1. Иқтисодиёт / Саноат]



Download 255,86 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2023
Hajmi255,86 Kb.
#913838
1   2   3   4
Bog'liq
134 09.03.2020

ваколатли вакил — талабгорнинг ёзма ишончномасига асосан танловда иштирок этиш учун ваколат берилган жисмоний шахс;
талабгор — тадбиркорлик субъекти — таклиф этилган шартлар асосида танловда иштирок этиш истагини билдирган нодавлат юридик шахс;
КСЗнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари — аҳоли пунктининг бош режаси ёки муайян чегараларда кишлоқ ҳудудини (мавжуд бўлганда) белгиланган тартибда ташкил этишнинг архитектура-режалаштириш лойиҳаси асосида ишлаб чиқиладиган КСЗнинг бош режаси;
ишлаб чиқариш майдони — КСЗ ҳудудида жойлашган ва КСЗ иштирокчиларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга бериладиган давлат мулки бўлган ишлаб чиқариш бино ва ишноотлари;
Маъмурий кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари;
Маъмурий кенгашнинг КСЗ фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича котиби — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари;
ваколатли орган — қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган орган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
КСЗ иштирокчиси — белгиланган тартибда КСЗ иштирокчиси мақомини олган ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъекти.
(2-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
2-боб. КСЗни ташкил этиш ва бошқариш тартиби
3. КСЗ фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади.
4. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегаларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
КСЗ ҳудудининг чегараларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг кейинчалик ўзгартирилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Маъмурий кенгаш КСЗ ҳудудининг чегараларини тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг КСЗни ташкил этиш ёки ҳудудининг чегаларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлари КСЗнинг кадастр ва ер тузиш ҳужжатларини тайёрлаш, КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларига саноат ишлаб чиқаришини ҳамда унга хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ташкил қилиш учун КСЗ ҳудудида ер участкасини тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинмасдан бериш учун асос бўлади.
5. Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади.
6. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегараларини ўзгартириш масаласини келишиш учун Маъмурий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига қуйидаги ҳужжатлар тўпламини киритади:
янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудларининг чегараларини ўзгартириш заруратини асослайдиган таҳлилий маълумот, шунингдек, асосли ҳисоб-китоблар билан бирга КСЗнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумот;
ер участкасининг чегаралари ва майдонлари (туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфидаги захира ер) тўғрисидаги маълумот, шунингдек, негизида янги КСЗ ташкил этиш ёки ер участкаларини фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш режалаштирилаётган, муҳандислик-техник коммуникацияси мавжуд бўлган ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларининг рўйхати;
янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш таклиф этилаётган ҳудуднинг муҳандислик-техник коммуникацияси ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжудлиги, шунингдек, инфратузилма объектларини қуриш бўйича асосли ҳисоб-китоблар ва молиялаштириш манбалари кўрсатилган тахминий талаблар тўғрисида маълумотлар.
7. КСЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти КСЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.
КСЗнинг бош режаси лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади ва аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этишнинг лойиҳаси асосида Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади, аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаси мавжуд бўлмаган тақдирда, КСЗнинг бош режаси Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.
Дирекция КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи ҳисобланади.
8. КСЗ фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган дирекциялар томонидан бошқарилади.
9. Дирекциялар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тузилмага асосан давлат муассасаси шаклида ташкил этилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган уставлар асосида фаолият юритади ёки хусусий бошқарув ташкилотлари томонидан ишончли бошқарув шартномаси асосида бошқарилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дирекция ўзига бириктирилган мулкларга нисбатан эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ КСЗ учун ажратилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Дирекция тугатилган дирекцияларнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва аввал тузилган шартномаларининг ижроси бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгашнинг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳудудларда КСЗни ривожлантириш учун шахсан масъул ҳисобланади.
10. Қуйидагилар Дирекциялар фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган штатлар жадвали ва харажатлар сметаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар;
КСЗ иштирокчиларига кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар, шу жумладан, ҳудудни сақлаш ва қўриқлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини КСЗ иштирокчиларига ижарага беришдан тушадиган тушумлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Дирекциялар фаолияти КСЗ ташкил қилинган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан таъминланади ва кейинги йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилади.
11. Қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ишлаб чиқиш ва инвесторларни топиш;
КСЗда ташкилий-бошқарув фаолиятини амалга ошириш;
КСЗ иштирокчилари билан Маъмурий кенгашнинг қарорларига, шунингдек, КСЗ ҳудудида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида битимлар, ишлаб чиқариш майдонлари ёки ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш (балансда сақловчи номидан) шартномаларини тузиш;
Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва КСЗ иштирокчилари рўйхатини юритиш;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақидаги битимлар ва узоқ муддатли ижара шартномаларига асосан КСЗ иштирокчилари томонидан ўзлари қабул қилган мажбуриятларни бажариши бўйича мониторинг олиб бориш;
КСЗ иштирокчиларига кейинчалик ижарага бериш, шу жумладан, сотиш учун ишлаб чиқариш иншоотлари ва маъмурий биноларни қуриш;
КСЗ иштирочиларига зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишида ёрдам бериш;
КСЗ иштирокчиларига ишлаб чиқариш, молия, маркетинг, ҳуқуқий, ташқи иқтисодий ва бошқа масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш;
КСЗ иштирокчилари ва бошқа хўжалик субъектлари ўртасида кооперацияни ривожлантиришга кўмаклашиш;
КСЗ иштирокчилари битимлар ва шартномалар шартларини бузган, шунингдек, ўзлари қабул қилган мажбуриятларни бажармаган ҳолларда, битимларни ва ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижарага олиш шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш масалаларини Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқиш ташаббусини билдириш.
12. КСЗнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда таъминланади.
13. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда КСЗда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети, шунингдек, хизматларни етказиб берувчилар маблағлари ҳисобидан КСЗнинг бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-техник коммуникациялар қурилиши ва модернизация қилинишини таъминлайди.
3-боб. КСЗ иштирокчиларини танлаб олиш тартиби
14. КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳалари Маъмурий кенгаш томонидан бўш майдонлар, бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда, икки ойда камида бир марта ўтказиладиган танлов асосида танлаб олинади.
15. Қуйидагилар инвестиция лойиҳаларини КСЗ ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган тармоқ хусусиятига мувофиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
янги иш ўринларини ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган инвестицияларни қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда киритиш;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаган ҳолда, замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий этиш асосида импорт ўрнини босадиган ва (ёки) экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар турлари, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
16. Маъмурий кенгаш ҳудуд иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, ҳудудларнинг мавжуд минерал хом ашё, ер, сув, қишлоқ хўжалиги ресурслари, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, экологик шароитлари ва инфратузилмасини инобатга олган ҳолда, ҳар бир КСЗнинг тармоқ ихтисослашувини белгилашга ҳақли.
17. Дирекция Маъмурий кенгашнинг қарори асосида КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун уларни танлаб олиш бўйича танлов ўтказишнинг барча ташкилий масалаларини ҳал қилади.
18. Танловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш учун Дирекция:
Маъмурий кенгашнинг қарорига мувофиқ танловни олдиндан эълон қилади ва ўтказишни ташкил этади;
танловда қатнашиш учун талабгорларнинг муҳрланган буюртманомаларини олинган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда қабул қилади;
талабгорларнинг инвестиция буюртманомалари солинган конвертлар белгиланган тартибда очилишига қадар уларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлайди;
Маъмурий кенгаш томонидан унга юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
19. Дирекция танловни ўтказишда инвестиция буюртманомалари солинган конвертлар очиладиган санадан ўттиз кун аввал маҳаллий босма нашрларда, Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилинишини ташкил этади.
Инвестиция буюртманомаларини қабул қилиш танлов ўтказилишига уч иш куни қолганда тўхтатилади.
Дирекция ишчи органга инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича танлов ўтказиш билан боғлиқ барча зарур материалларнинг тақдим этилишини таъминлайди.
20. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
КСЗнинг тармоқ ихтисослашуви;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқариш майдонлари ва инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳамда электрон-онлайн аукционга қўйиладиган ер участкаларининг номи, сони, тавсифи, улар жойлашган жой, ўтказилган ва уланган муҳандислик-техник коммуникациялар мавжудлиги;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
буюртманомаларни қабул қилишнинг (куни ва соати кўрсатилган ҳолда) охирги муддати;
ишчи органнинг номи ва почта манзили, боғланиш учун телефон рақами, телефакси, электрон почта манзили ва қўшимча маълумот олиш мумкин бўлган бошқа реквизитлари;
танловни ўтказиш (инвестиция буюртманомалари солинган конвертларни очиш) санаси, вақти ва жойи;
талабгор тақдим этиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати;
туташ ер участкалари тўғрисида уларнинг қўриқланадиган зоналари (мавжуд бўлса) ҳажмлари кўрсатилган маълумотлар;
инвестиция буюртманомалари солинган конвертларни тақдим этиш тартиби ва шакли.
21. Танловда иштирок этиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили бевосита келиб ёки почта (хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали дирекцияга КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган ва қуйидагилар илова қилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) икки нусхада, муҳрланган конвертларда танлов ҳақидаги эълонда кўрсатилган муддатларда тақдим этади:
таклиф этилаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;
инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот;
талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.
Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Талабгор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
22. Танлов тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг танловда қатнашиш бўйича келган инвестиция буюртманомалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Танловга қатнашиш рад этилишига бошқа асослар бўйича йўл қўйилмайди.
Қабул қилинмаган буюртманомалар бир иш куни мобайнида рад жавоби белгиси қўйилиб, талабгорга ёки унинг вакилига тилхат орқали қайтариб (тақдим этилади) берилади ёхуд кўрсатилган ҳужжатлар почта (олгани ҳақидаги хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали жўнатилади.
23. Дирекцияга тақдим этилган ва таклиф этиладиган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
юридик шахсни ташкил этиш ёки унинг таъсисчилари, уларнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси ва шундай инвестиция лойиҳасини амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотлар;
инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш санасини кўрсатган ҳолда амалга ошириш жадвали;
ходимларни ёллаш манбаларини кўрсатган ҳолда яратиладиган янги иш ўринлари сони (бандлик маркази томонидан йўналтирилган коллеж битирувчилари ва бошқа шахслар, хорижий мутахассислар);
ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, хусусиятлари ва ҳажмлари;
ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг тахминий қиймати ва сотиш бозорлари;
ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларининг маркетинг тадқиқотлари;
маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи қисмларни алоҳида кўрсатган ҳолда, хом ашё базасининг мавжудлиги ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида материаллар ва хом ашё билан таъминланишини кафолатловчи имкониятлар;
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва тайёр маҳсулотлар логистикаси ва транспортда ташиш схемаси тўғрисида маълумотлар;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) зарур миқдорлари ва параметрлари;
газ, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларнинг турлари ва миқдорларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқариш ташламаларининг мавжудлиги;
ишлаб чиқаришни самарали жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкасининг (ишлаб чиқариш майдонининг) тахминий ҳажмлари;
технологик ускуналар, ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар рўйхати билан биргаликда (экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;
ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланаётган технологик ускуналар тавсифи;
инвестицияларнинг режалаштирилаётган миқдорлари, тури ва киритиш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва кредит жалб қилинган тақдирда, мажбуриятнинг режалаштирилаётган гаров таъминоти;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблари ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари;
эҳтимоли мавжуд таваккалчиликлар таҳлили.
24. Талабгорлар томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари солинган конвертларнинг биринчи нусхалари Маъмурий кенгаш йиғилишида очилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари ишчи органда сақланади ва инвестиция лойиҳалар мазмуни бўйича мунозарали ҳолатлар вужудга келганда очилади.
25. КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:
инвестиция лойиҳасининг ушбу Низомнинг 21 ва 23-бандлари талабларига мувофиқлиги;
инвестициялар манбалари (ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва бошқалар);
талабгорларнинг молиявий барқарорлиги, техник ва технологик базасининг мавжудлиги;
технологик ускуналар параметрларининг замонавий технологик талабларга мослиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26.Танловни ўтказиш давомида Маъмурий кенгаш тақдим этилган инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқади ва қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш ва тадбиркорлик субъектига шартнома асосида умумий майдонини кўрсатиб, ишлаб чиқариш майдонларини ажратган ҳолда, КСЗ иштирокчиси мақомини бериш, ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бундан мустасно;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги.
Маъмурий кенгаш аъзолари томонидан талабгорнинг ишончсиз маълумотлари ҳақида далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, бундай инвестиция лойиҳасини кўриб чиқиш тўхтатилади.
27. Яратиладиган янги иш ўринлари сони, рақобатбардош, харидоргир, экспортга йўналтирилган ва (ёки) импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг технологик изчил занжирини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда энг жозибадор инвестиция буюртманомаси энг яхши инвестиция лойиҳаси деб тан олинади.
28. Агар ўтказилган танлов натижалари бўйича талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса ёки битта инвестиция буюртманомаси келиб тушса, шунингдек, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, танлов ўтмаган деб ҳисобланади.
Маъмурий кенгаш томонидан такрорий танлов ўтказиш санаси белгиланади ва бу ҳақда ягона буюртманомани берган иштирокчи хабардор қилинади.
Такрорий танлов ўтказиш санаси эълон қилинган санадан бошлаб ўн беш кун мобайнида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Агар такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонларида жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур, мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.
Такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳаси шартлари асосида КСЗ ҳудудидаги ер участкасини электрон-онлайн аукционга жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, бунда овозлар тенг бўлганда, Маъмурий кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Маъмурий кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда:
дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида ишлаб чиқариш майдонида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим деб аталади) тузиш учун;
лойиҳа шартлари асосида ер участкасини электрон-онлайн аукционга жойлаштириш учун асос бўлади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
31. Маъмурий кенгашнинг қарори танловнинг барча иштирокчилари, уларнинг таклифлари мазмуни ва инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган ҳолда, танлов ўтказилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Маъмурий кенгаш мажлисининг баённомаси мажлисда қатнашган унинг барча аъзолари ва мажлис котиби томонидан имзоланиб, Маъмурий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва шу куннинг ўзида ишчи орган томонидан Маъмурий кенгаш аъзоларига, дирекцияга, КСЗ иштирокчисига ёки у ваколат берган шахсга, шунингдек, манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Маъмурий кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар ишчи органда сақланади.
32. Дирекция танлов натижалари тўғрисида маълумотларни Маъмурий кенгашнинг баённомаси расмийлаштирилган куннинг ўзида танлов тўғрисидаги эълон аввал нашр қилинган Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг яқин сонларида эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Маъмурий кенгаш, ишчи орган ва дирекция талабгор томонидан тақдим этилган махфий маълумотларни ошкор қилгани учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
34. Маъмурий кенгаш КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш бўйича ўтказиладиган танловнинг ошкоралигини таъминлашга мажбур.
4-боб. КСЗ иштирокчиларини жойлаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Маъмурий кенгашнинг баённомаси қабул қилингандан бошлаб уч иш куни мобайнида дирекция танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида ер участкаларининг инвестиция битими билан бирга электрон-онлайн аукционга жойлаштирилишини таъминлайди.
Ер участкаларининг электрон-онлайн аукцион савдолари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда автоматик равишда:
аукцион ғолибига КСЗ иштирокчиси мақоми берилади.
Дирекция аукцион ғолиби билан бир иш кунида танлаб олинган инвестиция лойиҳаси шартлари асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолайди.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
36. Дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим томонлар имзолаган санадан бошлаб кучга киради ва КСЗ фаолият юритишининг бутун даврида амал қилади.
37. КСЗда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:
КСЗ иштирокчиси битимда кўрсатилган мажбуриятларини бажармаслиги;
КЗС иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлганда;
КСЗнинг фаолияти муддатидан олдин тугатилганда;
томонларнинг келишуви ёки суд қарори мавжуд бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
(37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
38. Дирекция инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини КСЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олади ва ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ иштирокчиси гувоҳномасини беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
41. Ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг дирекция «бир дарча» тамойили бўйича қуйидагилар амалга оширилишини таъминлайди:
туман (шаҳар) қурилиш ва кадастр органлари билан биргаликда — ер участкасининг чегараларини натурада белгилаш (Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисида баённомаси қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида);
эксплуатация ташкилотлари билан биргаликда — КСЗ иштирокчиси томонидан тақдим этиладиган эҳтиёжларга мувофиқ муҳандислик-техник коммуникацияларга уланишнинг техник шартларини тайёрлаш (Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисида баённомаси қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида);
бино ва иншоотларни қуриш лойиҳаси бўйича давлат экспертизаси хулосасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва олишда амалий ёрдам бериш;
туман ва шаҳар қурилиш органи билан биргаликда — архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш (техник шартларни олгандан сўнг бир ҳафта муддатда);
объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг назоратини белгиланган тартибда таъминлаш учун қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялар билан шартнома тузишда ёрдам бериш.
Ер участкасининг чегараларини натурада белгилаш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича ишлар қиймати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорларда КСЗ иштирокчиси томонидан тўланади.
42. Ваколатли орган КСЗ ҳудудида қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилишда, фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани мажбурий тартибда Дирекция билан келишади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Агар КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш танлов предмети ҳисобланса, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тузилгандан сўнг уч кун мобайнида дирекция ва танлов ғолиби ўртасида КСЗ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Узоқ муддатли ижара шартномасида, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиқиб, тегишли коэффициентларни қўлламаган ҳолда ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
44. Ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасининг муддати тугаганидан сўнг КСЗ иштирокчилари аввал тузилган шартнома бўйича мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарган бўлса, шартнома муддатини белгиланган тартибда узайтириш ҳуқуқига эга.
5-боб. КСЗ иштирокчиларининг мажбуриятларни қабул қилиши
45. Маъмурий кенгашнинг дирекция хулосаси асосида тегишли қарорининг қабул қилиниши КСЗ иштирокчилари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг ўзлари қабул қилган барча ижтимоий ва инвестиция мажбуриятлари бажарилганининг тасдиғи ҳисобланади.
Бунда киритилган инвестициялар миқдори КСЗ иштирокчисининг маблағлари ҳисобидан мустақил баҳолаш ташкилотларини жалб этиш орқали аниқланади.
46. КСЗ иштирокчиси томонидан инвестиция лойиҳаси КСЗ ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой давомида уни амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, объектдан ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланиш шартномани бир томонлама бекор қилиш учун асос бўлади.
47. Агар КСЗ иштирокчиси томонидан объектив сабабларга кўра инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган муддатда амалга ошириш таъминланмаса ёхуд олти ой мобайнида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилмаса, Маъмурий кенгаш:
лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаган ҳолда, унга қўшимча муддат бериш;
ёхуд у билан шартномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]

6-боб. КСЗ ҳудудларида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. КСЗ ҳудудида ер участкалари лойиҳа шартлари асосида электрон-онлайн аукцион орқали 10 йилгача узоқ муддатли ижарага берилади.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Ижара шартномасининг барча шартларини бажарган ижарачи ер участкаси узоқ муддатли ижарасининг муддатини узайтиришда устувор ҳуқуққа эга бўлади.
49. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олган ижарачи ер участкасини сақлаш мажбуриятларини бажарганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ер участкасида бино, қурилмалар ва иншоотларни қуриш ёки бузишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижарачига ижарага берилган ер участкасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзи томонидан қурилган бинолар ва иншоотларга улар фойдаланишга топширилгани тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг бир ой муддатда эгалик ҳуқуқи берилади.
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
50. Ижарага олинган ер участкасини ёки унинг қисмини субижарага бериш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
51. Узоқ муддатли ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, алмаштириш объекти бўла олмайди.
Ижарачи ўзининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини фақат қонунчилик ҳужжатларида ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолатлардагина ижарага берувчининг розилигисиз гаровга бериши мумкин.
КСЗ иштирокчиси томонидан ижарага олинган ер участкасида барпо этилган бино ва (ёки) иншоотлар гаров бўйича қарзларни қоплаш билан боғлиқ ҳолда сотилганда, ҳадя қилинганда, алмаштирилганда ёки йўқотилганда, ушбу бинолар ва (ёки) иншоотлар Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан КСЗ иштирокчиси мақомини олган янги мулкдорга ўтади.
Бунда КСЗ иштирокчиси мақомини янги олган шахс билан белгиланган тартибда КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим ва ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Дирекция ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг уч иш куни мобайнида электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ва ижара шартномасининг нусхасини давлат ер тузиш корхонасининг филиалига юборади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Давлат ер тузиш корхонасининг филиали туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан биргаликда мазкур Низомнинг 54-бандидаги ҳужжатларни олгандан сўнг икки иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини натурада белгилайди, ер участкасининг чегараларини натура шаклида ижарачига кўрсатади ҳамда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
56. Ер тузиш давлат корхонаси филиалининг ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш, ер участкасининг режасини тузиш, ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ва кўрсатиш бўйича бажарган ишларининг қиймати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Ишлар қиймати КСЗ иштирокчиси томонидан шартнома асосида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Ер участкасининг ижара тўлови қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ер солиғини тўлаш муддатларида ва ставкалари бўйича тўланади.
Ер участкасининг ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдори мазкур ер участкасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ер солиғи миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
58. Ижарачи лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ қурилиш ва бошқа тадбирларни амалга оширади.
Қурилиш лойиҳасисиз барпо этилган бино ёки иншоотларга эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқланади.
59. Узоқ муддатли ижара шартномасига риоя қилинмаган тақдирда, ижарага берувчи уни бекор қилиш учун ташаббус кўрсатишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. КСЗ иштирокчисидан ер участкаси узоқ муддатли ижара шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда бекор бўлганда олиб қўйилади.
Алоҳида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни боғлаш белгиланган тартибда тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ер ижараси шартномаси, қурилиш ташкилоти томонидан бериладиган лойиҳалаш топшириқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан бериладиган архитектура-режалаштириш топшириқлари асосида амалга оширилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
7-боб. КСЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш тартиби
61. КСЗ иштирокчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
КСЗ худудида ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бинолар ва иншоотларга (уларнинг қисмига) эгалик ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш;
уларга берилган бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан, аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда хусусийлаштириш;
ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг хусусийлаштириш.
62. КСЗ иштирокчиси томонидан бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашга йўналтирилган маблағлар ваколатли органнинг хулосаси асосида уларни хусусийлаштиришда инобатга олинади.
63. КСЗ ҳудудидаги бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми):
КСЗ иштирокчисининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг — реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича;
инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан (иштирокчининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан сўнг — тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини берган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштирилади.
64. КСЗ ҳудудидаги бино ва иншоотлар ушбу Низом талабларини инобатга олган ҳолда, давлат тасарруфидаги объектларни хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилади.
КСЗ ҳудудидаги кўчмас мулкларга эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан амалга оширилади.
КСЗ ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни хусусийлаштириш масалалари ушбу Низом талабларини бажариш шарти билан Маъмурий кенгашнинг тегишли қарори асосида белгиланган тартибда илгари сурилади.
8-боб. КСЗ иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
65. КСЗ иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
узоқ муддатли ижара шартномалари доирасида ажратилган ер участкалари ва (ёки) ишлаб чиқариш майдонларига мустақил эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш;
ташқи муҳандислик-техник коммуникацияларнинг барқарор ишлашини таъминлашни талаб этиш;
ишлаб чиқариш фаолиятининг бошланиши кечикишига объектив сабаблар мавжуд бўлганда, Маъмурий кенгашнинг қарори асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муддатини узайтириш.
66. КСЗ иштирокчилари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари ва Маъмурий кенгашнинг талабларига, шу жумладан, КСЗ ихтисослашуви бўйича тегишли талабларга риоя этишга;
(66-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш бошланиши билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимда назарда тутилган ва ижтимоий суғурта бадаллари тўлаётган ходимларнинг ҳақиқий сони тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган миқдорда янги иш ўринлари яратиш ва ходимларни қўшимча ёллашни таъминлашга;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида тузилган битим ва узоқ муддатли ижара шартномаси шартларини бажаришга;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш жадвалининг муддатлари ва параметрларига риоя этишга;
ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилганидан бошлаб олти ойдан кечикмасдан, КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишни бошлашга мажбур.
9-боб. КСЗ иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш
67. КСЗ иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш белгиланган тартибда дирекция ёки ишчи органнинг асослантирилган таклифларига кўра Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарор КСЗ иштирокчисининг уни ушбу мақомдан маҳрум қилиш ҳақида берган аризасига асосан ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ у тугатилган ҳолларда Маъмурий кенгаш томонидан қабул қилиниши мумкин.
(68-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
КСЗ иштирокчиси мақомини олиш, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган баҳс ва келишмовчиликлар Маъмурий кенгашнинг қарори асосида дирекциянинг аризаси бўйича суд тартибида ҳал этилади.
Дирекция Маъмурий кенгашнинг қарори қабул қилингандан сўнг ёки КСЗ иштирокчисини ушбу мақомдан маҳрум қилиш тўғрисида суд қарори кучга кирган куннинг ўзида КСЗ иштирокчилари реестрига КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилингани ҳақидаги ёзувни киритади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
69. КСЗ фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
70. Маъмурий кенгаш раиси, унинг аъзолари ва ишчи органи, дирекция директори ва ходимлари, КСЗ иштирокчилари, шунингдек, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя этилишига шахсан жавоб беради.
71. Ушбу Низомнинг талабларини бажаришда вужудга келадиган низо ва мунозаралар суд тартибида кўриб чиқилади.
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик саноат зонасини бошқариш дирекциясининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Директор







Ташкилий масалалар, мониторинг ва таҳлил сектори
1

Бош бухгалтер
1







Шартномаларни рўйхатга
олиш сектори

Download 255,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish