1. Инвестицияларнинг моҳияти


Молиявий рентабеллилик таҳлили



Download 448,96 Kb.
bet106/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110
Bog'liq
iNVST111

2. Молиявий рентабеллилик таҳлили

Молиявий рентабеллилик таҳлилининг мақсади лойиҳанинг ҳаёт даври давомида инвестициялардан келадиган самарани баҳолашдан иборат. Бу таҳлилни баъзида лойиҳанинг молиявий мақсадга мувофиқлиги таҳлили деб ҳам юритилади. Бу таҳлилни ўтказишнинг услубий асослари иккинчи ва учинчи мавзуларда кўриб чиқилган. Шу асосга таянилган ҳолда рентабеллилик кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилади.
Бу таҳлил лойиҳадаги пул тушумлари ва чиқимлари оқимига асосланган ҳолда ўтказилади. Бунда эътибор лойиҳани амалга оширувчи ташкилотларга (уларнинг молиявий ҳолатига) эмас, балки лойиҳанинг ўзига қаратилади. Молиявий рентабеллилик таҳлили товарлар ва хизматлар савдосини амалга оширувчи лойиҳалар учун ўта муҳим, лекин коммунал хизмат кўрсатувчи ва давлатдан қисман дотация олиб ишловчи ташкилотлар учун унча ҳам муҳим эмас.

  • Харажатларни қоплаш таҳлили рентабеллилик таҳлилининг деярли худди ўзи бўлиб, давлат харажатлари фойдаланувчилар тўловлари ва солиқлар ҳисобига қопланадиган лойиҳалар учун қўлланилади.

  • Молиявий рентабеллилик таҳлилида харажатлар ва даромадлар қўйилган мақсаддан келиб чиқиб аниқланади. Харажатларни фирма ёки ижрочи ташкилотнинг фойдасини камайтирувчи молиявий оқимлар ташкил этса, даромадларни фойда ёки даромадни кўпайтирувчи молиявий оқимлар ташкил этади.

  • Харажатлар ва даромадлар оқимларини лойиҳалаштириш учун ишлаб чиқариш фаолиятининг техник даражасини белгилаб олиш, инвестициялардан кўзда тутилган техник ресурсларнинг лойиҳага кириш ва чиқишдаги оқимини, лойиҳаларнинг бозор ва маъмурий ўрнатиладиган баҳоларда ҳисобланган натижаларини аниқлаб олиш талаб этилади.

  • Тушумлар оқими маҳсулот сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳажмини уларнинг харид баҳоларига, харажатлар оқими эса ишлаб чиқаришда фойдаланилган моддий ресурслар ва хизматлар миқдорини уларни сотиб олиш баҳосига кўпайтириб топилади. Бундай баҳолаш лойиҳанинг бутун яшаш даврига, ҳар бир йил учун ўтказилади.

  • Лойиҳа учун зарур ресурслар ва ундан кутилаётган натижаларни баҳолашда биринчидан, ички ва ташқи бозорда яқинда бўлиб ўтган битимларда кўлланилган амалдаги баҳолар асосида реал бозор баҳоларини; иккинчидан, келгусидаги баҳоларни прогноз қилиш лозим.

  • Одатда, иқтисодий ва молиявий таҳлилни ўтказишда инфляция таъсиридан тозаланган доимий баҳолар, шунингдек, инфляция таъсиридан тозаланган дисконт коэффициенти қўлланилади.

  • Лойиҳа бўйича ишлаб чиқарилган товар (кўрсатилган хизмат)лар учун тушган барча тўловлар, дебиторлик қарзлари, субсидиялар ва бошқа даромадлар (ижара ҳақи ва бошқалар) лойиҳа бўйича тушумларга киритилади ва унинг умумий самарасини кўрсатади.

  • Харажатлар ўз ичига эксплуатация ва капитал харажатларини олади. Эксплуатация харажатларига иш ҳақи, материал, ёқилғи харажатлари, ижара ҳақи тўловлари, коммунал тўловлар, умумий ва маъмурий харажатлар, солиқлар, жорий таъмирлаш харажатлари, ҳали тўланмаган, аммо ҳисобга олинган кредиторлик қарзлари ва бошқалар киради. Капитал харажатларга эса инвестициялар, лойиҳа фондларини алиштириш, модернизация қилиш ва капитал таъмирлаш харажатлари киради.

  • Пул оқимлари баҳолаб бўлингандан сўнг рентабеллилик кўрсаткичлари калькуляция қилинади, лойиҳалаштирилаётган тушумлар ва харажатлар дисконтланади ва иловада келтирилган кўрсаткичлар ҳисобланади. Молиявий эҳтиёжни таҳлил қилишда лойиҳани амалга оширишга кетадиган айланма маблағлар алоҳида валютада ҳамда сўмда ҳисобланади. Ўзбекистон шароитида айланма маблағларни валютада шакллантириш айниқса катта амалий аҳамиятга эга. Агар лойиҳада айланма маблағлар валютада тўғри режалаштирилмаса, лойиҳа муаммога дуч келади. Мисол учун, лойиҳа маҳсулотининг ингредиентлари импорт қилинса, уни сотиб олиш учун валюта кўринишидаги айланма маблағлар етарли бўлиши керак. Шунда маҳсулот ингредиентларни сотиб олишда муаммога дуч келинмайди. Баъзи лойиҳаларда айланма маблағлар сўмда етарли бўлса-да, валютада етарли бўлмагани учун корхоналар ингредиентларни импорт қила олмайди. Натижада ишлаб чиқариш тўхтаб қолади.





  • Download 448,96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish