Назорат саволлари
Тишли ғилдиракнинг геометрик параметрлари нима сабабдан аниқланади?
Тишнинг геометрик параметрларига нималар киради?
Ўлчанадиган ва ҳисобланадиган геометрик параметрларни айтиб беринг.
Эвольвентанинг хоссаларини айтиб беринг.
Илашиш модули қандай аниқланади?
Бўлиш айланаси ва асосий айлананинг бир-биридан фарқи нима ва уларнинг кайси бирини ўлчаш мумкин?
Силжиш коэффициенти нима? Унинг қиймати тиш профили шаклига қандай таъсир этади ?
Тиш ясашда (қирқишда) рейкани силжитиш сабабини тушунтиринг.
9. У нормал, мусбат ва манфий узатмаларнинг бир-биридан фарқини тушунтиринг.
10. Рейкани силжитиб ғилдирак тиши ясалганда унинг тиш қалинлиги қандай ўзгаради?
№7- ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
АЙЛАНУВЧИ МАССАЛАРНИ СТАТИК ВА
ДИНАМИК МУВОЗАНАТЛАШ
Машиналарнинг айланувчи қисмларини динамик балансировкаси
Ишдан кўзланган мақсад. Айланувчи звеноларнинг мувозанатланишини тажрибада ўрганиш.
Ишнинг назарий асосланиши
Машина ва механизм тезлигининг ортиши натижасида тез айланувчи звеноларни мувозанатлаш масаласи асосий вазифалардан бири бўлиб қолди.
Маълумки, кўпинча, тайёрланган звенонинг хажми бўйича металлнинг зичлиги бир хил бўлмаслиги, уни ясаш вақтида айрим ноаниқликларга йўл қўйилиши ва ишлаш процессида ейилиши, деталнинг-носимметрик шакл билан ясалиши ва уни йиғиш натижасида масса маркази айланиш ўқидан силжиши мумкин.
1. Айланиш сони п < 300 айл/мин дан иборат секин айланувчи ва узунлигининг диаметрига нисбати 0,2 дан кам бўлган роторларни статикавий мувозанатлаш етарли бўлади.
2. Узунлиги диаметридан катта ва мувозанатланишишарт бўлган тез айланувчи роторлар динамикавий мувозанатланади.
Масса маркази айланиш ўқида ётган, ўз массаси билан бурила олмайдиган ва инерция кучининг бош вектори нолга тенг бўлган звено статак мувозанатланган звено деб аталади. Звенолар махсус мувозанатлаш параллеллари ва тарозилари, роликли, дискли мосламаларда статик мувозанатланади.
Звеноларни статик мувозанатлашда уларга битта қўшимча посанги ўрнатилади. Унинг марказдан қочувчи инерция кучи мувозанатланади. У ҳолда, роторнинг мувозанат шарти қуйидаги тенглама билан ифодаланади:
(1)
Инерция кучларининг бош вектори ва унинг моменти нолга тенг бўлган звено динамик мувозанатланган звено деб аталади.
Звенонинг динамик мувозанатланиши натижасида унинг таянчларида хеч қандай динамик босим кучлари бўлмайди.
Динамик мувозанатлашда икки текисликка иккита қўшимча посанги ўрнатилиб, марказдан қочирма инерция кучларидан ташқари, унинг моменти хам мувозанатланади, яъни , бу ерда нуқтага нисбатан марказдан қочирма инерция кучи моменти, ; кучнинг О нуқтага нисбатан елкаси.
У холда, роторнинг мувозанат шарти
(2)
(3)
тенгламалар билан ифодаланади.
Ротор тўла (статик ва динамик) мувозанатланганда унинг посанги тошлари I ва II текисликларга ўрнатилади. Уларнинг массалари т1 ва т11 массалар марказларининг оралиғи r1, r11 ва радиус-векторларнинг йўналиш бурчаклари а1, а11 билан белгиланади.
Бу параметрлар аналитик ва график усуллари билан аниқланади. Талабаларнинг тажриба ишларида график усулдан фойдаланиш етарли.
Бешта диск ўрнатилган роторли ускунанинг схемаси 7.1-расмда кўрсатилган. Унинг Ох ўқидан бурчаклар билан йўналган радиус-векторларига т1 ,т2, тъ массали тошлар ўрнатилган.
Статик мувозанатлаш. Ротор бир текисда айланганда мувозанат-ланмаган т1, т2, т3 массалар таъсирида инерция кучлари хосил бўлади (7.1-а, б, расм).
7.1 -расм
Мувозанаг шартини ёзамиз:
(4)
ёки:
Тенгламадан ларни қисқартириб,
ни оламиз. Бундаги тс ва нинг қийматини ва ўрнатилиш координатасини аниқлаш учун статик момент кўп бурчаклигини чизамиз.
7.2 - расм
Бунинг учун статик моментнинг масштаб коэффициентини аниқлаймиз:
кгм/мм , (54)
бу ерда; Оа—статик моментнинг ихтиёрий кесмаси узунлиги, мм. Ихтиёрий уОх координаталар системасини танлаймиз (7.1-расм, в).
О нуқтадан ОХ ўққа нисбаган бурилган , бурчак йўналишини чизамиз ва бу чизиқда масштаб бўйича кўпайтманинг қийматини танланган Оа кесмада белгилаймиз, сўнгра Оа кесманинг давомида а нуқтадан ОХ ўққа нисбатан берилган бурчак йуўналишини чизиб, унда кўпайтманинг ab қийматини чизамиз:
мм
нинг қийматини вс кесма узунлиги билан чизамиз. Сўнг с ва о нуқталарни туташтириб, қўшимча статик момент (штрих чизиқ) кесмасини оламиз. Тошнинг массаси тс ни олиб, унинг ўрнатилиш радиус-векторини қуйидаги формула ёрдамида хисоблаймиз:
(5)
Чизмадан ас бурчакнинг қиймати ўлчанади. Аниқланган параметрлар бўйича тс посанги тош 1 ёки II текисликка ўрнатилиб, роторнинг статик мувозанатга келганлиги текширилади. Агар ротор ихтиёрий туриш вазиятига ўрнатилганда у барча бурилиш бурчакларида ўзининг мувозанат холатини сақласа, ротор статик мувозанатланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |