1-илова “Заковат” интеллектуал ўйини Кодекси



Download 435,13 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/43
Sana20.06.2022
Hajmi435,13 Kb.
#683495
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43
Bog'liq
Zakovat intellektual o‘yini Kodeksi

1.1.10. Томашабинлар 
Ўйинда томошабинлар бўлишига, мусобақа тартиби ёки ТҚ қарорида 
бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган тақдирда, рухсат берилади. 
Ўйинда бўлган томашабинлар ушбу Кодекс ва тартибга амал 
қилишлари, ўйин жараёнига ва натижаларни умумлаштиришга халал 
бермаслиги шарт. Бошловчи ёки ТҚ аъзоси ўрнатилган тартибни бузган 
томошабинни огоҳлантириши, такрор ёки қўпол равишдаги қоидабузарлик 
ҳолатларида ўйин бўлаётган жойдан четлатиши мумкин.
Ўйин давомида жамоалар учун жойлар томошабинлар учун жойдан 
ажратиб қўйилган бўлиши керак. Заҳирадаги билимдонлар ва мусобақада (ёки 
унинг қисмида) бевосита қатнашмаётган ТҚ ва МГ аъзолари, ўрнатилган 
тартибни бузмаган ҳолда, томашабинлар учун ажратилган жойда бўлишлари 
мумкин. Бу вақтда ТҚ ва МГ аъзолари томошабинлар билан мулоқот қилиши 
тақиқланмайди. 


Томашабинларни ЎҲ, ТҚ, АҲ аъзолари ва ўйинда иштирок этаётган 
билимдонлар билан ўйин пайтида мулоқотга киришиши қатъий тақиқланади. 
Турлар орасидаги танаффусларда томашабинларни билимдонлар билан 
мулоқотга киришишига рухсат берилади. ЎҲ, ТҚ, АҲ аъзоларининг 
томашабинлар билан мулоқотга киришишига фақатгина уларнинг жорий 
вазифаларини бажариб бўлиб, қарор қабул қилиб бўлганларидан сўнг рухсат 
берилади.
1.1.11. Бир вақтда бажарилувчи вазифалар 
ТҚ аъзоси ёки вакили мусобақада билимдон, бошловчи, секундант, МГ, 
ЎҲ, ТГ аъзоси, шунингдек, АҲ аъзоси, котиби ёки маслаҳатчиси сифатида 
иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолларда унга нисбатан тегишли ҳуқуқ, 
мажбурият ва чекловлар амал қилади. 
Мусобақа (ёки унинг жорий қисми) бошловчиси зарур бўлганда 
секундантлардан бири вазифасини бажариши, шунингдек МГ, ЎҲ, ТГ, АҲ 
аъзоси, АҲ котиби ёки маслаҳатчиси бўлиши мумкин. 
Мусобақада иштирок этувчи билимдон (заҳирадаги билимдонлар ҳам) 
АҲ аъзоси бўлиши мумкин эмас. Истисно тариқасида айрим турнирларда 
билимдон сифатида иштирок этадиган шахслар АҲ таркибига киритилиши 
мумкин. Алоҳида турлари иштирокчи жамоалар томонидан ўтказилувчи 
мусобақалардан ташқари, мусобақада иштирок этувчи билимдон бошловчи, 
секундант, МГ, ЎҲ ва ТГ аъзоси, АҲ котиби бўла олмайди. 
Кўпбосқичли мусобақаларда мусобақанинг жорий босқичида иштирок 
этмайдиган, лекин мусобақанинг бошқа босқичларида иштирок этувчи 
билимдонлар томонидан юқорида кўрсатилган бир вақтда бажарилувчи 
вазифаларни бажарилишига рухсат берилади. 
МГ аъзоси АҲ аъзоси бўлиши мумкин эмас. Истисно тариқасида айрим 
турнирларда МГ аъзоси бўлган шахслар АҲ таркибига киритилиши мумкин. 
Алоҳида турлари мустақил МГ томонидан тайёрланувчи мусобақаларда, МГ 
аъзоси тайёрланишида иштирок этмаган турларда билимдон сифатида 
иштирок этиши мумкин. 
МГ, ЎҲ, ТГ ва АҲ аъзолари зарурат бўлганда секундант вазифасини 
бажаришлари мумкин. 
ТГ ёки ЎҲ аъзолиги АҲ аъзолиги билан бир вақтда бажарилиши тавсия 
қилинмайди. ТГ ёки ЎҲ аъзосини АҲ котиби ёки маслаҳатчиси сифатида жалб 
қилиниши мумкин. 
ЎҲ таркибига ҳеч бўлмаганда бир нафар МГ аъзосини жалб қилиш 
тавсия қилинади. 
Зарурият бўлганда, томошабин розилиги билан унга секундант, ТГ 
аъзоси ёки АҲ маслаҳатчиси вазифаси юклатилиши мумкин. Бундай ҳолларда 
унга тегишли ҳуқуқ, мажбурият ва чекловлар юклатилади. 



Download 435,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish