13.ВАЛЕНТЛИК ВА ОКСИДЛАНИШ ДАРАЖАСИ
1. Қуйидагиларнинг қайси бирида элемент валентлиги тўғри тарифланган? Валентлик …
A) Айни элемент атоми билан бирикадиган водород атомлари сони орқали аниқланади;
B) элемент жойлашган гуруҳининг тартиб рақами билан аниқланади;
C) атомнинг ташқи электрон поғонасидаги тоқ электронлар сони орқали аниқланади;
D) элементлар бирикмаларидаги электрон жуфтлар сони билан аниқланади;
E) кимёвий элемент атомларининг муайян сондаги бошқа кимёвий элемент атомларини бириктириб олиш хоссаси;
2. Перйодат кислотасида йоднинг валентлиги қандай?
A) 0 B) 1 C) 3 D) 5 E) 7
3. Келтирилган бирикмаларнинг қайсиларида олтингугуртнинг валентлиги тўртга тенг?
1) Na2SO4; 2) SO2; 3) Al2(SO4)3; 4) K2SO3; 5) H2S;
A)1,2 B) 3,4 C) 1,5 D) 3,5 E) 2,4
4. Қайси қатор фақат валентлиги ўзгарувчан элементлардан иборат?
A) K, C, S, N, P, Fe; B) Cu, Ba, N, Cl, Br, Cr; C) C, Cr, Cu, P, S;
D) Ca, Cu, C, H, F, O; E) Al, Na, Ca, Ag, Fe, H;
5. Қуйидаги заррачаларнинг қайси бирида углерод атомининг валентлиги 3 га тенг?
A) HCOOH; B) CO; C) SCO; D) HCN; E)HSCN;
6. Келтирилган элементлардан қайсиларининг максимал валентлиги уларнинг жойлашган группа номеридан ката бўлиши мумкин?
A) Hg B) B C) C D) N E) Cu
7. Қуйдиги бирикмалардан тўрт валентли элементларни кўрсатинг.
1) Al2(SO4)3; 2) MnO(OH)2; 3) H2CrO4; 4) HClO4; 5) H2SiO3; 6) CH3OH;
A) Cr, Cl; B) S, Mn; C) Mn, Si, C; D) O, H; E) Cr, S;
8. Қуйидаги бирикмаларда қайси элемент валентлиги бир хил: азот(III)оксиди, калий сульфид, кальций карбонат, натрий нитрат, углерод(II)оксид
A) азот; B) углерод; C) олтингугурт; D) натрий; E) кислород;
9. Қайси сабабга кўра литий, натрий, калий ва неоннинг ўзгарувчан валентли бирикмалари мавжуд эмас?
A) уларнинг ташқи қобиғида 1 ёки 8 та электрони бўлгани учун;
B) уларда ns→(n+1)p ёки np→(n+1)s қобиқчалар орасида электронлар ўтиши мумкин эмас;
C) олдинги В жавобдаги жараёнда электронларни тоқ ҳолатга ўтказиш учун сарф бўладиган энергия кимёвий боғланишда ажралиб чиқдиган энергиядан катта бўлганлиги туфайли;
D) улар I ёки VIII группада жойлашганлиги туфайли;
E) улар ишқорий металлар ёки нодир газлар бўлгани туфайли;
10. Кислород ва азот атомларининг электрон тузилишига таянган ҳолда, улар учун максимал валентлик қийматини аниқланг.
A) 4,4 B) 2,3 C) 2,4 D) 2,5 E) 3,5
11. Ковалент боғланишда валентлик нима билан аниқланади?
A) ташқи поғонадаги умумий электронлар сони билан
B) ташқи поғонадаги жуфт электронлар сони билан
C) барча электронлар сони билан
D) ҳосил бўлган умумий электрон жуфтнинг сони билан
E) ташқи ва ташқаридан олдинги поғонадаги электронлар сони билан
12. Асосий группача элементлари энг юқори валентли бирикма ҳосил қилганда кимёвий боғланишда уларнинг қайси электронлари иштирок этади?
A) ташқи энергетик поғонадаги фақат жуфтлашган электронлар
B) ташқи энергетик поғонадаги фақат жуфтлашмаган(тоқ) электронлари
C) ташқи энергетик поғонадаги ҳамма электронлари
D) ташқи ва ташқаридан олдинги энергетик поғонадаги ҳамма электронлари
E) ташқи ва ташқаридан олдинги энергетик поғонадаги тоқ электронлари
13. Ядро зарядлари 1) 16; 2) 9; ва 3) 33 бўлган элементларда валент электронлар сонининг ортиб бориши қайси қаторда тўғри келтирилган?
A) 1,2,3 B) 1,3,2 C) 2,3,1 D) 3,1,2 E) 2,1,3
14. Кислород атомининг максимал валентлик намоён қилиш имконияти?
A) 2 B) 4 C) 3 D) 5 E) 6
15. Қайси элементлар даврий система гуруҳларида ташқи поғона электронларининг умумий сонига мос тартибда жойлашган?
1.s – элементларнинг биттасидан ташқари барчаси; 2.p – элементларнинг иккитасидан ташқари барчаси; 3.d – элементлар; 4.f – элементлар; 5.s – элементларнинг барчаси;
6. p – элементларнинг барчаси;
A) 1,6 B) 1,2 C) 3 D) 4 E) 5,6
16. Қайси элементлар ташқи поғонасининг s – электронлари ва олдинги поғонанинг d – электронлари умумий сони уларнинг даврий системанинг гуруҳлардаги ўрни билан мос келади? 1.стронций; 2.титан; 3.скандий; 4.радий; 5.молибден; 6.рубидий; 7.хром;
A) 2,3,5,7 B) 1,3,5,7 C) 3,4,5,7 D) 2,3,6,7 E) 1,2,3,7
17. Таркибида азот бўлган қайси моддаларда азотнинг валентлиги 3 га тенг ва улардан иккитаси π – боғ бўлади? 1.аммоний нитрат; 2.азот; 3.пиридин;
4.ароматик аминлар; 5.цианид кислота; 6.нитробирикмалар; 7.метилнитрат;
A) 1,7 B) 2,6 C) 3,4 D) 2,5 E) 3,6
18. Кальций фосфид гидролизи натижасида ҳосил бўлган маҳсулотдаги фосфорнинг оксидланиш даражасини аниқланг.
A) -3 B) 0 C) +1 D) +3 E) +5
19. Водород билан ҳосил қилган бирикмаларида мусбат оксидланиш даражасига эга бўладиган элементларни кўрсатинг. 1) углерод; 2) азот; 3) фосфор; 4) натрий; 5) кремний; 6) хлор;
A) 2,3 B) 1,5 C) 2,6 D) 4,5 E) 5,6
20. Алюминий нитрат таркибидаги азотнинг валентлиги оксидланиш даражасини кўрсатинг.
A) 5, +5 B) 4, +5 C) 3, +3 D) 3, +5 E) 4, +3
21. Қуйидаги бирикмалардаги углерод атомининг оксидланиш даражалар кетма – кетлигини топинг. COCl2; CH2Cl2; CHCl3; CCl4;
A) +4. +2. -2. 0 B) 0. -2. +3. -4 C) +4. 0. +2. +4
D) +2. +4. -2. -4 E) +4. -2. -4. +4
22. Азот(V)оксиди молекуласидаги азотнинг оксидланиш даражасини, валентлигини ва донор – акцептор боғланишлар сонини аниқланг.
A) +3,4,1 B) +3,4,0 C) +5,4,2 D) +5,4,0 E) +5,3,1
23. Сариқ қон тузи K4[Fe(CN)6] таркибидаги темирнинг оксидланиш даражасини топинг.
A) 0 B) +2 C) +4 D) +6 E) -2
24. Қизил қон тузи K3[Fe(CN)6] таркибидаги углероднинг оксидланиш даражасини топинг.
A) 0 B) +2 C) +3 D) +4 E) -2
25. Гидроксоний ионидаги кислороднинг оксидланиш даражаси, валентлиги ва гибридланиш турини аниқланг.
A) -2,3,sp3 B) -2.2. sp2 C) -3.3. sp2 D) -3.2. sp2 E) -2.3. sp2
26. Қуйидаги кремний бирикмалари учун келтирилган таркиблардан кремнийнинг оксидланиш даражаларини топинг.
Дала шпати – K2Al2Si6O16; Каолин – H4Al2Si2O9; Асбест – CaMg3Si4O12;
A) +4,+4,+4 B) +4,-4,+4 C) +4,-4,-4 D) +4,+2,+4 E) +2,+2,+4
27. Элемент атомининг электрон конфигурацияси қуйидагича тугалланади: …3d54s2. Бу қайси элемент? Унинг максимал ва минимал оксидланиш даражасини топинг.
A) Mn, +2,-1 B) Cr, +6,-2 C) Fe, +3,0 D) Mn, +7,-1 E) Mn, +7,0
28. Қуйидаги бирикмаларда оксидланиш даражаси +5 бўлган элементларни аниқланг.
KNO3; H3PO4; SnO2; Fe2O3; HClO3; K2MnO4; K2Cr2O7;
A) Sn, Cr B) Mn, N, Cr C) N, P, Cl D) Fe, Cl, Mn E) Sn, Cl, K
29. Қуйидаги бирикмаларнинг қайси бирида марганецнинг оксидланиш даражаси +4 га тенг?
A) KMnO4 B) MnO(OH)2 C) MnSO4 D) Mn2O3 E) K2MnO4
30. Қуйидаги бирикмаларнинг қайси бирида азотнинг оксидланиш даражаси нолдан кичик бўлади? 1)литий нитрид; 2) барий нитрид; 3)азот(II)оксид; 4)аммиак; 5)нитрат кислота; 6) азот(V)оксид;
A) 2,4,6 B) 1,2,6 C) 1,2,4 D) 1,3,5 E) 2,3,4
31. Қуйидаги бирикмаларни улар таркибидаги азот атомининг оксидланиш даражаси ортиб бориш тартибида жойлаштиринг.
1)аммоний хлорид; 2)гидразин–N2H4; 3)натрий нитрат; 4)азот(III)оксид; 5)азот(IV)оксид;
A) 2,1,4,5,3 B) 1,2,4,5,3 C) 3,4,5,2,1 D) 1,2,5,4,3 E) 2,1,3,5,4
32. Кальций карбидда углероднинг валентлиги ва оксидланиш даражаси қанчага тенг бўлади?
A) 4; -2 B) 1; -1 C) 4; -1 D) 2; -1 E) 2; -2
33. Сув молекуласи ва протон орасида ҳосил бўлган гидроксоний катионида кислороднинг оксидланиш даражаси ва валентлиги нечага тенг?
A) -2, 2 B) -2, 3 C) -1, 2 D) -1, 3 E) -2, 4
34. Қайси бирикмада азот атомлари +3 ва -3 оксидланиш даражасига эга?
A) тринитроглицерин
B) диметиламиннинг нитрат кислота билан ҳосил қилган тузи
C) карбамид D) аммоний нитрат
E) аммоний нитрит
35. Қайси бирикмалар таркибида углероднинг оксидланиш даражаси -2 га тенг? 1) углерод(II)оксиднинг хлор билан реакция маҳсулоти; 2) метанол; 3) хлорметан;
4) чумоли кислота; 5) этил хлорид; 6) этилен;
A) 1,3,5 B) 1,4,6 C) 1,4,5 D) 2,4,6 E) 2,3,6
36. CO молекуласида углерод атомининг оксидланиш даражаси ва валентлиги қиймати қандай бўлади?
A) +2 ва 3 B) +2 ва 2 C) +4 ва 2 D) +4 ва 4 E) -2 ва 2
37. Даврий системада II давр металлмаслари ўзларининг юқори оксидларида қандай оксидланиш даражасини номоён қилади?
A) ҳаммаси плюс икки
B) ҳаммаси гуруҳ номерига teng
D) ўзгарувчан
C) фтор минус бир, қолганлари гуруҳ номерига тенг
E) ҳаммаси минус икки
38. V группа металмаслари водородли бирикмаларида қандай оксидланиш даражасини намоён этади?
A) -5 B) +5 C) +3 D) -3 E) 0
39. Азот тутган ионлардан NO3-, NH4-, NO2- лар қаторида азотнинг оксидланиш даражалари қуйидагиларнинг қайси бирига мос равишда тенг бўлади?
A) -3, +3, +5 B) +5, -3, +3 C) +4, 0, +3 D) +1, -1, -1 E) -1, +1, -1
40. Қайси бирикмада элемент валентлиги унинг оксидланиш даражасидан катта?
A) CO3-2 B) NH3 C) CO D) SO2 E) SO3
41. Қайси заррачаларда азотнинг валентлиги ва оксидланиш даражаси бир хил эмас? 1) NH3; 2) N2O; 3) NO; 4) NO2; 5) HNO3; 6)NH3;
A) 2.5.6 B) 1.3.5 C) 2.4.6 D) 2.3.5 E) 4.5.6
42. Оксидланиш даражаси энг кичик бўлган азот тутган заррачаларни танланг? 1) N2; 2) NH4+; 3) NH3; 4) N2O5; 5) NO;
A) 1,2 B) 1,3 C) 2,3 D) 3,4 E) 4,5
43. Қуйидаги келтирилган рақамлар орасида азотнинг энг юқори ва энг паст оксидланиш даражаларига ва валентлигига мос келадиганларини танланг.
A) -3,+5; 3,5 B) -3,+4; 3,4 C) -3,+5; 3,4
D) +5,+3; 3,4 E) +5,+3; 3,5
44. Элемент +3 оксидланиш даражасига ўтганда қолган электронлар сони 32 та бўлса, унинг энг паст ва энг юқори оксидланиш даражалари қандай бўлади?
A) -2, +6 B) -2, +5 C) -3, +5 D) -4, +4 E) -1, +7
45. Аммиак, гидроксиламин (NH2OH), нитрит ва нитрат кислоталардаги азот атомининг оксидланиш даражаларини кўрсатинг.
A) -1,-2,-3,+5 B) -3,0,+1,+4 C) +3,+1,+3,+5
D) -2,+1,0,+3 E) -3,-1,+3,+5
46. Пирит таркибидаги олтингугуртнинг оксидланиш даражасини аниқланг.
A) +4 B) -1 C) +1 D) +6 E) -2
47. Даврий системада II давр элементларидан қайсиларининг бирикмаларида оксидланиш даражалари миқдори кўпроқ?
1. углерод; 2. бор; 3.азот; 4. кислород;
A) 1,2 B) 1,3 C) 1,4 D) 2,3 E) 2,4
48. VI гуруҳ металмаслари водородли бирикмаларида қандай оксидланиш даражасини намоён этади?
A) -6 B) +6 C) +2 D) -2 E) +4
49. Қайси бирикмада азотнинг оксидланиш даражаси энг юқори ва энг паст қийматларга эга бўлади?
A) аммоний сульфат B) аммоний нитрит C) аммоний нитрат
D) мочевина E) кальций нитрат
49. Қуйидаги бирикмаларнинг қайсиларида углероднинг валентлиги оксидланиш даражасига (+4 га ) тенг бўлади?
1) CO2; 2)CH4; 3) C2H6; 4) NaHCO3;5) K2CO3; 6) HCOOH;
A) 1.3.5 B) 1.4.6 C) 1.4.5 D) 2.4.6 E) 2.3.6
50. Углерод элементининг қайси бирикмаларида атомнинг оксидланиш даражаси ва валентлиги ўзаро мос келади? 1.натрий карбонат; 2.метанол; 3.углерод(IV)оксид; 4.метан; 5.формальдегид; 6.ацетилен;. 7.углерод тетрахлорид;
A) 1,3,4,7 B) 2,3,4,5 C) 2,4,6,7 D) 1,3,5,6 E) 1,3,6,7
51. Хлор ўзининг энг кучсиз электролити бўлган кислотаси таркибида қандай оксидланиш даражасига эга бўлади?
A) -1 B) 0 C) +1 D) +3 E) +7
52. H[PF6] да фосфорнинг валентлиги ва оксидланиш даражаси қандай?
A) 5 ва +5 B) 5 ва +3 C) 6 ва +3 D) 6 ва +5 E) 3 ва +3
53. Қуйидаги келтирилган элементларнинг намоён қилиши мумкин бўлган энг кичик оксидланиш даражалари қийматларини кўрсатинг.
1.теллур; 2.германий; 3.фосфор; 4.азот; 5.хлор;
A) -2,-4,-3,-3,-1 B) -3,-3,-3,-3,-1 C) -2,-5,-3,-3,-1
D) -1,-4,-3,-2,-2 E) -2,-2,-2,-3,-1
54. Аммоний хлоридда азот атомининг оксидланиш даражаси, валентлиги ва донор – акцептор боғланишлар сонини кўрсатинг.
A) -3,4,0 B) +3,4,1 C) +5,5,1 D) -3,4,1 E) +5,4,1
55. Ташқи энергетик поғонаси …5s25p3 бўлган элементнинг юқори ва энг паст оксидланиш даражасини аниқланг.
A) +5 ва 0 B) +5 ва -3 C) +2 ва -3 D) +5 ва -2 E) +7 ва -1
56. H4P2O7 ва [PH4]+ даги фосфорнинг оксидланиш даражаси қандай?
A) +4,+3 B) -3,+3 C) +4,-3 D) +3,-3 E) +5,-3
57. Алюминий оксид, водород оксид, водород пероксид, фтор оксидларида кислород атомининг оксидланиш даражаси тўғри келтирилган қаторни кўрсатинг.
A) -2,-2,+1,+2 B) -2,+2,+1,-2 C) -1,-2,+1,-2
D) -2,-2,-1,+2 E) +2,-1,-2,+1
58. Қайси бирикмада хлор атомининг валентлиги ва оксидланиш даражаси юқори бўлади?
A) водород хлоридда B) хлор(III)оксидда
C) бор хлоридда D) калий хлоратда
E) перхлорат кислотада
59. Қуйидаги келтирилган бирикмаларнинг қайси бирида Mn+6 оксидланиш даражасини намоён қилади?
A) MnO2 B) MnSO4 C) K2MnO4 D) KMnO4 E) MnO
60. Бертоле тузида хлорнинг оксидланиш даражаси нечага тенг?
A) -1 B) +2 C) +3 D) +4 E) +5
61. Водород пероксидда водороднинг оксидланиш даражаси нечага тенг?
A) +1 B) +2 C) -1 D) -2 E) 0
62. Хлор атоми учун қандай оксидланиш даражалари характерли?
A) -1.0 B) -1,0,+1 C) 0,+1,+2
D) -1,0,+1,+2 E) -1,0,+1,+3,+5,+7
63. Na2B4O7 моддасида борнинг оксидланиш даражасини аниқланг.
A) 0 B) +1 C) +3 D) +2 E) -3
64. Таркиби K2Cr2O7 бўлган молекуладаги элементларнинг валентлиги ва оксидланиш даражаси ёзилган қаторни топинг.
A) 1,3,2; +1,-3,-2 B) 2,6,2; +2,+2,-2
C) 1,2,2; +1,+3,-2 D) 2,3,2; +2,-3,-2
E) 1,6,2; +1,+6,-2
65. Аммоний сульфат таркибидаги азотнинг валентлиги ва оксидланиш даражасини кўрсатинг.
A) 3,-4 B) 4,-4 C) 3,-3 D) 4,-1 E) 4,-3
66. Галогенлар учун (фтордан ташқари) қайси оксидланиш даражалари мавжуд?
A) +1,+3,+5 B) -1,+1,+3,+5,+7 C) -1,+3,+5,+7 D) +1,+5,+7 E) -3,-1,+1,+3
67. Бирикмаларни хлор атомининг оксидланиш даражаси камайиб бориш тартибида жойлаштиринг. 1.HClO; 2.NaClO3; 3.Cl2; 4.SOCl2; 5.KClO4; 6.Mg(ClO2)2
A) 1.4.3.6.2.5 B) 4.3.1.6.2.5 C) 5.2.6.1.3.4
D) 5.6.4.2.3.1 E) 5.2.6.4.1.3
68. Қайси моддалар молекуласида марказий атомнинг оксидланиш даражаси каттароқ?
1) CaCrO4; 2) NH4NO3; 3) K3[Fe(CN)6];
4) Fe2(SO4)3; 5) [Ag(NH3)2]OH; 6) Mn[PtF6]
A) 1.4 B) 1.2 C) 4.6 D) 1.3 E) 4.5
69. Оксидланиш даражаси ва валентлиги бир хил бўлмаган атомлари бўлган молекулаларни танланг.
1)NH3; 2)SiO2; 3)CO2; 4)H3PO4; 5)NH4Cl; 6)C2H6; 7)CO; 8)H2SO4; 9)N2O; 10)HNO3
A) 2,5,6,9,10 B) 5,6,7,9,10 C) 1,5,7,8,9
D) 3,4,5,6,7 E) 2,5,7,8,10
70. Қуйидаги бирикмаларнинг қайси бирларида азотнинг оксидланиш даражаси мусбат қийматга эга? 1.литий нитрид; 2.барий нитрид; 3.азот(II)оксид; 4.аммиак; 5.нитрит кислота; 6.азот(V)оксид;
A) 3,5,6 B) 1,2,6 C) 2,4,6 D) 1,3,5 E) 3,4,5
71. H2C2O4 ва NaSCN да углероднинг оксидланиш даражасини аниқланг.
A) +3,+4 B) +2,+4 C) +4,+4 D) +3,+3 E) +4,+3
72. [BH4]- ионида B атомининг валентлиги, оксидланиш даражаси ва гибридланиш турини аниқланг.
A) 4; +3 ва sp3 B) 3; +3 ва sp2 C) 4; -3 ва sp3
D) 3; -3 ва sp E) 4; -3 ва sp3
73. Хлорит кислотадаги марказий атомнинг оксидланиш даражасини ва гибридланиш ҳолатини аниқланг.
A) sp3; +3 B) sp2, +3 C) sp, +2 D) sp3, +2 E) sp2, +4
74. Азотнинг оксидланиш даражаси ортиб борадиган қаторни кўрсатинг.
A) NO, NO2, NH3 B) NH3, HNO3, HNO2 C) NH3, NO, HNO3 D) KNO3, KNO2, NO2 E) KNO2, KNO3, NO2
75. Молекула таркибидаги атомларнинг валентлиги билан оксидланиш даражаси бир хил қийматга эга бўлмаган моддалар сони нечта?
1) NH4NO3; 2) O2; 3) H2O2; 4) CH2Cl2; 5) F2O; 6) CO; 7) NH3; 8) H3PO4; 9) C6H12O6;
A) 6 B) 5 C) 4 D) 7 E) 8
76. Қуйидаги ионлар [H3O]+ ва [H2F]+ нинг марказий атомлари учун валентлик ва оксидланиш даражасини кўрсатинг.
1) 2; 2) 3; 3) 1; 4) -2; 5) -3; 6) -1;
A) 2,5 ва 3,6 B) 1,5 ва 1,6 C) 2,4 ва 1,6
D) 2,4 ва 3,6 E) 2,5 ва 4,6
77. Э3+ (…4s24p2) ҳосил қилган элементнинг энг паст ва энг юқори оксидланиш даражасини топинг.
A) -1, +7 B) -2, +6 C) -3, +5 D) -4, +4 E) 0, +8
78. Кислороднинг минимал ва максимал оксидланиш даражаси, максимал валентлиги намоён қилиш имконияти кўрсатилган жавобни белгиланг.
A) -2,2,2 B) -2,2,3 C) -2,2,4 D) -1,1,2 E) -2,0,3
79. Дихромат анионидаги хромнинг оксидланиш даражасини топинг.
A) +7 B) +6 C) +4 D) +3 E) +2
80. Фтор, олтингугурт, мишьяк қандай энг паст ва энг юқори оксидланиш даражасини намоён қилиши мумкин?
A) -1,-2,-3 ва +7,+6,+5 B) +7,+6,+5 ва -1,-2,-3 C) -1,0,-3 ва +5,+4,+3 D) -1,-2,-3 ва 0,+6,+5 E) -7,-6,-5 ва +1,+2,+3
81. Турнбул кўки Fe3[Fe(CN)6]2 да темирнинг оксидланиш даражалари кетма – кетлиги қандай?
A) +3, +2 B) +3, +3 C) +2, +3 D) +2, +2 E) +2, +4
82. Қайси бирикмада углероднинг оксидланиш даражаси энг кичик?
A) углерод тетрахлорид B) метанол
C) сирка кислота D) метан
E) карбонат ангидрид
83. Қуйидаги бирикмалар: H4P2O7; PH4Cl; PCl3; Ba3P2; K3PO4; PH3; таркибидаги фосфорнинг оксидланиш даражаларини ҳисобланг.
A) -5;-3;+3;-3;+5;-3 B) +5;-3;+3;-3;+5;-3
C) +5;+3;+3;+3;+5;+3 D) -5;-3;-3;-3;+5;+3 E) +5;+3;-3;+3;+5;-3
84. 3-хлорбензой кислота ва мис(II)гидрокарбонатдаги барча углероднинг жами оксидланиш даражаси йиғиндиси нечага тенг?
A) +7 B) +8 C) +6 D) +10 E) +9
85. Аммоний цианат анионидаги ва дициан таркибидаги азотнинг валентлиги ва оксидланиш даражасини аниқланг.
A) 3,4 ва -3,-3 B) 3,4 ва +3,+3 C) 2,4 ва +3,+5
D) 3,5 ва -3,+5 E) 3,3 ва +5,+5
86. Аммоний цианат анионидаги ва дициан таркибидаги углероднинг оксидланиш даражасини ва валентлигини топинг.
A) +3,4 ва +2,4 B) +3,4 ва +3,3 C) +2,3 ва +2,2
D) +3,3 ва +4,4 E) +4,4 ва +3,3
87. [BeF3]- ва [Be(H2O)4]2+ ионларидаги марказий атомнинг валентлиги ва оксидланиш даражасини аниқланг.
A) 3,4 ва +2,+2 B) 3,3 ва +3,+3 C) 2,3 ва -3,-3
D) 2,4 ва -2,-2 E) 4,4 ва +4,+4
88. Калий гексацианотемир(III) таркибидаги марказий ионнинг гибридланиш тури, оксидланиш даражаси, координацион сонини аниқланг.
A) sp3, +3; 6 B) sp2, +2; 7 C) sp, +2; 5
D) sp3d2, +3; 6 E) sp3d, +2; 6
89. Қайси модда таркибидаги элементнинг валентлиги (III) га, оксидланиш даражаси нол(0) га тенг?
A) водород B) хлор C) азот
D) кислород E) карбонат ангидрид
90. Қўзғолган ҳолатда бром атомининг d-поғоначасидаги электронлар сони нечта?
A) 3 B) 1 C) 2 D) 10 E) 0
Do'stlaringiz bilan baham: |