t — қолипнинг металлга тўлиш вақти, с.
ва t қийматлар қуйма материалига, массасига, шаклига, ҳароратига, қуйиш системасига ва бошка кўрсаткичларга кўра маълумотнома жадвалларидан олиниб, зарур бўлса ўзгартиришлар киритилади, масалан,
= 1 бўлса, қилиб олиш мумкин. Унда ҒC= 0,8 бўлади. Қолиплашда моделни қолип материалидан осон, шикасг етказмай ажратиш учун модель бўйи ўлчамига кўра 0° 301 - 3° гача қияликда ишланади, ўтиш юзалари радиуси уларнинг қалинликларига кўра тубандагича аниқланади:
Б у ерда “а” ва “б” қийматлар ўтиш жойи деворларининг қалинлиги, мм. Кўп ҳолларда Fш нинг кўндаланг кесим юзаси трапеция шаклида олинишини эътиборга олсак, унда унинг кўндаланг кесим тубандагича ёзиш мумкин.
Ш у формула бўйича шлак тутгич каиалининг кўндаланг кесим юзи аниқланади. Бу ерда «а» ва «б» лар трапеция асослари, h — трапеция балаидлиги. «а», «б» ва «h» қийматларини интерпретациялапб белгиланади. Бунда в>а олинади. Қуйма массасига, шакли ва бошқа кўрсаткичларига кўра қолипга металлни узатувчи каналлар сони белгиланади. Стояк диаметрини эса тубандаги формула бўйича аниқлаш тавсия этилади:
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МАТЕРИАЛ, УСКУНА, МОСЛАМА ВА ЎЛЧОВ АСБОБЛАРИ
Қуймалар олишда қуйма ва қолип материалидан ташқари модель, стержень, опокалар, модель таглик тахтаси, шибба, элак ва бошқалардан фойдаланилади.
Қ уймани олиш тартиби
Қолип материали тайёрланади. Қолип тайерланадиган жойга модель таглик тахтаси 1 ни горизонтал қилиб кўпилиб,унга модель 2 қуйилади, унга эса қолипга металл киритувчи қуйиш системаси модели 21 бириктирилади (42-расм,а).
Модель таглик тахтасига пастки опока 3 ўрнатилади. Кейин юпқа қилиб қум кукуни, унинг сиртига 10—15 мм қалинликда қоплама материал солиниб, сўнгра опока тўлдиргич материал 3´ билан тўлдирилгач, шибба 4 билан шиббаланади. Опока зихидаги ортиқча материал чизғич 9 билан сидириб ташланади. Қолип материалининг газ ўтказувчанлигини яхшилаш мақсадида унинг бир неча жойида сих сим 4' билан кичик тешиклар очилади (42-расм,б),
Опока иккинчи таглик тахта билан ёпилиб, уларни биргаликда 180°С га буриб, текис жойга қўямиз, устидаги модель таглик тахтасини оламиз. Кейин пастки опокага устки опока ўрнатиб, уларни ўзаро штирлар 6 билан маҳкамлаймиз. Сўнгра қолипга металл киритувчи қуйиш системаси элементи модели 2' га шлак тутгич модели 7, унга эса стояк моделк Т ни бириктирамиз, устки опокани ҳам пастки опока сингари қолип материаллари билаи тўлдириб шиббалаймиз, ортиқча материалларни сидириб ташлаб, газ чиқариш тешиклари очамиз (42- расм, е ва г).
4. Стояк модели атрофини андава билан ўйиб, металл куйиш косачаси очамиз. Кейин эҳтиётлик билан стоякни тортиб оламиз.
5. Опокалардан штирлар олиниб, кейин устки опокани кўтариб, 180°С га айлантириб текис жойга қўямиз, ундан эҳтиётлик билан шлак тутгич моделини ажратиб оламиз. Қейин худди шу тарзда пастки опокадан қолипга метални киритиш модели 2' ва қуйма модели 2 ни ажратиб оламиз (42- расм, д).
6. Қолипга металл киритиш йўллари кузатилиб, яроқлилигига ишонч ҳосил этилгач, пастки опокадаги қолипнинг ярим палласидаги бўшлиқдаги ўз таянч жойига стержепь 10 ўрнатилади. Кейиy пастки опокага устки опока эҳтиётлик билан қуйилиб, қолип йиғилгач опокалар яна штирлар билан маҳкамланади 42-расм,е),
7. Қолипга чўмичда келтирилган металл қуйилади, металл қотгач қуйма ажратиб олинади (42-расм, з).
8. Қуймадан қуйиш системаси метали ажратилиб, сўнгра қуйма тозаланади ва сифати кўздап кечирилади (42-расм, и).
Маълумки, гилли материаллардан тайёрланган қолиплар бир марта қуйма олишга ярайди. Бир марта қуйма олинган қолип материали қайта янгилашга юборилади. У ерда у кесаклангач ва металл қўшимчалардан тозалангач, уларга маълум-миқдорда ҳали ишлатилмаган қум, ўтга чидамли гил, сув ва махсус қўшимча моддалар, масалан, куймаслиги учун тошкўмир кукуни қўшилади.
Чўян қуймалар олиш учун умумий қолип материалда бир марта ишлатилган қолип материали 94,5—96,5% қум, гил 3-5%, тошкўмир кукуни ва бошқалар 0,5 ва 4,5—5.5% сув бўлади.
1-жадвал
Тартиб №
|
Деталь экизи
|
Қолип тайёрлаш билан боғлиқ ишлар зскизи
|
Қолип (стержень) материали таркиби
|
Қуйма металли ва уни қолипга қуйиш ҳарорати, 0С
|
Қуймадан қуйиш системаси металини ажратилгач, уни қай усулда тозаланади
|
Қуйма сифати қандай кузатилади
|
|
|
|
|
|
|
|
Талабалар берилган тойшириққа кўра юқорида кўрилган мисолдаги тартибда қуймалар олишни мустақил бажарадилар ва ишлов материаллари асосида 1- жадвал тўлдирилади. Қуймаларни гилли қум қолипларда олишнинг бу усули оғир меҳнат талаб этиши, сирт юза ва аниқлиги пастлиги, иш унуми. камлиги сабабли кам сериялаб қуймалар олишдагина қўлланади.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Қуймакорлик машинасозликда қацдай ўринни згаллайди?
2. Моделнинг вазифаси нима, унииг шакли, ўлчамлари қандай аниқланади?
3. Стерженларнннг вазифаси нима ва улар қандай материаллардан тайёрланади?
4. Нормал қуйнш системаси элементларининг вазифаларини айтиб беринг?
5. Қуйиш системасн элементларининг ўлчамлари қандай аниқланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |