қолдиқ нарх қайта тиклаш нархини амортизацияга ажратилинган ва уни
қайта тиклашга кетадиган маблағга нисбати орқали аниқланади.
2. мавжуд бино параметрларини ишлаб чиқаришни қайта ташкил
қилиш талабларига худди шундай вазифали объектлардаги бошқа
ўзгаришларга солиштирганда мос келмаслиги кузатилади. Колонна турининг
ўлчамлари, режада конфигурация, қаватлар баландлиги, конструкцияларнинг
юк кўтариш қобилияти, шамоллатиш, совитиш тизимининг қуввати ва
бошқалар кўнгилдагидек эмас эди.
Ишлаб чиқариш бинолари меъморий-режавий тизимни уч асосий
қурилиш даврларига ажратиш мумкин: I гуруҳ – 1945 йилгача қурилган
корхоналар биноси; II гуруҳ 1946 йилдан 1960 йилгача қурилган корхона
бинолари; III гуруҳ эса 1960 йилдан кейин қурилган замонавийроқ
корхоналарни ўз ичига олади.
I давр қурилишининг аксарият эски корхоналари режалаштируви
ишлаб чиқаришни оқилона фазовий ташкиллаштириш ва қулай иш шароити
барпо этиш имконини бермайди. Бу биринчи навбатда корхонанинг
ривожланиш жараёнидаги қурилишнинг бетартиб олиб борилиши, ёрдамчи
хизмат ва омборларга мўлжалланган майда бинолар ишлаб чиқариш
бинолари билан аралашиб қурилиши, айрим ҳолларда эса уларнинг турли
томонларида жойлашиши оқибатида транспорт йўллари одамлар оқими
билан кесишиши ва бошқа ҳолатлар билан изоҳланади.
II давр қурилиши корхоналарининг меъморий режавий тизими режавий
ечимларнинг мунтазамлилиги ва асосий ишлаб чиқариш корпусларининг
юқори даражада ажратилганлиги билан тавсифланади. Саноат бинолари
қурилишида асосан юқори тарафдан табиий ёритилган бирқаватли йирик
бинолардан фойдаланилади.
III давр қурилиши корхоналарининг режалашуви мунтазам, ҳамда ўзига
хос объектларни юқори даражада ажратилинганлиги билан тавсифланади.
Бунинг натижасида эса асосий бинолар катта ўлчамлар ва ҳажм билан
ажралиб туради. Умуман олганда корхоналарнинг қурилиш ечими илғор
технологик жараёнларни ташкиллаштиришга имкон беради.
Кўпчилик эски корхоаналарда (айниқса I давр корхоналарида)
режалаштириш ишлаб чиқаришни оқилона фазовий ташкиллаштириш ва
қулай меҳнат шароити яратиш имконини бермайди. Бу биринчи навбатда
корхоналарнинг тараққиёт жараёнида уларни қуриш тартибсиз равишда олиб
борилгани, ёрдамчи хизмат ва омборларнинг майда бинолари катта ишлаб
чиқариш корпуслари билан олдинма-кейинликда, баъзан эса уларни бир неча
томондан ўраб олинган, транспорт тармоқлари одамлар оқими билан
кесишиб кетиши ва бошқалар оқибатида юз беради.
Шу сабабдан реконструкциялашдаги биринчи энг муҳим масала
худудни функционал зоналаштириш асосида биноларни тартибга солиш
бўлиб қолади. Бунинг натижасида эса ишлаб чиқариш жараёнларини
янгилаш учун қулай шароит яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: