3-машғулот
1. Юриш ва колоннада биттадан югуриш (38-илова).
2. Оѐқ учида ва товонларнинг ташқарии томонида
юриш (мусиқа жўрлигисиз).
3. Юриш ва звеноларга бўлиниш (14-илова).
4. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар ораси бироз очилган,
қўллар гавда бўйлаб пастга туширилган. Олдинда
чапак
чалиб,
Қўлларни
олдинга
ва
орқага
ҳаракатлантириш, сўнг қўлларни Майин ҳаракат
билан юқорига кўтариш, икки ѐндан пастга тушириш.
Машқ 8-10 марта такрорланади. МусиқИй намуна (59-
илова) 2 марта ижро этилади.
5. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар елка кенглигида очилган,
қўллар пастга туширилган. Ўнг томонга ўгирилиб,
ўнг қўлни ѐндан орқага узатиш, бошланғич ҳолатга
қайтиш. Худи шуни чап томонга бажариш. Машқ ҳар
икки томонга 4-6 мартадан такрорланади. МусиқИй
намуна (48-илова) 2-3 марта ижро этилади.
6. Б.ҳ.: юқоридаги. Олдинга-пастга эгилиш, чап оѐқ
ортида чапак чалиш, «Қарс» деб, бошланғич ҳолатга
қайтиш. Худди шу тарза ўнг оѐқ ортида чапак
чалишни бажариш. Машқ 6-8 марта такрорланади (39-
илова).
7. Б.ҳ.: ерга орқа билан ѐтиб, қўллар гавда бўйлаб
узатилган. Ўнг оѐқни бумасдан юқрига кўтариш, оѐқ
ортида чапак чалиш, «Қарс» деб, бошланғич ҳолатга
қайтиш. Худи шу тарза ўнг оѐқ ортида чапак чалиш.
Машқ 6-8 марта такрорланади (48-илова).
8. Тиззаларни баланд кўтариб югуриш (82-илова).
9. Доира бўйлаб юриш (53-илова).
4-машғулот
1. Ерга доира шаклида арқон қўйилган. Доира бўйлаб
қўлларни ушлаган ҳолда, арқонни босмасдан юриш.
Тарбиячининг «югурдик» сигналига, арқонни босмаган
ҳолда, сочма тарзда югуриш. Машқ 3-4 марта
такрорланади. МусиқИй намуна (38-илова) 2 марта ижро
этилади.
2. Доира бўйлаб юриш (38-илова).
3. Б.ҳ.: доира ичига қараган ҳолда тўғри туриб, оѐқЛар
ораси бироз очилган, икки қўллаб арқон ушлаб, қўллар
пастга туширилган. «Доирани кўрсат» - қўлларни юқорига
кўтариш, арқонни куракларкқга тушириш, Яна юқорига
кўтариш, бошланғич ҳолатга қайтиш (63-расм). Машқ 6қ8
марта такрорланади. МусиқИй намуна (81-илова) 2 марта
ижро этилади.
4. Б.ҳ.: ерда доира шаклида қўйилган арқонга орқа қилиб,
тиззаларни ерга қўйиб, тик ҳолда ўтирилган, қўллар белда.
Товонларга тушиш, ўнг томонга ўгирилиб, ўнг қўлни
арқонга теккизиш, бошланғич ҳолатга қайтиш (64-расм).
Худи шуни чап томонга бажариш. Машқ ҳар икки томонга 4
марта такрорланади. МусиқИй намуна (8-илова) 2 марта
ижро этилади.
5. Б.ҳ.: арқонга орқа билан тўғри туриб, оѐқЛар елка
кенглигида очилган, қўллар пастга туширилган. Олдинга
эгилиш, бошни туширмасдан қўлларни орқага узатиш,
тикланиш (48-илова).
6. Б.ҳ.: доирага юзланган ҳолда тўғри туриб, товонлар
бирлашган, оѐқ учлари икки томонга қараган, икки қўл
арқонни ушлаб, пастга туширилган. Тиззаларни букиб
ўтириш, арқо ушлаган қўлларни олдинга узатиш,
бошланғич ҳолатга қайтиш (65-расм). Машқ 8-10 марта
такрорланади. Ҳаракатлар 2 марта ижро этиладиган
мусиқИй намуна (96-илова) да берилган таърифга асосан
бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |