1-илова “Заковат” интеллектуал ўйини Кодекси


 Саволлар билан олдиндан танишиш



Download 435,13 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/43
Sana20.06.2022
Hajmi435,13 Kb.
#683495
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   43
Bog'liq
Zakovat intellektual o‘yini Kodeksi

1.2.1.3. Саволлар билан олдиндан танишиш 
ТҚ саволларни бошловчига тур бошланишидан олдин тақдим қилади. 
Бошловчи саволлар билан тур бошланишидан олдин танишиши керак ва 
бунинг учун бошловчига етарлича вақт берилиши керак. Бошловчи 
саволларни қоғоздан ёки электрон қурилма экранидан ўқиши мумкин. 
Билимдонлар ва секундантларга тур саволлари билан ушбу саволлар 
ўйналгунга қадар танишишлари тақиқланади. 
ТҚ мусобақада ўйналган саволларни нашр қилиш ёки тарқатиш, 
шунингдек оммавий муҳокама қилишга вақтинчалик тақиқ – мораторий эълон 
қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу тақиқ мусобақанинг барча иштирокчиларига 
тегишли. Бундай турдаги тақиқ эълон қилингани ҳамда унинг давомийлиги 
тартибда кўрсатилиши ва биринчи савол раунди бошлангунга қадар 
мусобақада эълон қилиниши керак. 


1.2.2. Ўйин материаллари ва жихозлари 
Ўйин зали мусобақада иштирок этувчи барча жамоаларни сиғдира 
оладиган даражада катта бўлиши керак. Мусобақада иштирок этувчи барча 
жамоаларга нормал ва имкон қадар, ўйин учун бир хил шароит яратилиши, шу 
жумладан етарли даражада ёритилиши, ҳавонинг мўтадил ҳарорати ва 
саволлари муҳокамаси вақтида бегона шовқин эшитилмаслигини таъминлаш 
зарур. Барча жамоалар саволларни етарли даражада эшитиш имконига эга 
бўлиши керак. Агарда ўйин ўтказилувчи залда бошловчидан 10 метрдан 
узоқроқда ўтирувчи жамоалар бўлса, саволлар эълон қилинаётганда 
микрофондан фойдаланиш тавсия қилинади. 
Ҳар бир жамоа, имкон қадар, билимдонлар саволларни биргаликда 
муҳокама қилиши мумкин бўлган стол ва олти дона стул (кресло ва шу 
кабилар) билан таъминланиши керак.
Ўйин столи билимдонлар атрофига сиғишлари учун етарли даражада 
катталикда бўлиши керак. Қўшни ўйин столлари орасидаги масофа камида 
1,5 метрни ташкил қилиши керак. Бошловчи, ЎҲ, ТГ, АҲ нинг столи (иш 
жойи) билан энг яқин ўйин столи ўртасидаги масофа 2 метрдан кам 
бўлмаслиги керак. ТҚ олдиндан ёки мусобақа давомида маълум ўйин 
столларини маълум жамоаларга бириктириб қўйишга ҳақли.
Бошловчининг иш жойи, қоида тариқасида, стол ва ўриндиқдан иборат 
бўлади. ТГ ва АҲ иш жойлари топшириладиган жавоблар, натижалар 
жадвалларини жойлаштириш ва тартиблаш имкони берадиган даражада 
катталикдаги стол ва етарли ўриндиқлар билан таъминланиши керак. 
Бошловчи, ЎҲ ва ТГ столлардан биргаликда фойдаланиши мумкин. 
АҲ ишчи столи (агар у мусобақада бевосита иштирок этса) алоҳида стол 
ва ўриндиқлардан иборат бўлади. АҲни ўйин залидан ташқарида, 
маълумотномалар ва интернет билан таъминланган алоҳида жойда 
жойлаштириш тавсия қилинади. 
АҲ котибига турлар орасидаги танаффусда алоҳида ишчи жой 
ажратилиши керак. 
Ҳар бир жамоа турдаги саволлар сонига мос равишда жавоб учун 
карточкалар билан таъминланиши керак. Карточкаларда жамоа тартиб рақами 
ва савол тартиб рақами учун жой аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Агарда 
ушбу майдонлар тўлдирилмаган бўлса, жамоалар уларни тўғри тўлдиришлари 
шарт, бунда тасодифий қилинган хатоларни карточка топширилгунга қадар 
тўғрилаш мумкин. Карточкаларда шунингдек жавобни ёзиш учун эни камида 
беш сантиметр, узунлиги камида уч сантиметр жой бўлиши лозим. 
Мусобақа давомида ЎҲ ва ТГ аъзолари натижалар жадвалини тўлдириб 
боради. Жадвалларни тайёрлаш ва тўлдириш қўлда ёки компьютер техникаси 
орқали бажарилиши мумкин. Ҳар бир тур якуни ва мусобақа якунида барча 


жамоалар сардорларига натижалар жадвали билан танишиш имкони 
берилиши керак. Проектордан фойдаланилганда натижалар жадвалини экран 
орқали намойиш қилиш мумкин. 
Мусобақаларни ташкил қилишда саволларни эшитишга ёрдам берувчи, 
вақтни ҳисоблаш ва натижаларни чиқариш қўшимча жихозлардан, жумладан 
овоз ёзувчи, компьютер, проектор ва бошқа ва шу каби техникалардан 
фойдаланиш мумкин. 

Download 435,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish