1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


 Саноат корхоналарини реконструкция килиш зарурияти



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

3.3 Саноат корхоналарини реконструкция килиш зарурияти. 


Ишлаб чиқариш биноларини реконструкциялашда қуйидаги масалалар 
ҳал қилинади: 
1.
модернизация қилинадиган ёки янги жойлаштирилаётган ишлаб 
чиқаришнинг эҳтиёжига қараб бинонинг ҳажмий-режавий тизимни 
ишлаб чиқиш, бинонинг вазифаси ўзгарган ҳолда эса янги 
жойлаштириладиган цех талаблари билан боғланиш лозим; 
2.
ишлаб чиқаришнинг янги талабларига кўра мавжуд юк кўтарувчи, 
тўсиқ конструкцияларнинг эксплуатациявий сифатини ошириш; 
3.
ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ҳамда реконструктив қурилиш 
ишларини 
ўтказиш 
шароитлари, 
жумладан, 
технологик 
жараёнларни тўхтамасдан олиб бориш билан боғлиқ бўлган 
бинонинг асосий параметрларини (режанинг конфигурацияси, 
хона)нинг баландлиги, устун (сеткаси) ўзгариши; 
4.
Модернизация қилинаётган ишлаб чиқариш корхонасининг 
эҳтиёжини таъминлаш ва ишчиларга талабдаги меъёрий иш 
шароити яратиш учун инженерлик тизимларини модернизациялаш; 
5.
Замонавий талаблар, корхонанинг умумий композицияси ва саноат 
эстетикасини ҳисобга олган ҳолда бинонинг меъморий бадиий 
сифатини ва унинг интерьерларини мукаммаллаштириш. 
Ишлаб чиқариш корхонасининг техникавий қайта қуролланиши ва 
реконструкция жараёни, кўп ҳолларда технологик жиҳозларни алмаштириш, 
турли қисм ва бўлимлар нисбатини ўзгариши ва бунинг билан боғлиқ бўлган 
катта-кичик қайта режалашлар билан бирга олиб борилади. Қисман ёки тўла 
қайта режалашга бўлган эҳтиёж санитария ёки ўт ўчириш тавсифларини 
қўллаш орқали аниқланади. Ишлаб чиқаришни реконструкциялашда 
архитектура ечимларини шаклланишига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар 
қуйидагилар: 
1.
меҳнат унумдорлигини оширувчи ва цеҳларда доимий талабдаги 
микроиқлим шароитини сақлаб турувчи янги технологик жараёнлар 
ва жиҳозларни кенг жорий этиш; 
2.
ишлаб чиқаришдаги талабларни ва инженерлик таъминотини 
ошиши ва шу билан боғлиқ бўлган электроэнергия, иссиқлик 
энергияси, ҳамда сув сарфининг ошиши; 
3.
ишлаб чиқариш жараёнларини мажмуий механизациялаш ва 
автоматлаштириш; 
4.
корхонанинг таркиб топган тизимини ўзгартириш эҳтиёжидан келиб 
чиқувчи, ишлаб чиқаришни ташкил қилишни янги худудий шаклига 
ўтиш. 
Ишлаб турган корхона шароитида ишлар тавсифи биноларни 
лойиҳавий ечимлари соҳасида ва уларни барпо этиш технологик 
жараёнларида реконструкция ишлари янги қурилишдан жиддий фарқланади. 
Бу эса янги қурилишга хос бўлмаган қатор омилларнинг пайдо бўлишига 
олиб келади. Иш олиб бориш шароитидаги юқори даражадаги тиғизлик ва 
қурилиш – монтаж ишларини корхонанинг асосий фаолияти билан қўшиб 


олиб бориш эҳтиёжи туфайли ниҳоятда мураккаблашади. Реконструкция 
қилинадиган бинонинг ҳажмий-режавий конструктив ечимлари қурилиш 
машиналарининг оқилона жамламасидан фойдаланиш ва қурилиш – монтаж 
ишларини оқим усулида ташкиллаштириш имконини чегаралаб қўяди. Бу эса 
бажариладиган ишлар меҳнатсарфлилигини ошишига, иш вақтини ноишлаб 
чиқариш 
сарфланишига, 
қурилиш 
машиналаридан 
камсамарали 
фойдаланишга олиб келади. Юқоридагилар биргаликда яхшигина иқтисодий 
йўқотилишларга сабаб бўлиб, қатор ҳолларда смета хужжатларига тегишли 
тўғрилаш коэффициентларини қўллаш имкони бўлмайди. Бундай ноҳуш 
оқибатлар айниқса қурилиш конструкцияларини монтаж ва демонтаж қилиш 
жараёнларида намоён бўлади. 
Реконструкциялашда янги қурилишга хос бўлмаган, конструкцияларни 
демонтаж қилиш, уларни кучайтириш, айрим конструктив элементларни 
алмаштириш, иншоотни ажратиш каби мажмуий ишларни бажариш эҳтиёжи 
пайдо бўлади. Конструкцияни кучайтириш бўйича демонтаж ишларининг 
хусусияти шундан иборатки, уларда ҳамиша бинонинг сақлаб қолинадиган 
қисмлари ва кучайтириладиган конструкцияларининг устиворлигини 
таъминлаш бўйича бажариладиган мажмуий ишлар бирга бўлади. Бу ишлар 
одатда ишлаб турган цехлар шароитида бажарилади. Шу сабабли уларни 
механизациялаш қийинлашади. Бунда асосий монтаж қилиш воситалари энг 
оддий монтаж мосламалари – лебедкалар, таллар, полиспастлар , домкратлар, 
монтаж балкалари ишлатилади. Шу боис ишчи ўринни ташкиллаштиришда 
анчагина ноишлаб чиқариш меҳнат сарфларига ва иш олиб бориш жараёнида 
юқори даражада меҳнат сарфига олиб боради. 
Мавжуд конструкцияларни демонтаж қилмасдан цехларни геометрик 
параметрларини: колонна оралиқларини, айрим конструктив элементларни 
танлов бўйича алмаштириш ишлари махсус ишлар тоифасига киради. 
Биноларнинг баландлик ва режавий габаритларининг чегараланганлиги кўп 
ҳолларда монтаж кранини қўллаш имконини бермайди. Бундай ишларни 
бажариш учун қулай бўлган махсус машиналар комплекси ҳозирги вақтда 
етарли эмас.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish