АТОМЛАРНИНГ ДАВРИЙ ХОССАЛАРИ.
1. Литийдан цезийгача ўтиш тартибида атом радиус ва металларнинг суюқланиш ткмператураси қандай ўзгаради?
A) ортиб боради, ортиб боради B) ортиб боради, ўзгармайди
C) ортиб боради, камайиб боради D) камайиб боради, ортиб боради
E) камайиб боради, ўзгармайди
2. Атомларнинг қандай хусусиятлари даврий тартибда ўзгаради?
A) атомнинг ядро заряди
B) атомдаги энергетик поғоналар сони
C) нисбий атом масса
D) атом ядросидаги протонлар сони
E) ташқи электрон қобиқдаги электронлар сони
3. Давр, гуруҳ рақами ортиб борганда, элемент атом радиуси қандай ўзгаради?
A) катталашади, катталашади
B) катталашади, қисқаради
C) қисқаради, катталашади
D) қисқаради, қисқаради
E) ўзгармайди
4. Қуйидаги қаторда ионларнинг радиуси қандай ўзгаради?
P-3, S-2, Cl-, Na+, Mg2+, Al3+, S4+
A) ортади
B) Cl- гача камайиб, ундан кейин ортиб боради
C) камаяди
D) Cl- гача ортиб, ундан кейин камайиб боради
E) ўзгармайди
5. Қуйидаги элементлар: He, Ne, Ar, Kr, Xe атомларида ионланиш энергияси қандай ўзгаради?
A) ўзгармайди
B) камаяди
C) ортиб боради
D) Ar гача камайиб, сўнгра ўзгармайди
E) даврий ўзгаради.
6. Келтирилган электрон фомулаларига асосланиб, элементларнинг электроманфийликлари ортиб бориш тартибида жойлаштиринг.
1. 1s22s1; 2. 1s22s22p63s23p4; 3. 1s22s22p5; 4. 1s22s22p4;
A) 2,4,3,1 B) 1,3,2,4 C) 1,2,4,3 D) 4,3,2,1 E) 3,2,1,4
7. Даврий системада элементларнинг тартиб рақами ортиши билан уларнинг:
A) атом массаси ва электронларнинг умумий сони ортади
B) атом массаси ортади, электронларнинг умумий сони камаяди
C) атом массаси ва электронларнинг умумий сони ўзгармайди
D) атом массаси камаяди, электронларнинг умумий сони ортади
E) атом радиуслари кичиклашади, массаси ўзгармайди
8. Қуйидаги элементларни металмаслик хоссалари ортиб бориш тартибида жойлаштиринг.
1) фосфор; 2) бор; 3) хлор; 4) углерод; 5) олтингугурт;
A) 1,2,3,4,5 B) 3,2,1,4,5 C) 2,4,1,5,3 D) 4,2,5,1,3 E) 5,4,1,3,2
9. Атомларнинг ионланиш потенциали ортиб бориш тартибини топинг.
1) P; 2) N; 3) As; 4) Sb;
A) 2,1,3,4 B) 1,2,3,4 C) 3,2,1,4 D) 2,3,4,1 E) 4,3,1,2
10. Ионланиш потенциали каттароқ бўлган элементнинг электрон конфигурациясини топинг:
A) …3s23p5 B) …3s23p6 C) …4s1 D) …4s2 E) …3s23p4
11. II давр элементларидан қайси қаторда атомларнинг ионланиш потенциали ортиб боради? 1.Бериллий, 2.Фтор, 3.Азот
A) 1,2,3 B) 2,1,3 C) 3,2,1 D) 2,3,1 E) 1,3,2
12. Қуйидаги элементларни уларнинг нисбий электроманфийлиги ортиб бориш тартибида жойлаштиринг. 1) азот; 2) фтор; 3) бор; 4) кислород; 5) углерод; 6) водород;
A) 1,2,3,5,6,4 B) 3,6,51,4,2 C) 1,2,3,4,6,5
D) 2,1,3,6,4,5 E) 3,4,2,1,5,6
13. Даврий системанинг бош гуруҳча элементларида элемент атомларининг тартиб номери ортиб бориши билан атомларда қандай хусусиятлар кузатилади?
A) радиус ва электроманфийлиги ортиб боради
B) радиус камаяди металлик хоссаси кучаяди
C) радиус ортиб боради ва металлик хусусияти кучаяди
D) радиуси камаяди ва металлик хоссаси сусаяди
E) массаси ортиб боради ва металлик хусусияти кучаяди.
14. Қайси давр ва гуруҳ элементларининг металлмаслик хусусияти кучлироқ?
A) 3-давр, VI гуруҳ
B) 3-давр, IV гуруҳ
C) 2-давр, V гуруҳ
D) 2-давр, VI гуруҳ
E) 2-давр, VII гуруҳ
15. Қайси қаторларда элементлар уларнинг нисбий электроманфийлиги ортиб бориш тартибида жойлаштирилган?
A) фтор, кислород, хлор, бром, олтингугурт
B) олтингугурт, бром, хлор, кислород, фтор
C) бром, хлор, олтингугурт, кислород, фтор
D) олтингугурт, кислород, бром, хлор, фтор
E) олтингугурт, бром, кислород, хлор, фтор
16. Қуйидаги металларни ионланиш потенциали ортиб бориш тартибида жойлаштиринг. 1) литий; 2) цезий; 3) калий; 4) натрий; 5) рубидий;
A) 1,4,3,5,2 B) 2,5,3,4,1 C) 3,5,4,1,2 D) 3,5,2,4,1 E) 3,4,1,5,2
17. Элементларни НЭМ қиймати камайиб бориш тартибида жойлаштиринг.
1) кислород; 2) кремний 3) фосфор; 4) хлор;
A) 1,2,3,4 B) 1,2,4,3 C) 1,3,2,4 D) 1,3,4,2 E) 1,4,3,2
18. Атом радиуси энг кичик элементни кўрсатинг.
A) олтингугурт B) кремний C) натрий D) алюминий E) хлор
19. Элементлар металлмаслик хоссалари ортиб бориш тартибида жойлаштирилган қаторни кўрсатинг.
1) калий 2) кислород 3) олтингугурт 4) теллур 5) селен
A) 1,4,5,3,2 B) 2,3,5,4,1 C) 4,1,5,3,2 D) 5,4,1,2,3 E) 5,4,1,3,2
20. Давр бўйлаб элементлар атомларининг радиуслари қандай ўзгаради?
1. ортади; 2. камаяди; 3. ўзгармайди; 4. шароитга боғлиқ бўлади;
A) 1 B) 2 C) 3 D) 4 E) 3 ва 4
21. Атом радиуслари ортиб бориш тартибида берилган элементлар қаторини аниқланг.
A) B, Be, Li B) Al, B, N C) Cs, K, Li D) Fr, Rb, K E) Cs, K, Na
22. Биринчи гурухдаги элементлардан қайси бирининг ионланиш энергияси энг кичик қийматга эга?
A) натрий B) литий C) калий D) цезий E) рубидий
23. Оксидланиш даражаси ўзгаришига кўра ҳар бир атомнинг радиуси ҳам ўзгаради. Ушбу бирикмаларнинг қайси бирида хлор иони максимал катта радиусга эга бўлади?
A) калий перхлорат B) калий хлорат C) калий гипохлорит
D) калий хлорид E) калий хлорит
24. Қайси қаторда элементлар ионланиш энергияси камайиб боради?
A) Al, Si, P B) Si, P, S C) K, Na, Li D) K, Rb, Cs E) Ba, Sr, Ca
25. Ионланиш энергиясининг қиймати қайси қаторда кескин ортиб боради?
A) B, Be, Li B) Mg, Ca, Sr C) Mg, Al, S D) Mg, S, Cl E) Mg, Cl, Ar
26. Элементлар атом радиуслари камайиб бориш тартибини кўрсатинг.
A) Al, Si, P B) S, P, Al C) Na, K, Rb D) Al, Mg, Na E) B, Al, C
27. Нисбий электроманфийликлари камайиб бориш тартибида жойлашган элементлар қаторини аниқланг.
A) титан, кремний, углерод
B) ванадий, фосфор, азот
C) кальций, магний, бериллий
D) кальций, мис, бром
E) калий, рубидий, цезий
28. Элементларни уларнинг металлмаслик хоссалари ортиб бориш тартибида жойлаштиринг. 1) магний; 2) алюминий; 3) кремний; 4) фосфор; 5) олтингугурт; 6) хлор; 7) натрий;
A) 7,1,2,3,4,5,6 B) 7,1,2,4,3,5,6
C) 7,2,1,4,3,5,6 D) 7,2,1,3,4,5,6
E) 7,1,2,4,3,6,5
29. Қуйидаги қаторда электроманфийлик қандай ўзгаради: Натрий, магний, алюминий, кремний, фосфор, олтингугурт, хлор?
A) камаяди B) ортиб боради
C) бошланишда ортиб боради, охирига яқинлашганда камаяди
D) ўзгармайди E) олдин камаяди, кейин ортади
30. Электрон формуласи қуйидагича бўлган атомларнинг қайси бирида металлмаслик хоссаси кучлироқ ифодаланган?
A) …3s2 B) …3s23p2 C) …3s23p5 D) …3s23p4 E) …3s23p1
31. Электрон формуласи қуйидагича бўлган атомларнинг қайси бирида металлик хоссаси кучлироқ ифодаланган?
A) …4p2 B) …3s23p2 C) …3s23p6 D) …3s23p5 E) …3d104s1
32. Қуйидаги элементлар атомларининг металлик хоссаси кучайиб бориш тартибида жойлаштиринг: 1) цезий; 2) барий; 3) германий; 4) стронций; 5) кальций;
A) 3,5,4,2,1 B) 5,3,4,1,2 C) 4,3,5,2,1 D) 2,1,3,5,4 E) 4,2,1,3,5
33. Ушбу қатор He – Ne – Ar – Kr – Xe – Rn бўйича нодир газларнинг атом радиуси, ионланиш потенциали, суюқланиш температураси қандай ўзгаради?
A) ортади, ортади, ортади
B) камаяди, камаяди, ортади
C) ортади, камаяди, ортади
D) камаяди, ортади, камаяди
E) ортади, ортади, камаяди
34. Ушбу Li – Na – K – Rb – Cs қаторда ишқорий металларнинг атом радиуслари, ионланиш потенциаллари, нисбий электроманфийликлари қандай ўзгаради?
A) ортади, камаяди, камаяди
B) ортади, камаяди, ортади
C) камаяди, ортади, ортади
D) камаяди, камаяди, ортади
E) ортади, ортади, камаяди
35. Ионланиш энергияси энг катта бўлган элементни кўрсатинг.
A) литий B) натрий C) водород D) кальций E) калий
36. Қўшимча группача элементларида ядро зарядининг ортиши билан уларнинг кимёвий активлиги қандай ўзгаради?
A) ортади B) камаяди C) ўзгармайди D) олдин ортади, сўнгра камаяди E) олдин камаяди, сўнгра ортади
37. Электроманфийлиги камайиб борган элементлар қаторини топинг.
A) Al,I,Br,Cl,F B) Br,Se,As,Ge,Ga C) B,C,N,O,F D) Po,Te,Se,S,O E) Ga,Ge,As,Se,Br
38. Литийдан неонгача элементларнинг қайси хоссалари кучайиб боради?
1) металлик; 2) металлмаслик; 3) оксидловчилик; 4) қайтарувчилик; 5) максимал валентлиги; 6) атом радиуси; 7) ионланиш энергияси;
A) 1,3,5,7 B) 2,4,6 C) 2,3,5,7 D) 2,3,7 E) 3,7
40. Қуйидаги натрий, магний ва алюминий учун уларнинг биринчи электронини тортиб олиш (1,2,3) учун талаб этиладиган энергия жихатдан металлмаслик хоссалари (кЖ/моль) ва ион радиуслари (4,5,6) келтирилган. Уларнинг қайсилари магнийга тааллуқли бўлади?
1) 577; 2) 494; 3) 736; 4) 0,050; 5) 0,068; 6) 0,098
A) 1,4 B) 2.6 C) 1, 5 D) 3, 4 E) 3.6
41. Полинг таклиф қилган жадвалдаги элементларнинг нисбий электроманфийлиги қайси элементга нисбатан белгиланган?
A) H B) O C) C D) Li E) Au
42. Ионланиш энергияси энг катта бўлган атомни кўрсатинг.
A) Cs B) P C) I D) Br E) F
43. III давр элементларида элемент гидроксидларининг ион радиуси ва юқори оксидланиш даражаси чапдан ўнгга ўтганда қандай ўзгаради?
A) камаяди, ортади
B) ортади, ортади
C) камаяди, камаяди
D) ортади, камаяди E) ўзгармайди
44. Элементлар тартиб номери ортиши билан қандай хоссаларининг ўзгаришида даврийлик кузатилади? 1) атомнинг ядро заряди; 2) атомларнинг ўлчами; 3) нисбий атом массаси; 4) ионланиш энергияси; 5) электроманфийлиги; 6) атомдаги энергетик поғоналар сони; 7) электронга мойиллиги; 8) оксидланиш даражаси; 9) ташқи энергетик поғоналардаги электронлар сони;
A) 2,4,57,8,9 B) 1,2,3,4 C) 5,6,7,8 D) 6,7,8,9 E) 1,2,3,6,7,9
45. Ионларнинг қайтарувчилик хоссаси ортиб боришини акс эттирган қаторни кўрсатинг.
A) J-, Br-, Cl-, F-
B) F-, Cl-, Br - , J-
C) J-, Cl-, Br -, F-
D) Br -, Cl-, J-, F-
E) F-, Br -, Cl-, J-
Do'stlaringiz bilan baham: |