КИСЛОТАЛАР
1. Таркибида водороднинг масса улуши катта бўлган кислотани топинг.
A) ортофосфат B) пирофосфат C) водород фторид D) цианид E) йодид
2. Қуйидаги моддаларнинг қайсилари сувда эриганди, кислота ҳосил бўлади? 1) натрий хлорид; 2) кальций оксид; 3) аммиак; 4) водород хлорид; 5) этанол; 6) водород сульфид;
A) 4 ва 6 B) 1 ва 3 C) 2 ва 6 D) 3 ва 5 E) 3 ва 6
3. HClO – HClO2 – HClO3 – HClO4 қаторида кислоталар кучи қандай ўзгаради?
A) кучаяди B) камаяди C) ўзгармайди
D) кислоталар концентрациясига боғлиқ
E) температурага боғлиқ
4. Қуйидаги кислоталардан қайси бири энг кучли?
A) H2CO3 B) H2SO3 C) HNO2 D) H2SO4 E) H2SiO3
5. Сульфат кислота эритмаси қуйидаги моддаларнинг қайсилари билан реакцияга киришади?
1) LiOH; 2) HNO2; 3) CH3COOH; 4) FeO; 5) Na2SO4; 6) K2CO3; 7) SO3; 8) Au;
A) 1.4.6 B) 1.2.3 C) 4.5.6 D) 5.7.8 E) 2.3.8
6. Кислоталарнинг қайси бири энг кучли?
A) HClO B) HClO3 C) HClO2 D) HClO4 E) H2SO3
7. Кислоталарнинг умумий хоссалари қайси хусусиятлари билан боғлиқ?
A) сувда осон эриши B) диссоциланиш хусусияти
C) молекуласида водород атомининг мавжудлиги
D) кислота қолдиғига эга бўлиши
E) диссоциланганда водород иони ажралиши
8. Сульфат ва перхлорат кислоталарининг тегишли ангидридларини кўрсатинг.
A) олтингугурт(IV)оксид ва хлор(I)оксид
B) олтингугурт(VI)оксид ва хлор(VII)оксид
C) олтингугурт(VI)оксид ва хлор(VI)оксид
D) олтингугурт(IV)оксид ва хлор(VII)оксид
E) олтингугурт(VI)оксид ва хлор(IV)оксид
9. Хром(VI)оксид ва хлор(VII)оксидга мувофиқ келадиган кислоталарни аниқланг.
A) хромат ва хлорат кислоталар B) бихромат ва хлорит кислоталар
C) хромат ва перхлорат кислоталар D) хромит ва перхлорат кислота
E) бихромат ва гипохлорит кислоталар
11. Қуйидаги HF →HCl →HBr →HI қатор бўйича кислоталарнинг кучи қандай тартибда ўзгаради?
A) камаяди B) ўзгармайди C) ўзгаради D) ортади
E) барча кислоталар тенг кучли
12. Қуйида келтирилган кислоталарнинг қайсилари нордон туз ҳосил қилади? 1.хлорид; 2.сирка; 3.сульфид; 4.фосфат; 5.йодид; 6.карбонат; 7.сульфат;
A) 3,4,6,7 B) 2,3,5,6 C) 2,3,4,5 D) 3,4,5,6 E) 4,5,6,7
13. Хлорид кислота ва натрий ишқор эритмалари тенг миқдорда олиниб аралаштирилганда, қуйидаги хоссалардан қайси бири сақланиб қолади?
1) кислоталилик; 2) асослилик; 3) электр ўтказувчанлик; 4) кислота ва асослилик; 5) диссоциланиш;
A) 2,4 B) 1,5 C) 1,4 D) 3.5
3.АСОСЛАР
1. Генетик ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган X ва Y моддаларни топинг.
A) KCl, Cu(OH)2 B) Cu(OH)2, H2O C) CuO, H2O D)CuO, Cu(OH)2 E)Cu2O, H2O
2. Кислота ва ишқор эритмаларида эрийдиган d – элементлар бирикмаларини кўрсатинг.
1) Zn(OH)2 2) Al(OH)3 3) Cu(OH)2; 4) Cr(OH)3 5) Mn(OH)2
A) 1,2 B) 1,3 C) 1,4 D) 3,4 E) 4,5
3. Қайси реакция натижасида асос ҳосил бўлади?
1. Na[Al(OH)4]+HCl → 2. CaO+CO2+H2O → 3. Be+NaOH → 4. Cr2S3+H2O → 5. SO2+NaOH → 6. NH3+HNO3 →
A) 1,4 B) 1,5 C) 2,6 D) 2,5 E) 3,6
4. Қайси моддалар натрий ишқори билан реакцияга киришади?
1.Si; 2.Cu; 3.SiO2; 4.FeO
A) 1,2 B) 2,3 C) 1,4 D) 2,4 E) 1,3
5. Қайси қатордаги ҳамма гидроксидлар ишқор билан реакцияга киришади?
A) Fe(OH)2, Zn(OH)2, Al(OH)3 B) Mg(OH)2, Cr(OH)3, Al(OH)3
C) Zn(OH)2, Al(OH)3, Cr(OH)3 D) Fe(OH)3, Fe(OH)2, Al(OH)3
E) Fe(OH)2, Cr(OH)3, Zn(OH)2
6. Қуйидаги реакцияларнинг ҳаммасидаги биргина тушириб қолдирилган моддани аниқланг.
…+ CO2 → K2CO3 + H2O; HCl + … → KCl + H2O
Al(OH)3 + … → K[Al(OH)4] … + FeCl3 → Fe(OH)3 + KCl
A) K2O B) K C) K2CO3 D) KCl E) KOH
7. Қуйидаги газларнинг қайсилари ишқор билан реакцияга киришади?
1.N2O; 2.NO2; 3.NO; 4.C2H6; 5.CO2;
A) 1.2 B) 2.3 C) 2.5 D) 1.3 E) 3.5
8. Қайси гуруҳдаги ҳамма моддалар КОН эритмаси билан ўзаро реакцияга киришади?
A) магний хлорид, сода, олтингугурт(VI)оксиди, рух сульфат, мис(II)хлорид
B) сульфат кислота, фосфор(V)оксид, кремний(IV)оксид, калий нитрат, калий сульфат
C) водород хлорид, темир(III)сульфат, олтингугурт(VI)оксид, алюминий гидроксид, калий гидросульфид
D) калий хлорид, темир(III)сульфат, олтингугурт(VI)оксид, алюминий гидроксид, калий гидросульфид
E) сульфат кислота, углерод(IV)оксид, барий гидроксид, фосфор(V)оксид, мис гидрокарбонат
9. Қандай моддалар асослар дейилади?
A) металл атомлари ва кислота қолдиқларидан ташкил топган моддалар
B) битта ёки бир нечта гидроксогуруҳлар билан бириккан металл атомларидан ташкил топган моддалар
C) бири кислород бўлган икки элементдан ташкил топган моддалар
D) кислота ва тузларнинг таъсирида ўз рангини ўзгартирадиган моддалар
E) қиздирилганда туз ва сув ҳосил қилувчи мураккаб моддалар
10. Нейтралланиш реакцияларининг таърифи қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) кислота билан асос таъсирлашиши натижасида туз ва сув ҳосил бўладиган реакциялар
B)кислота билан металл орасида борадиган, натижада туз ва водород ҳосил бўладиган реакциялар
C) модда сув билан ўзаро реакцияга киришиб, сувда эрийдиган асос ҳосил қиладиган асосли оксид билан сув орасида борадиган реакциялар
E) водород билан металлмаслар орасида борадиган реакциялар
11. Келтирилган фикрлардан қайси бирлари тўғри?
1. Сувда эримайдиган асослар, одатда беқарор бўлади, қиздирилганда металл ва сувга айланади.
2. Ишқорлар эримайдиган асослардан фарқ қилиб, ўртача қиздирилганда, одатда парчаланмайди.
3. Сувда эримайдиган асослар тегишли металларга бевосита сув таъсир эттириш йўли билан олинади.
4. Ишқорларнинг кўпчилиги органик моддаларни емиради, эритмалари индикаторларга таъсир этади.
5.Индикатор рангининг ўзгаришига қараб, кислота билан ишқор орасида реакция бораётганлиги ҳақида фикр юритиш мумкин.
6. Ишқорлар актив металларга бевосита сув таъсир эттириб, сувда эримайдиган асослар эса тегишли металл тузига ишқор таъсир эттириб олинади.
7. сувда эрийдиган асослар таркибига одатдаги шароитда сув билан реакцияга киришмайдиган металлар киради.
A) 3,4,6,7 B) 1,2,3,5 C) 2,3,4,6 D) 2,4,5,6 E) 4,5,6,7
12. Қуйидаги гидроксидлардан қайсилари амфотер хоссага эга?
1) NH4OH; 2) KOH; 3) Be(OH)2; 4) Ca(OH)2; 5) Zn(OH)2; 6) Fe(OH)2;
7) Cr(OH)3; 8) Sn(OH)2
A) 1.3.5.7 B) 2.4.6.8 C) 2.3.5.7 D) 1.2.4.6 E) 3.5.7.8
13. Қайси гидроксидлар амфотер хоссага эга?
A) Zn(OH)2, Cr(OH)3 B) Al(OH)3, Cr(OH)2 C) Cr(OH)2 , Ca(OH)2 D) KOH, NaOH E) Ca(OH)2, Mn(OH)2
14. Қайси ионлар ишқор мўл бўлган ҳолда чўкма ҳосил қилади?
1)Fe3+ 2) Al3+ 3) Ca2+ 4) Mg2+ 5) NH4+ 6) Zn2+ 7) Cu2+
A) 1,3,5 B) 1,4,7 C) 1,5,7 D) 2,4,6 E) 4,5,6
15. Қайси моддалар ишқор эритмасида эрийди?
1.Cr; 2.Zn; 3.Ba; 4.Al; 5.C; 6.Si;
A) 2.4.6 B) 1.3.5 C) 2.3.5 D) 3.5.6 3 D) 1,2 E) 4
14. Олтинчи гуруҳ элементининг юқори оксидланиш даражали кислотаси таркибида кислота ангидридининг масса улуши 87,6 % бўлса, bu qaysi element.
A) S B) Se C) Te D) Mo
16. Гидроксидларнинг қайси бири амфотер хоссага эга?
A) Ca(OH)2 B) Fe(OH)3 C) Fe(OH)2 D) Mg(OH)2 E) LiOH
17. Алюминий гидроксид қайси моддалар билан реакцияга киришади?
1. Na2CO3; 2. KOH; 3. Cu(OH)2; 4. HNO3; 5. H2O;
A) 2.4 B) 1.5 C) 3.4 D) 2.5
18. Қуйидаги металл гидроксидларнинг қайсилари кислоталар билан таъсирлашиб, ишқорлар билан таъсирлашмайди?1) кальций; 2) магний; 3) рух; 4)калий; 5) алюминий;
A) 1,2,3 B) 1,2,4 C) 1,2,5 D) 2,3,5 E) 1,4,5
19. Қуйидаги моддаларнинг қайси бирлари билан кальций гидроксид реакцияга кириша олади? 1) калий гидроксид; 2) карбонат ангидрид; 3) хлорид кислота; 4) кислород; 5) барий гидроксид; A) 1,5 B) 3,4 C) 2,3 D) 1,3 E) 2,4
20. Темир(III)гидроксид қуйидаги моддалардан қайсилари билан реакцияга кириша олади? 1) калий хлорид; 2) хлорид кислота; 3) аммоний роданид; 4) нитрат кислота; 5) сув;
A) 1,2,3 B) 1,2,4 C) 1,2,5 D) 2,3,5 E) 2,3,4
21. Қуйидаги металлар гидроксидини уларнинг асосли хоссалари камайиб бориш тартибида жойлаштиринг. 1) цезий; 2) калий; 3) темир(III); 4) кальций; 5) темир(II);
A) 1,2,4,5,3 B) 3,5,4,1,2 C) 1,2,3,4,5 D) 2,4,1,5,3 E) 3,5,2,1,4
22. Гидроксидларда асослик хосса ортиб бориш тартибини кўрсатинг.
1) барий гидроксид; 2) бериллий гидроксид; 3) стронций гидроксид;
4) кальций гидроксид; 5) магний гидроксид;
A) 1,2,5,4,3 B) 1,2,4,5,3 C) 2,1,4,5,3
D) 2,5,4,3,1 E) 3,4,5,1,2
23. Қуйидаги гидроксидларнинг қайсилари амфотер хоссага эга?1. барий гидроксид; 2. бериллий гидроксид; 3. рух гидроксид; 4. хром(III)гидроксид; 5.алюминий гидроксид; 6. магний гидроксид;
A) 1,2,3,4 B) 2,3,4,5 C) 3,4,5,6 D) 1,3,5,6 E) 2,4,5,6
24. Магний ва алюминий гидроксидлар аралашмасини қандай ажратиш мумкин?
A) кислотада эритиш B) сувда эритиш C) сувли эритмада эритиш
D) ишқор эритмасида эритиш E) органик эритувчиларда эритиш
25. Қуйидаги моддалардан қайси бирида асослик хоссаси энг кучли?
A) кальций гидроксид B) магний гидроксид C) барий гидроксид D) скандий гидроксид E) ҳаммаси тенг кучли
26. Қуйидаги асосларининг қайси бири энг кучли?
A) литий гидроксид B) натрий гидроксид C) калий гидроксид D) рубидий гидроксид E) цезий гидроксид
27. Алюминий хлорид ва темир(II)хлорид эритмаларининг аралашмасига мўл миқдорда ишқор эритмаси қўшилганда чўкма ҳосил бўлган. Чўкма таркибини аниқланг.
A) натрий метаалюминат B) алюминий гидроксид
C) темир(II)гидроксид\ D) темир(III)гидроксид E) темир(III)оксид
28. Калий гидроксиднинг концентрланган эритмаси қайси жуфтликдаги моддалар билан реакцияга киришади?
A) нитрат кислота, ош тузи B) мис, мис(II)гидроксид
C) кумуш, кумуш(I)оксид D) кремний, кальций хлорид E) алюминий, алюминий гидроксид
29. s – элементларга мансуб бўлган қайси металл амфотер гидроксид ҳосил қилади?
A) Be B) Zn C) Al D) Cr E) Mg
30. Қуйидаги гидроксидлардан қайсиларини уларнинг тегишли оксидларига сув таъсир эттириб олиш мумкин?
1) рух гидроксид; 2) алюминий гидроксид; 3) хром(III)гидроксид; 4) бериллий гидроксид; 5) кальций гидроксид; 6) барий гидроксид; 7) қўрғошин(II)гидроксид; 8) рубидий гидроксид;
A) 1,2,3 B) 4,5,6 C) 5,6,8 D) 1,2,3,7 E) фақат 8
31. Қуйидаги моддаларнинг қайсилари кальций гидроксид билан реакцияга киришмайди? 1) углерод(IV)оксид; 2) хлорид кислота; 3) хром(III)оксид; 4) барий гидроксид; 5) ортофосфат кислота; 6) хром(VI)оксид;
A) 1,2,5 B) 3,4,6 C) 2,5 D) 1,2,3,5,6 E) фақат 4
32. Қуйидаги берилганларнинг қайси бири ҳам кислота, ҳам асосларнинг умумий хоссасидир? 1) сувдаги эритмаси электр токини ўтказади; 2) Al билан реакциясида H2 ҳосил қилади; 3) лакмус қоғозини қизил рангга бўяйди;
A) 1,2 B) 2,3 C) 1,2,3 D) 1,3 E) 1
Do'stlaringiz bilan baham: |