7-машғулот
1. Колоннага сафланиш ва биттадан юриш (10-илова).
2. Тиззаларни баланд кўтариб (мусиқанинг 1-
қисмига) юриш, оѐқ учида (мусиқанинг 2-қисмига)
юриш. МусиқИй намуна такрорланишига қарама-
қарши йўналишда юриб, шу топшириқларни
бажариш. МусиқИй намуна (99-илова) 2 марта ижро
этилади.
3. Юриш ва звеноларга бўлиниш (10-илова).
4. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар ораси бироз очилган,
қўллар кўкрак олдида мушт қилинган. «Резинка
тортиш» - қўлларни икки томонга очиб, икки ѐнга
узатиш, бошланғич ҳолатга қайтиш. 2-3 такрорлашдан
сўнг, қўлларни пастга тушириш. МусиқИй намуна
(44-илова) 2 марта ижро этилади.
5. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар ораси бироз очилган,
қўллар белга қўйилган. Чапга (ўнгга) ўгирилиш,
қўлларни орқага узатиш, бошланғич ҳолатга қайтиш
(48-илова).
6. Б.ҳ.: ерга ўтириб, оѐқЛар чалиштирилган, қўллар
белга қўйилган. Эгилиб, пешонани чап тиззага
теккизиш, «Пастга» деб, бошланғич ҳолатга қайтиш.
Худи шуни чап томонга бажариш (69- расм). Машқ
ҳар икки томонга 3-4 мартадан такрорланади.
МусиқИй намуна (8-илова) 2 марта ижро этилади.
7. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар бирлаштирилган, қўллар
гавда бўйлаб пастга туширилган. Чап оѐқни
тиззасидан букиб, юқорига кўтариш, тизза остида
«Қарс» деб чапак чалиш, бошланғич ҳолатга қайтиш.
Худи шу тарзда ўнг тизза остида чапак чалиш. Машқ
ҳар икки оѐқ учун 3-4 мартадан такрорланади.
МусиқИй намуна (3-илова) 2 марта ижро этилади.
8 –машғулот
1. Қўлларда тасмалар билан колоннада биттадан юриш (10-
илова).
2. Тарбиячининг «югурдик» сигналига лента ушлаган
қўлларни икки ѐнга узатиш ва сочма тарзда югурш (24-
илова).
3. Юриш ва эркин жойлашиш (10-илова).
4. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар ораси бироз очилган, тасма
ушлаган қўллар пастга туширилган. «Тегирмон» - қўлларни
силкитишдан айланма ҳаракатлантиришга ўтиш. Машқ 8-
марта такрорланади. МусиқИй намуна (97-илова) 2 марта
такрорланади.
5. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар елка кенглигида очилган, тасма
ушлаган қўллар гавда бўйлаб пастга туширилган. Чап
томонга ўгирила туриб, чап қўлни орқага узатиб, юқорига
кескин кўтариш, бошланғич ҳолатга қайтиш. Худи шуни
ўнг томонга бажариш. Машқ ҳар икки томонга 5-6 мартадан
такрорланади. МусиқИй намуна (89-илова) 2 марта ижро
этилади.
6. Б.ҳ.: ерга ўтириб, оѐқЛар икки томонга узатилган.
Олдинга эгилиб, қўлларни иложи борича узоқроққа узатиш,
тасмаларга пуфлаш, бошланғич ҳолатга қайтиш. Машқ 6-8
марта такрорланади. МусиқИй намуна (39-илова) 2 марта
ижро этилади.
7. Б.ҳ.: ерга орқа билан ѐтиб, қўллар бош томонга узатилган.
Бир вақтнинг ўзида чап оѐқ ва ўнг қўлни юқорига кўтариш,
тасмани оѐқ учига теккизишга ҳаракат қилиш, бошланғич
ҳолатга қайтиш. Худи шуни ўнг оѐқ ва чап қўл билан
бажариш. Машқ 8 марта такрорланади (48-илова).
8. Б.ҳ.: тўғри туриб, товонлар бирлаштирилган, оѐқ учлари
икки томонга қаратилган, қўллар гавда бўйлаб пастга
туширилган. Бир жойда сакраш, баланд қАдам ташлаш.
МусиқИй намуна (56-илова) 2 марта ижро этилади.
9. Юриш (22-илова).
Do'stlaringiz bilan baham: |