23. Аллотропик шакл ўзгаришларига эга бўлмаган моддани аниқланг.
A) углерод B) фосфор C) олтингугурт D) кислород E) хлор
24. Фақат кимёвий элементлар келтирилган қаторни аниқланг.
A) олмос, озон, графит, углерод; B) озон, кислород, олмос, C) азот, озон, водород, кислород; D) углерод, олмос, азот, озон; E) углерод, кислород, водород, азот;
25. Олмос, графит, ош тузи, сульфат кислота, шакар ва натрий гидроксид моддалари берилган. Шу моддаларнинг таркибини неча хил элемент ташкил этади?
A) 8 B) 7 C) 6 D) 5 E) 4
26 Қуйидаги ҳукмларнинг қайсилари кислород молекуласи ҳақида? 1)сувда кислород мавжуд; 2) балиқ сувдаги кислород билан нафас олади; 3) кислород кўпчилик минераллар таркибига киради; 4) кўпчилик моддалар кислорода ёнади; 5) кислород иккита атомдан иборат.
A) 1,2,3 B) 2,3,4 C) 2,4,5 D) 3,4,5 E) 1,4,5
27. Аллотропик шакл ўзгариларга эга бўлган 5 гурух элементини аниқланг.
A) углерод B) фосфор C) кислород D) олтингугурт E) азот
28 Қайси элемент қуйидаги берилган ҳамма моддалар таркибига кирган? Калий перманганат, калий манганат, водород пероксид, хром(III)сульфат, сульфат кислота, нитрат кислота, калий хромат
A) калий, водород B) марганец, хром C) водород D) кислород E) олтингугурт
29 Таркибида аллотропик шакл ўзгаришларига эга бўлган элементли моддалар қаторини белгиланг.
1) аммоний гидроортофосфат; 2) аммоний дигидрофосфат; 3) аммоний хлорид; 4) силвинит; 5) фосфат кислота; 6) аммоний сульфид
A) 1,2,5,6 B) 1,2,3,4 C) 1,2,3,5 D) 2,3,4,5 E) 3,4,5,6
30. Кимёвий элемент атоми, унинг молекуласи ва унинг аллотропик шакл кўриниши акс эттирилган қаторни топинг.
A) Хлор атоми, хлор молекуласи, хлор(III)оксид B) Кислород атоми, кислород молекуласи, озон C) олтингугурт атоми, олтингугурт молекуласи, калий сульфид
D) Водород атоми, водорд молекуласи, аммиак E) Углерод атоми, олмос, бриллиант
31 Оддий моддаларни танланг: 1) водород 2) сув 3) оҳактош 4) графит 5)хлор
A) 1, 4, 5 B) 2, 4 C) 1, 3, 5 D) 3, 5 E) 3, 4, 5
32. Аллотропик шакл ўзгаришга эга бўлган моддалар қаторини аниқланг.
1)кумуш 2) бром 3) олтингугурт 4) хлор 5) аргон 6) кислород 7) франций 8) фосфор
A) 3,6,8 B) 1,2,5 C) 3,4,7 D) 2,3,7 E) 5,7,8
33. Тўғри ифодани танланг. 1) кислород атоми 2) сирка кислота атоми 3) малахит атоми 4) олмос молекуласи 5) водород пероксид – водород ва кислород молекулаларидан ташкил топган 6) Ош тузи натрий ва хлор ионларидан таркиб топган
A) 2,3,4,5,6 B) 1,4,6 C) 1,4,5,6 D) 1,6 E) ҳаммаси нотўғри
34 Аллотропик шакл кўринишларининг ҳосил бўлиш сабабларини кўрсатинг.
1. молекуладаги атомлар сонининг ҳар хил бўлиши. 2. оддий модда молекуласида атомлар сонининг турлича бўлиши. 3. элемент атомларининг ҳар хил кристалл шаклларни ҳосил қилиши. 4. элемент атомларининг турли аморф шаклларни ҳосил қилиши. 5. бир хил сифат ва миқдор таркибига эга бўлган моддаларнинг турли тузилишга эга бўлиши.
A) 1.3.4 B) 2.3.4 C) 2.3.5 D) 1.2.3 E) 1.3.5
35 Молекуласи 5 та атомга эга моддаларни топинг.
1. перхлорат кислота 2. натрий хлорат 3. алюминий хлорид 4. кальций перхлорат 5. магний гипохлорит 6. хлорит кислота
A) 1,5 B) 2,4 C) 3,4 D) 2,5 E) 3,6
36.Оддий моддаларни танланг. 1. муз 2. темир 3. бўр 4. азот 5. Озон 6. фосфин. 7. карбин 8. олмос 9. «қуруқ муз» 10. бертоле тузи
A) 2,4,5,7,8 B) 1,2,4,5,8 C) 2,4,5,8,10 D) 1,3,5,7,9 E) 2,4,7,8,9
37. Аллотропик шакл ўзгаришни намоён қиладиган элементлар қаторини кўрсатинг.
A) кислород, азот, бром, симоб B) фосфор, қалай, селен, теллур C) олтингугурт, фтор,йод,рух D) олтингугурт, углерод, висмут, литий E) мишьяк, кислород, барий, бор
38 Таркибида аллотропик шакл ўзгаришли элементлар бўлган моддаларни топинг. 1) CO2 2) HCl 3) Al2S3 4) NaF 5) PH3 6) NH3 7) K2Se 8) SnCl2
A) 2.4.5.7 B) 1.3.4.6.8 C) 3.5.6.7.8 D) 1.3.5.7.8 E) 1.2.3.4.5
39. Қуйидагилардан қайсилари оддий моддалар қаторига киради?
1. целлюлоза 2. олмос 3. карбин 4. мармар 5. малахит. 6.озон 7.фосфин
A) 1,4,5,7 B) 2,3,6 C) 2,3 D) 2,6,7 E) фақат 2
40. Кимёвий элементга тегишли бўлган хоссаларни аниқланг.
1. атом масса 2. зичлик. 3. электрон қават 4. ранг 5. ядро заряди 6. қайнаш ва суюқланиш температураси 7. изотоплар
A) 1,3,5,7 B) 1,3,4,7 C) 1,2,4,5 D) 2,5,6,7 E) 4,5,6,7
41 Оддий моддага тегишли бўлган хоссаларни аниқланг.
1. ядро заряди 2. зичлик. 3. электрон қават 4. атом масса 5. изотоплар 6. ранг 7. қайнаш ва суюқланиш температураси
A) 1,2,3 B) 2,5,7 C) 2,6,7 D) 1,4,6 E) 5,6,7
42. Қуйидаги жумлаларнинг қайсиларида оддий модда ҳақида фикр юритилаётганлигини кўрсатинг.
1. Инсон организмида кальций ва углерод бор 2. тирик организмлар кислород билан нафас олади 3. водород даврий жадвалда 1 – давр I гурухида жойлашган 4. углерод қаттиқ модда 5. углерода иккита электрон қават бор
A) 2,5 B) 2,4 C) 1,2 D) 2,3 E) 4,5
43. Қуйидаги жумлаларнинг қайсиларида кимёвий элемент ҳақида фикр юритилаётганлигини кўрсатинг. 1. темир сувда эримайди 2. соч таркибида олтин бор 3. борнинг ядро заряди +5 га тенг 4. қон таркибида темир бор 5. кўпчилик моддалар кислорода ёнади
A) 1,2,3 B) 2,4,5 C) 2,3,4 D) 1,2,4 E) 1,4,5
44. Қуйидаги ҳолларнинг қайси бирида кислород молекуласи ҳақида сўз боради? 1. кислород симоб(II)оксид таркибига киради 2. кислород ҳаво таркибига киради 3. газометрга кислород йиғилган 4. кислород сувда ёмон эрийди 5. сув гази таркибига кислород киради.
A) 3,4,5 B) 1,2,4,5 C) 1,2,3,5 D) 2,3,4 E) 1,4,5
Do'stlaringiz bilan baham: |