Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат намунали таркибда ташкил этиладиган коллегиал орган;
ижарачи — инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаси ва/ёки ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатга ижарага олган КСЗ иштирокчиси;
ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги КСЗни бошқариш дирекцияси;
дирекция — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорларига асосан КСЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги ягона дирекция;
ер участкаси — ер фондининг аниқ чегараси, майдони, жойлашган жойи, ҳуқуқий режими ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларига эга қисми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция мажбуриятлари — инвестиция лойиҳасини амалга оширишда талабгор томонидан қабул қилинадиган, пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
муҳандислик-техник коммуникациялар — КСЗ иштирокчиларини электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти, канализация, транспорт коммуникациялари ва бошқа хизмат турларига бўлган эҳтиёжини таъминловчи ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма;
танлов — инвестиция лойиҳасини талабгорлар томонидан танлов ҳужжатларининг мезонлари ва шартларига мувофиқ тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали танлаб олиш тартиботи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
янги иш ўрни — КСЗ ҳудудида лойиҳани амалга ошириш доирасида янги ишчи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузиш орқали КСЗ иштирокчиси томонидан ташкил этиладиган (жорий этиладиган) иш ўрни;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)