1. Инвестицияларнинг моҳияти


Экологик вазият билан боғлиқ хатарларни



Download 448,96 Kb.
bet89/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110
Bog'liq
iNVST111

Экологик вазият билан боғлиқ хатарларни инобатга олмаслик мумкин эмас. Агар технология фақат совуқ жойда ишлашга мўлжалланган бўлса уни иссиқ пайтда ишлатиб бўлмайди ва аксинча. Ёки технологияни ишлатиш натижасида атроф-муҳит, хаво ифлосланадиган, ўсимлик, ҳайвонот ва инсон организмига салбий таъсир қиладиган бўлса мазкур лойиҳани (қурулмани) тўхтатишга ёки кўчиришга тўғри келади. Бу кўзда тутилмаган жуда кўп қўшимча сарф-харажатларни қилишга олиб келади.

  • Ҳар бир лойиҳани танлашда, хорижий илғор технологияни жалб қилишда албатта экологик вазиятни инобатга олиш лозим.

  • Экологик вазият билан боғлиқ хатарларга

  • лойиҳани амалга оширадиган худуднинг экологик ҳолати (турли тўф онларнинг бўлиш хавфи, ўта совуқ ёки ўта иссиқ иқлимнинг кутилиши, ер қимирлаш хавфи туғиладиган худудлар, вулқонли ва сув тошқини рўй бериши мумкин бўлган ерлар кабилар);

  • атроф муҳитнинг тозалиги ва тоза туриши лозим бўлган худудларнинг дахлсизлиги;

  • аҳолининг, энг авволо лойиҳани амалга оширувчи мутахассисларнинг экологик саводхонлиги кабилар киради.

  • Ҳар қандай лойиҳани амалга оширишда унга икки томонлама ёндошмоқ лозим. Биринчидан, лойиҳада кўзда тутилган технология ўрнатиладиган шароитга, унинг технологик ҳолатига мос бўлишини талаб қилса, иккинчидан мазкур технология шу жойнинг экологиясини бузмаслиги керак. Шу талаблар таъминлансагина кўзда тутилган мақсадга эришиш мумкин.


  • Қурилиш билан боғлиқ хатарлар одатда икки гуруҳга бўлиб ўрганилади. Биринчиси ўурилганча бўлган хатарлар, иккинчиси эса қурилиб битгандан кейинги хатарлар.

  • Қуришгача бўлган хатарларга:

  • қуришгача ўз вақтида тугатилиб ишга тушмаслиги;

  • қурилиш материаллари нархининг лойиҳада кўзда тутилган миқдорига нисбатан қимматлашганлиги;

  • турли тарифларнинг ошганлиги;

  • оқибатда қурилишнинг ҳажмининг қимматлашиб кетганлиги туфайли мўлжалдаги инвестициянинг етмаслик ҳолатлари;

  • қурилиш материаллари етказиб берувчи ҳамкорларнинг шартномани ўз вақтида бажармаслиги;

  • олинган жиҳоз ва ускуналарнинг нуқсони борлиги;

  • қурилишда малакали мутахассисларнинг етишмаслиги кабилар киради.

  • Лойиҳа бўйича қурилиб битган иншоат ва корхоналарда ҳам анча хатарли ҳолатлар бўлиши мумкин. Бу ҳолатларга қуйидагилар:

  • керак талаб даражасида қурилмаганлиги;

  • битган бинонинг сифати талаб даражасида эмаслиги;

  • қурилган бинода маҳаллий иқлим ва экологиянинг эътиборга олинмаганлиги (иссиқни қайтармаслиги, шамолга чидамаслиги, ёмғирниннг девордан оқиши кабилар);

  • барча комунал хизматларнинг инобатга олинмаганлиги;

  • транспорт воситасининг келиб-кетиши, юкланиш ва туширишнинг ноқулайлиги кабилар киради.

  • Мазкур хатарларни бартараф қилиш мумкин. Бу учун мутахассислар ўз соҳасининг устаси, билимдони бўлмоғи лозим. Жуда кўп хатарлар лойиҳани тушунмаслик, унинг муҳимлигини писанд қилмаслик, етарли битим даражасига эга эмаслик оқибатида келиб чиқади. Шу туфайли эркин бозор иқтисодиёти ҳамма соҳада ўта билимдан зукко мутахассисларни қадрлайди ва уларга эҳтиёж сезади. Муълумот диплом билан эмас ҳақиқий билим билан баҳоланадиган давр келди.



  • Download 448,96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish