1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


 Ёғоч конструкцияларни таъмирлаш



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

18.2 Ёғоч конструкцияларни таъмирлаш 
Ёғоч конструкцияли бинолар қадимдан қурилишда ишлатиладиган 
асосий материаллардан бири бўлиб ҳисобланади. Хусусан, республикамизда 
ёғоч конструкциясидан фойдаланишнинг ўзига хос усуллари яратилган. 
Бунга мисол қилиб, турар жой қурилишида ёғоч синч конструкцияларни 
келтириш мумкин. Ёғочга ишлов бериш осон, яхши эксплуатация муҳитида 
умрбоқий ва мустаҳкам бўлиб, иссиқлик ўтказувчанлиги бўйича ҳам яхши 
сифатга эга. Энг яхши кўрсаткичларидан яна бири, ёғоч синчли турар жой 
биноларининг зилзилабардошлигидир. Бироқ, уни ишлатишдан олдин яхши 
қуритмаслик, нотўғри эксплуатация муҳити, яъни намликдан сақламаслик 
ёғоч конструкциясининг хизмат даврини кескин камайтиради. Ёғоч 
конструкцияли биноларда ички муҳитдаги намлик даражаси маълум бир 
миқдордан ошганда эгилиш, шу билан бирга турли замбуруғлар таъсирида
унинг сиртида моғорлар пайдо бўлади. Бундан ташқари, ёғоч қурти, Ўрта 
Осиё 
минтақасида 
учрайдиган 
турли 
хилдаги 
термитлар 
ёғоч 
конструкциясининг муддатидан олдин авария ҳолатига олиб келиши мумкин.
Ёғоч 
замбуруғи 
қуруқ 
ёғочда 
ривожланмайди. 
Ёғочда
замбуруғларнинг пайдо бўлиши учун ҳавонинг намлиги қуйидагича бўлиши 
лозим: 

Ҳавонинг намлиги 12-18% гача (қуруқ)- ёғочда замбуруғ 
ривожланмайди; 

Ҳавонинг намлиги 23-25% гача (ярим қуруқ)- ёғочда 
замбуруғнинг баъзи турлари ривожлана бошлайди; 

Ҳавонинг намлиги 25-30% (нам ҳаво) ундан юқори намликда (30-
60%)- ёғоч барча турдаги замбуруғлар таъсирида бузила бошлайди.


Ўз навбатида, сувда ва доимий елвизак шароитида турган ёғоч, 
замбуруғлар таъсирига чалинмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҚМҚ 2.03.08-98 бўйича 
конструкцияларда ишлатиладиган елимланган ёғочнинг намлиги 9% дан 
ошмаслиги керак (ҳаводаги намлик 60%гача бўлганда). Агарда ёғочда табиий 
намлик 20% дан кам бўлса, ёғоч қуриб кетади, натижада у ёрилади, буралади 
ва охир-оқибатда унинг юк кўтариш қобилияти камаяди. Шунинг учун 
Марказий Осиё иқлими шароитида қуриладиган тарихий меъморий 
биноларнинг олдига ҳовузлар қурилган. Ҳовуз қуришдан мақсад нафақат 
меъморий гўзалликка эришиш, балки ёғоч конструкцияларни ёрилиш ва 
буралишдан сақлашдан иборат бўлган.
Ёзда сув парланиши натижасида ёғоч устун, тўсин ва тоқилар ўзига 
керакли бўлган намни ҳовуздан қабул қилиб олади. Натижада, бу ёғоч 
конструкциялар узоқ муддат ишлайди.
Ёғочларда табиий намлик 20% дан ошмаслиги керак (ҳаводаги намлик 
60%гача бўлганда). 
Намлик 25% дан ошганда, ёғоч конструкцияда чириш бошланади.
Юқорида келтирилганлардан кўринадики, ёғоч конструкциясини 
ҳимоялаш учун қулай намлик муҳитини сақлаш, агарда бунинг иложи 
бўлмаса ёғоч конструкция махсус кимёвий усулларда қайта ишланади.
Бинонинг қуйидаги жойларида ёғоч конструкциясининг емирилиши 
кўпроқ кузатилади:
- ишлатилмайдиган ва нам тупроқли ертўлаларда; 
- тўсин ва устунларнинг махсус кимёвий ишлов берилмай қолган 
жойлари ёки ташқи муҳит таъсирида қолган жойларида; 
- том қопламаси бузилган ёпма конструкцияларида; 
- юқори намлик муҳитидаги ва шамоллатиш режими бузилган 
жойлардаги пол, тўсин ва бошқа ёғоч конструкцияларда. 
Ёғоч конструкциясини турли омиллар таъсирида емирилишдан сақлаш 
мақсадида турли хилдаги антисептиклар қўлланилади. Улар ҳам қурилиш, 
ҳам таъмирлаш жараёнида қўлланилиши мумкин.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish