1. Инвестицияларнинг моҳияти



Download 448,96 Kb.
bet102/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   110
Bog'liq
iNVST111

2-Чизма. Тадбиркорнинг рақобатбардошлигини таъминловчи
омилларнинг бир-бири билан боғлиқлиги

Тадбиркорнинг рақобатбардошлигини таъминлашда асосий унсурлар ичида баҳо муҳим ўрин тутади. Аммо шуни эътироф этиш керакки, товар (иш, хизмат)нинг ҳажми ҳам, унинг сифати ҳам тадбиркорга бевосита боғлиқ. Аммо баҳо ҳамиша унинг хоҳиш-иродасига ёки саъй ҳаракатларига боғлиқ эмас. Уни бозорнинг қонунлари тартибга солади.


Тадқиқотлар кўрсатдики, тадбиркор ўзининг баҳо сиёсатини шакллантиришда, унинг ўзгаришини кузатиб боришда бирқанча омилларга аҳамият бериши лозим экан. Буларга қуйидагилар киради:

  1. Баҳонинг миқдори тадбиркор харажатини қоплайдиган ва маълум даражада унга фойда келтирадиган бўлиши.

  2. Баҳонинг миқдори харидорни қочирмайдиган, яъни рақобатчиларининг маҳсулотига нисбатан унинг баҳоси озгина бўлсада камроқ белгиланиши.

  3. Ушбу товар баҳоси бозор ва давлатнинг нархлаштириш сиёсатига зид бўлмаслиги, яъни тадбиркор фойдаси маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқаришни кўпайтириш ўрнига, фақат баҳони ошириш эвазига амалга ошмаслиги. Шу туфайли маҳсулот таннархига қўшиладиган максимал фойда миқдори билан ҳисобланганда, товар баҳосининг миқдори меъёрдан ошиб кетмаслиги лозим.

  4. Мазкур товарга (иш, хизматга) бозор тўйинган бўлиб, унинг баҳоси пасайиш тенденциясига эга бўлганда, баҳонинг пасайиши таннархдан пастга тушиб кетадиган бўлса, мазкур товарни (иш, хизматни) ишлаб чиқаришни тўхтатиб, бошқа бозоргир товарни (иш, хизматни) ишлаб чиқаришга ўтиш, яъни фаолиятни зудлик билан ўзгартириш лозим.

  5. Товарни харидор қанча кўп оладиган бўлса, шунга мос равишда унинг баҳосини пасайтириб бориш амалиётини қўллаш лозим. Бу харидорни баҳо сиёсати билан рағбатлантириш эвазига ўзига жалб қилади ва уларнинг сонини муттасил ошириб боради. Бу усул ҳам жаҳон амалиётида синалган бўлишига қарамасдан, бизда унга ҳали кенг кўламда ўтилган эмас.

Баҳо сиёсати иқтисодий сиёсат тизимида ўта нозик сиёсатдир. Шу туфайли бозорни ўрганишда, талаб ва таклиф мувозанатини тузишда бу масалага алоҳида аҳамият бериши, тадбиркор ва унинг маркетологлари рақобатчи тадбиркорлар товарининг баҳосини, уларда қўлланилаётган баҳо сиёсатини яхши ўрганиб боришлари лозим. Бу ҳолат мазкур тадбиркорнинг рақобатбардошлигини таъминловчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Тадбиркор баҳо сиёсатини белгилашда фақат рақобатчилари томонидан ишлаб чиқиладиган товар (иш, хизмат)ларининг баҳоси билангина қизиқиб қолиши, уларнинг фақат баҳо сиёсатини ўрганиш билан эмас, балки шу ва бошқа ҳудудлардаги бозорлардаги ҳолатни ҳам ўрганиши лозим. Агар, бир маҳсулот бир бозорда бир хил баҳода сотилса, иккинчисида ундан юқори ёки паст бўлиши мумкин. Агар, шу бозорга товарни олиб бориб сотиш, ташиш харажатларини қоплаб кўпроқ фойда олишни таъминлайдиган бўлса, ўша бозорни ҳам эгаллашга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ.
Тадбиркор қанча кўп бозорни эгалласа, у шунча ўзининг яшовчанлигини ва рақобатбардошлигини таъминлаб боради. Бу учун тадбиркорда тегишли маълумотлар бўлишини тақозо қилади. Биргина Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидаги бешта бозордаги нархни олайлик. (1-жадвал).
1-Жадвал
Самарқанд вилоятининг турли бозорларида тадбиркорлар томонидан сотилаётган товарларнинг 2005 йил 14 декабр ҳолатидаги баҳоси



Товарларнинг

Бозорларнинг номи

Номи

Сиёб бозори

Мармар бозори

Дамариқ бозори

Темирйўл бозори

Каттақўрғон бозори

1. Мол гўшт, минг сўм

4,0-4,2

4,2-4,3

3,8-4,0

3,8-4,0

4,0-4,2

2. Картошка, сўм

400-450

410-465

390-410

390-420

390-430

3. Карам, сўм

140-170

150-180

120-150

120-150

100-140

4. Гуруч, сўм

300-450

350-450

300-450

350-550

300-400



Манба: Бозор маъмурияти маълумотномаси ва муаллифнинг шахсий
кузатуви натижасида тузилди

Бу ерда гўштнинг нархи 3,8 минг сўмдан 4,3 минг сўмгача, картошканинг нархидаги тофовут 390 сўмдан 465 сўмгача, карамнинг нархи эса 100 сўмдан 180 сўмгача, гуруч эса 300 сўмдан 500 сўмгача фарқ қилади. Тадбиркор қайси бозорда маҳсулотни сотишни шу маълумотлар асосида ўзи эркин танлайди ва ҳал қилади.



Download 448,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish