1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


 Юкламалар ва таъсирларни баҳолаш



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

21.2 Юкламалар ва таъсирларни баҳолаш 
Бино ва иншоатлар қисмларининг асосий вазифаси уларга тушадиган 
юкларни ишлаш жараенида қабул қила олишидир. 
Бу юклар доимий ва вақтли бўлиши мумкин. 
1. Доимий юклар—конструкция ёки иншоатнинг бутун умри давомида 
ўнга таъсир этиб турадиган юк доимий юк дейилади.Конструкциянинг 
хусусий огирлиги,пойдевордаги тупроқнинг оғирлиги ва босими,олдиндан 
ҳосил қилинган кучланиш таъсири доимий юкларга мисол бўлади. 
2. Вақтли юклар таъсир этиш даражасига кўра узоқ муддатли, қисқа 
муддатли ва махсус турларга бўлинади. 
-вақтли узоқ муддатли юкларга мўқим ускуналарнинг огирлиги,б 
уюмлар ва кувурлардаги газ,суюқлик ва сочиладиган хом-ашёларнинг 
оғирлиги, омборхона, совитгич хоналари, дон омборлари, архив ва 
кутубхоналар ораёпмаларига тушадиган юклар; 
-вақтли қисқа муддатли юкларга қор, шамол, ҳарорат таъсири, 
одамлар, жиҳозлар оғирлиги, конструкцияларни ташиш ва монтаж қилишда 
ҳосил бўладиган юклар; 
-махсус юкларга зилзила ва портлаш таъсирида юзага келадиган 
юклар, ускуналарнинг носозлиги ва бузилиши, пойдевор ва заминнинг 
чўкиши туфайли ҳосил бўладиган юклар киради. 
Қурилиш конструкцияларини ишончли ва тежамли бўлиши учун 
ҳисоблаш жараёнида юқорида қайд этилган юкларнинг барчасини инобатга 
олиш зарур. Юклар конструкцияларнинг ҳисобланишига кўра икки турга, 
яъни меъёрий ва ҳисобий юкларга бўлинади. Конструкциядан ўз меъёрида 
фойдаланиш чоғида меъёр бўйича ўнга қўйилиши мумкин бўлган юкларнинг 
максимал қиймати меъёрий юк деб аталади, унинг қиймати олинган ўртача 
қийматлар , ўлчамлар асосида қабул қилинади ва меъёрий ҳужжатларда ўз 
ифодасини топади. 
Ҳисобий юкларни , меъёрий юкни юк бўйича ишончлилик 
коэффицентига кўпайтириб аниқлаймиз. Бу коэффицентнинг қиймати 
кўпинча бирдан катта бўлади. 
q
x
=q
M
xY
R
(6) 
бу ерда: 
q
х
- ҳисобий юк; 
q
М
- меъерий юк; 
Y
R
- юк бўйича ишончлилик коэффиценти. 
Юк бўйича ишончлилик коэффициенти меъёрий юкларнинг 
ўзгарувчанлигини ҳисобга оладиган миқдор бўлиб унинг қийматини бино ва 
иншоатларни ишлаш жараёнида ҳақиқий юкларни кузатиш ва қийматларини 


тахлил қилиш орқали белгилаймиз.Унинг қийматлари ҚМҚ да батафсил 
берилган.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish