1. Инвестицияларнинг моҳияти


Молиявий фаолият ва таъминот билан боғлиқ хатарлар



Download 448,96 Kb.
bet86/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   110
Bog'liq
iNVST111

Молиявий фаолият ва таъминот билан боғлиқ хатарлар лойиҳани амалга оширишда асосий хатарлардан биридир. Чунки, ҳар қандай лойиҳани амалга ошириш учун энг авволо унинг молиявий таъминотини ҳал қилиш керак. Аммо бу масала жуда кўп ички ва ташқи омилларга боғлиқ.


  • Ташқи омилларга:

  • мамлакатда ҳукум сураётган иқтисодий беқарорлик;

  • инфляция, миллий валютанинг конвертацияси;

  • бюджет тақчиллиги;

  • корхоналар ўртасидаги тўлов интизомининг бўзилиши оқибатида содир бўлган дебитор ва кредитор қарзларнинг ҳаддан зиёд ортиб кетиши, айниқса уларнинг муддати ўтиб кетган қисмининг ортиб бориши;

  • сиёсий вазиятнинг яхши эмаслиги;

  • банк тизимидаги айрим тусиқ бўлувчи ҳолатлар;

  • техника, технология, хом-ашё кабиларнинг нархи лойиҳада кўзда тутилганига нисбатан ортиб кетиши кабилар.


  • Ички омилларга:

  • кадрлар тизимининг талаб даражасида шаклланмаганлиги - уларнинг молиявий саводининг етишмаслиги;

  • бошқаришнинг энг илғор усулларидан фойдаланиш йўлларини билмаслиги

  • инвестицияга мўлжалланган маблағнинг бошқа мақсадларга ишлатиб қўйилганлиги;

  • шартномани яхши туза олмаганлиги;

  • харажатларни кўпайтириб юбориб маҳсулотнинг (иш, хизмат) таннархини ошириб юборганлиги кабиларни киритиш мумкин.

  • Лойиҳани амалга оширишда ушбу хатарларнинг бўлиши мумкин. Навбатдаги вазифа уларнинг ҳар бирини баҳолаш лозим. Агар у ёки бу хатар содир бўлиб қолса у лойиҳада кўзда тутилган ишни амалга ошириш учун неча пулга ва қанча вақтга тушишини аниқлаш керак. Албатта, бу борадаги иш жуда осон иш эмас. Уни амалга ошириш йўллари қисман «Хатарларни аниқлаш усули» параграфида кўрсатиб ўтилган.

  • Лойиҳа таҳлилининг навбатдаги вазифаси шу аниқланган хатарларни бартараф қилиш ёки уларнинг олдини олиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Молиявий хатарларнинг ташқи омилларини бартараф қилиш учун албатта давлатнинг ислоҳатчи ролидан фойдаланиш ҳукумат олдига аниқ таклифларни бериш, суғурта тизимидан оқилона фойдаланиш лозим.

  • Ички хатарлар бевосита инвестиция соҳибларига, менежерларга кўпроқ боғлиқ. Буларни бартараф қилиш йўллари ҳам кадрларнинг билим савиясига, тажрибасига боғлиқ. Уларни бартараф қилиш учун:

  • лойиҳани амалга оширишда уларнинг билим ва савияси етарли бўлмаса, албатта, тажрибали мутахассисларни жалб қилиш лозим. Уларга тўланган қисман маблағ хатар натижасида йўқотилган маблағнинг фақат бир қисминигина ташкил қилиши мумкин;

  • хатарни суғурта қилиш;

  • лойиҳани амалга оширувчи томонлар билан пухта ишланган шартнома тузиш, шартномада кўрсатилган шартларни бажариш, уларга қонун деб қараб ўзаро қонун диктатурасига буйсиниш кўникмасини ҳосил қилиш;

  • инвестицияга мўлжалланган маблағ етишмай қолишининг олдини олиш учун кафолотли кредит олишни кўзда тутиб қўйиш;

  • хатарларни келтириб чиқарувчи барча сабабларни ўрганиб бориш ва имкон қадар уларнинг олдини олиш каби чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

  • Худди шундай ҳар бир гуруҳ хатарларнинг нимадан иборатлигини, пайдо бўлиш сабабларини, уларни баҳолаш ва бартараф қилиш йўлларини ишлаб чиқиш лозим.


  • Download 448,96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   110




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish