Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
Э. Ғаниев
|
II. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш соҳасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик
|
7.
|
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасининг ҳолати қониқарлилиги юзасидан ижтимоий сўровномалар ўтказиш жадвалини тузиш (йўналишлар бўйича).
Жадвалга мувофиқ фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш, уларни таҳлил қилиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2019 йил
1 декабрь
ҳар чоракда, 2020 йил
1 январдан бошлаб
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)
|
Э. Ғаниев
|
8.
|
Истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиёти, суддан ташқари ва судгача ҳал қилинган истеъмолчилар иштирокидаги низоларни ҳал қилишнинг қўлланиладиган механизмлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилишда экспертлар жамияти ва жамоатчилик бирлашмаларини жалб қилиш бўйича мониторинг ўтказиш.
|
мониторинг — доимий
ҳар чоракда — Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)
|
Э. Ғаниев
|
9.
|
Айрим истеъмолчилар, уларнинг гуруҳи ва истеъмолчиларнинг номуайян доиралари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича суд амалиётини умумлаштирган ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солишда энг яхши халқаро амалиётларни таҳлил қилган ҳолда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимининг институционал, ташкилий ва ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлар киритиш.
|
ҳар чоракда 2020 йил
1 январдан бошлаб
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Олий суд (Х. Ёдгоров),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
|
Э. Ғаниев
|
10.
|
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан товарлар (ишлар, хизматлар) устидан лаборатория тадқиқотларини, экспертиза (тестлар) ўтказиш соҳасида Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги билан масъул давлат ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тартибини ишлаб чиқиш.
|
2019 йил
1 декабрь
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (Н. Атабеков), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров)
|
Э. Ғаниев
|
11.
|
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги нуқтаи назаридан товарлар (ишлар, хизматлар) устидан экспертиза (тестлар) ўтказиш амалиётини жорий қилиш.
|
ҳар чоракда
Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (Н. Атабеков), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров)
|
Э. Ғаниев
|
12.
|
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вакилларини мутахассис сифатида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича суд муҳокамаларида иштирок этиши амалиётини ташкил қилиш.
|
ҳар чоракда
Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Олий суд (Х. Ёдгоров),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
Э. Ғаниев
|
13.
|
Истеъмолчилар номуайян доирасининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ташаббуси билан даъво аризаларини юбориш механизмини жорий этиш.
|
2020 йил
1 апрель
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Олий суд (Х. Ёдгоров),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
Э. Ғаниев
|
III. Истеъмолчиларга уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам бериш, шунингдек, аҳолининг истеъмол билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни амалга ошириш
|
14.
|
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва истеъмолчилик ҳуқуқи асосларини ўрганиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш.
|
2020 йил
1 август
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)
|
А. Абдухакимов
|
15.
|
Аҳолининг истеъмол билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган қуйидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:
телевидение ва радиоканалларда, даврий нашрларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятини, ушбу соҳадаги муаммо ва камчиликларни ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, истеъмол маданияти ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш ва тизимли равишда ёритиб борилишини таъминлайдиган махсус дастурлар (рукнлар) ташкил қилиш;
истеъмолчилар ҳуқуқлари ва аҳолининг истеъмол маданиятини шакллантириш масалаларини тизимли ва таҳлилий ёритишга бағишланган теледастурлар чиқишини кенгайтириш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий масалалари бўйича кундалик ҳаётда кўп учрайдиган савол ва жавоблар кўринишидаги махсус қўлланмалар (брошюралар) тайёрлаш ва уларни аҳоли ўртасида, биринчи навбатда умумий таълим мактабларида бепул тарқатиш.
|
2020 йил
31 декабрь
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев)
|
А. Абдухакимов
|
16.
|
Истеъмолчилар учун одатдаги ҳаётий вазиятларни ҳал қилиш, истеъмолчилар ўртасида низоларни судгача ҳал этиш имкониятлари, товарларнинг инсон соғлиғига таъсири ва бошқалар тўғрисида маълумот берувчи, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари базасини, шунингдек, қўшимча ҳуқуқий маълумотлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган тизимни (электрон платформа, онлайн форум) ўз ичига олган ягона онлайн платформа ҳамда бепул маслаҳатлар портали яратиш.
|
2020 йил 1 март
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)
|
А. Абдухакимов
|
|