириб, уларнинг нормал ёритилиши таъминланади.
Ошхона ва зинапоя майдончалари бинонинг соя томонида жойлаштирилади.
Ошхонадаги деразалар ёритиш манбаидан кўра, кўпроқ ҳавони шамоллатиш
манбаи сифатида олиб қаралади.
Хона деворларининг ранглари ҳам ёруғликни қабул қилишга таъсир
кўрсатади. Хонанинг худди ўзига ўхшаш хонага нисбатан ёритилганлигини
40% га ошириш учун, уни оч рангга бўяшнинг ўзи кифоя. Биноларни
таъмирлашда бу эффектни назарга олмаслик мумкин эмас, шунинг учун унча
ёритилмаган хоналарда оч рангдаги бўёқлар ва гулқоғозлардан фойдаланиш
тавсия этилади.
Функционал қулайликка (комфортлилик) “бинодан фойдаланишдаги
қулайлик” деб таъриф бериш мумкин. Турар жой бинолари уларда
яшайдиган кишиларнинг тобора ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш
учун қурилади ва реконструкция қилинади.. Бунда “инсон - бино” тизимидан
келиб чиқиб иш кўрилади. Бундай концепция одатда лойиҳалаштиришнинг
руҳий-физиологик асослари сифатида белгиланади. Бу нимани англатади?
Лойиҳалаш мавжуд муҳитда инсоннинг оптимал ишлаши ва хордиқ
чиқариши учун уни нима билан таъминлаш кераклигини баҳолашдан
бошланиши кераклигини англатади. Лойиҳалаш пайтида инсоннинг руҳияти,
атрофни идрок этиши, қарор топган одатлари ва антропометрик тавсифлари
ҳисобга олинади. Функционал қулайликни яратишда бинонинг эстетик
тавсифи, хоналар тузилиши, яшаш ва фаолият кўрсатиш учун яратилган
қулайлик шарт-шароитлари, қўлланган ускунанинг кўриниши ва техник
даражаси каби параметрлар иштирок этади.
Бинонинг эстетик хусусиятлари инсоннинг унга бўлган муносабатини
аввалдан белгилаб берадиган омил ҳисобланади, чунки бинонинг умумий
қиёфаси ҳамда унинг функционал яроқлилиги ҳақидаги тасаввурлар ўртасида
маълум боғлиқлик мавжуд (яъни бино чиройли бўлса, у қулай ҳам бўлади).
Бундай тасаввурга бадиий ифодалилик воситалари, масалан қисмларнинг
масштаблилиги билан эришилади. Масштаблилик муҳим омиллардан
ҳисобланади, чунки масштабли бўлмаган бино кишини руҳан эзиб қўйиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |