1. Инвестицияларнинг моҳияти


Экологик таҳлилнинг вазифаси



Download 448,96 Kb.
bet104/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   110
Bog'liq
iNVST111

2. Экологик таҳлилнинг вазифаси


Экологик таҳлилнинг асосий вазифаси лойиҳа натижасида юзага келиши мумкин бўлган потенциал зарарни олдиндан белгилаш ва унинг таъсирини юмшатиш ёки батамом тугатиш йўлларини топишдир. Бу жараён лойиҳада кўзда тутилган натижаларга салбий таъсир кўрсатиши керак эмас. Ташқи муҳит «табиий капитал бўлиб», у иқтисодий ривожланишни жадаллаштиради. Нотўғри режалаштирилган лойиҳалар эса унинг бузилишига, миллий капиталнинг емирилишига олиб келиши мумкин.
Экологик бошқаришнинг вазифаси аҳолининг табиий таъсирларга бўлган талаби билан атроф-муҳитнинг шу талабни қондира олиш имкониятлари орасидаги мувозанатни (балансни) топишдан иборат. Лойиҳаларни амалга ошириш «экологик сиғим» потенциалини камайтириши керак эмас. Лойиҳаларни амалга оширишдан олдин уларнинг атроф-муҳитга муҳим таъсирларини белгилаш, лойиҳалар таъсири асосида муҳит бузилиб кетгандан кейин уни ўз ҳолига келтиришдан афзалроқдир.
Шунинг учун ҳар қандай лойиҳанинг экосистемага келтирадиган салбий оқибатларини чуқур таҳлил қилиш талаб этилади. Агар лойиҳа экосистемага меъёрдан юқори салбий таъсир кўрсатадиган бўлса, уни янгидан кўриб чиқиш, шундан кейин ҳам вазият ўзгармаса, ундан воз кечиш зарур. Экосистема битта давлат ҳудудидаги муаммо эмас, балки унинг ўзгариши бутун ер шарига таъсир кўрсатади (масалан, Орол муаммоси). Шунинг учун экосистемани таҳлил қилинганда бир мамлакат манфаатларидангина келиб чиқиш керак эмас.


3. Экология бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш


Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларини кўзлаш лойиҳа- смета харажатларида ўз аксини топади. Иқтисодий ривожланиш муаммоларини инсонлар томонидан илмий ўрганиш кучайиши билан, лойиҳаларнинг экосистемага таъсирини жуда бўлмаганда минимал хавфсизлик меъёри даражасига тушириш имкони пайдо бўлади. Бу меъёрларга инсон саломатлигига бўлган хавф даражаси, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқариш меъёрлари ва бошқалар мисол бўлади. Лойихалар экосистемани муҳофаза қилиш бўйича чет эл мамлакатлари билан тузилган шартномалар бузилишига олиб келиши керак эмас.
Айрим ҳолларда лойиҳа таъсирида экологик ҳолат салбий томонга қараб ўзгариши ва бунга рухсат берилиши ҳам мумкин. Масалан, аҳоли жойлашган жой яқинига темир йўл қуриш лойиҳалаштирилса ва бу лойиҳа амалга ошса, шовқин кўпаяди ҳамда бу аҳоли яшаш тарзига салбий таъсир этиши мумкин. Лойиҳада бу салбий таъсирни бартараф қилиш йўллари бўлиши керак. Бунинг учун аҳолини бошқа жойга кўчириш (бу эса жуда қийин, чунки одамлар ўзлари ўрганиб қолган жойлардан, яхшироқ шароит яратиб берилишига қарамасдан, кўчишга розилик бермасликлари мумкин) ёки шовқинни камайтирадиган, яхшиси, умуман йўқотадиган мосламаларни уйларга ўрнатиш керак. Бу, албатта, қўшимча харажатларга олиб келади. Ундан ташқари айрим вақтларда аҳолини компенсация бериш йўли билан ҳам рози қилиш мумкин. Масалан, электростанция қуриш лойиҳаси амалга ошса, компания эгалари атрофда яшовчи аҳолига электроэнергияни текинга беришни ўз бўйнига олади.
Айрим ҳолларда лойиҳаларни амалга оширишда вужудга келтириладиган экологик хавфни бартараф қилиш жуда осон, айрим ҳолларда эса жуда мураккаб кечади. 1970 йилдан бошлаб, Жаҳон банки ҳамма инвестиция лойиҳаларининг экосистемага салбий таъсирини таҳлил қила бошлади. 1971-1980 йиллар ичида 1342 лойиҳани таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, улардан 845 таси ёки 63%и экологик жиҳатдан бехатар лойиҳалар, 365 таси ёки 27%и экологик муаммоларни енгил ҳал қилса бўладиган лойиҳалар экан. 22 лойиҳа бўйича лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш тавсия этилди ва 110 та лойиҳа экосистемага жуда катта салбий таъсир кўрсатади, деган хулоса берилди. Бу лойиҳалар бўйича махсус маслаҳатчиларнинг маслаҳати зарур. Экологик таъсирни бартараф қилиш муаммоси инвестиция олди босқичида ҳал қилиниши керак, шунда бу жараёнга қилинадиган харажатлар энг кам миқдорда бўлади. Умуман, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш харажатларида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш харажатлари тахминан 5% ини ташкил этади. Жаҳон банкининг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлими лойиҳаларнинг турли категориялари учун махсус қўлланма яратган бўлиб, у лойиҳа таҳлили билан шуғулланадиган мутахассислар учун тавсия этилади. Тажрибада энг кўп содир бўладиган ва атроф-муҳит учун катта зиён етказадиган омиллар ҳавонинг бузилиши, сувга зарарли моддаларнинг оқизилиши ва бошқалар ҳисобланади. Умуман, экосистемага лойиҳаларнинг таъсири ҳар хил бўлади. Уларни қуйидагича таърифлаш мумкин:
Экосистемага таъсирга кўра лойиҳаларнинг турланиши



Атроф-муҳитга таъсир тўлиқ таҳлил қилиниши зарур бўлган лойиҳалар

Атроф-муҳитга таъсирини қисман баҳолаш зарур бўлган лойиҳалар

Атроф-муҳитга таъсири баҳоланиши шарт бўлмаган лойиҳалар

Платиналар, сув ҳавзалари, ўрмон билан боғлиқ лойиҳалар, катта саноат қурилиши, ирригация, зах кетказиш ишлари, сув тошқинига қарши тадбирлар, ерларни тозалаш, минералларни қазиб олиш, портлар қуриш, ер милиорацияси, аҳолини бошқа жойга кўчириш, дарё ҳавзасини ўзгартириш, иссиқлик ва ГЭСлар ва улардан фойдаланиш, химикатлардан фойдаланиш, зарарли чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳалари

АСМ тармоқларини, кичик корхоналарни, электроэнергияни узатиш тизимлари, кичик ирригация объектлари, қайтадан вужудга келадиган энергиядан фойдаланиш қурилмалари, қишлоқ хўжалигини электрлаштириш, туризм, қишлоқ аҳолисини сув билан таъминлаш, дарё оқимини тартибга соли шва ҳоказо лойиҳалар

Аҳоли ресурслари лойиҳалари. Техник ёрдам лойиҳалари




Download 448,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish