Пухта таҳлил асосида тегишли вилоятлар ҳудудларида туристик зоналар ва тоғ туристик кластерларини ташкил этиш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.
Бунда асосий эътиборни асосланганлик ва тегишли зоналар ва кластерлар яратишнинг иқтисодий зарурлигига, уларнинг ҳудудий жойлашишига, керакли муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлигига, молиялаштириш ва солиқ имтиёзларининг манбаларини белгилаган ҳолда инвесторларга тақдим этиладиган тегишли зоналар ҳудудида туристик соҳа объектларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қаратиш.
2018 йил июнь
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
Хоразм, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
37.
Туристик зоналар ва тоғ кластерларининг аниқ чегараларини белгилаш, шунингдек, зарур ҳужжатларни (топосуратга олиш, тўлиқ кадастр ҳужжатлари, геологик қидирувлар ва сейсмик даража тўғрисида ҳисоботлар, ҳарорат тебранишининг йиллик даражаси ҳамда бошқалар) тақдим этиш билан биргаликда режалаштирилаётган объектлар қурилиши учун инвестицион компанияларга ўрнатилган тартибда ер участкалари ажратилишини амалга ошириш.
Туристик зоналар ва тоғ кластерлари ҳудудидаги объектлар қурилишининг манзилли рўйхатини уларни фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатларини белгилаган ҳолда тасдиқлаш.
Қонунчиликка мувофиқ, эгаларига тегишли зарарни қоплашни таъминлаш билан бирга, эскирган биноларни бузиш ва туристик зоналар ва тоғ кластерлари бинолари қуриладиган ҳудудларни тозалашни ўрнатилган тартибда ташкил этиш, шунингдек, қурилаётган объектларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва коммунал инфратузилмаларини ўтказмоқ.
туристик зоналар ва тоғ кластерларини барпо этиш муддатларига мувофиқ
Вазирлар Маҳкамаси қарори
Хоразм, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Давергеодезкадастр, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, жалб қилинган тижорат банклари
38.
Шаҳарларни ва аҳоли пунктларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда республиканинг ҳар бир катта шаҳрида дўконлари, супермаркетлари, савдо марказлари ва комплекслари бўлган алоҳида савдо-сотиқ кўчалари бўлишини, шунингдек, эсдалик совғалари, кафетерийлар, ресторанлар, чойхоналар, магазинлар, ҳунармандчилик дўконлари ва маҳаллий ҳамда чет эл туристлари учун жозибадор бўлган бошқа кўнгилочар жойлари бўлган пиёда квартали (ҳудуди)ни, шунингдек, уларга олиб борувчи қулай йўлларни қуриш ва тегишли муҳандислик-коммунал тузилмани қуриш билан «Ҳалол», «Кошер» ва «Веган» стандартлари талабларини инобатга олишни назарда тутиш.
Туристик зоналар ва тоғ кластерларини ривожлантириш доирасида турли экскурсиялар, томоша дастурлари (чироқли шоулар, театр томошалари, фольклор ансамбллари ва эстрада артистларининг концертлари), боулинг, бўш вақтларда спорт-соғломлаштириш билан шуғулланиш ва сайр-томошанинг бошқа турларини тақдим этувчи катта маданий-кўнгилочар комплекслар ҳар бир вилоятда (шаҳарларда ва рекреацион зоналарда) босқичма-босқич ташкил этишни таъминлаш.
Туристик зоналар ва тоғ кластерларини лойиҳалаштириш жараёнида бош режаларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш давомида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давергеодезкадастр
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2018 й. ПФ-5483-сон Фармони таҳриридаги графа)
39.
Умумий фойдаланишдаги йўлларни реконструкция қилиш ва таъмирлашнинг манзилли рўйхатини тасдиқлашга тайёрлашда унга туристик намойиш объектлари бўлган республиканинг туристик марказларини боғловчи йўл участкаларини қуриш ва таъмирлаш ишларини қўшиш, шунингдек, йўл тармоғини кенгайтириш.
ҳар йили 1 декабрга қадар
Вазирлар Маҳкамаси қарори
Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси, Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
40.
Кейинчалик имконияти чекланган инсонларни қабул қилиш учун модернизация қилиш ва мослаштириш мақсадида туристик объектлар ва инфратузилмаларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.
2018 йил март
Ижрочилар қарори
Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
41.
Мамлакатнинг туристик ресурслари (маданий мерос объектлари, зиёрат-туризм жойлари, музейлар, ҳунармандлар устахоналари, маданий-кўнгилочар ва бошқа мавзуга оид парклар, санаториялар ва бошқа курорт-соғломлаштириш муассасалари, меҳмонхоналар ва бошқа шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари, гидлар (экскурсоводлар), инструктор — йўл кўрсатувчилар, спорт иншоотлари, спорт майдончалари ва туризмнинг фаол турларини ташкил этиш учун жойлар, муҳофаза этиладиган табиат ҳудудлари ҳамда табиатнинг бошқа ўзига хос объектлари, агротуризм объектлари, умумий овқатланиш пунктлари) паспортларини шакллантириш ва инвентаризациядан ўтказиш ва туристик объектлар ягона базасини яратиш, уни «Uzbekistan.travel» порталида жойлаштириш.
2018 йил август, кейинчалик тизимли равишда янгилаб бориш
Ижрочилар қарори
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология давлат қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
42.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентига техник регламентнинг амал қилиши ҳаракатини туризм соҳасини ривожлантириш дастурлари доирасида чора-тадбирларни амалга оширадиган юридик шахслар томонидан олиб кириладиган туристик транспорт воситаларига даҳл қилмаслигини назарда тутувчи ёки Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари илтимосномасига кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
2018 йил март
Вазирлар Маҳкамаси қарори
«Ўзстандарт» Агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
43.
Қишлоқ жойларидаги меҳмон уйларига кредит маблағи ажратиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2018 йил мартдан
Ижрочилар қарори
«Микрокредитбанк» АТБ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
44.
Истеъмол товарлари (концепцияга кўра ёки «Seven Eleven», «Family mart» ва бошқа машҳур тармоқларни жалб қилиш билан) дўконлари тармоғини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига солиқ ва бошқа имтиёзлар ҳамда преференциялар тақдим этиш тўғрисидаги таклифларни киритиш.
ДСҚ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги
45.
Санитария-гигиена узеллари ҳолатига алоҳида эътибор қаратган ҳолда болалар мактабгача таълим муассасалари, мактабларда, шифохоналарда, бошқа ижтимоий объектларда ва йўл атрофидаги инфратузилмаларда цементланган ахлатхоналар қурилишини назарда тутувчи санитар-гигиеник узеллар ҳолатини яхшиловчи ҳудудий дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, замонавий ассенизаторлик машиналарини сотиб олиш, вентиляция тизимини ўрнатиш, совуқ ва иссиқ сув, санитар-гигиеник воситалар билан таъминлаш. Замонавий ва намунали жамоат санитария-гигиена узелларини барпо этишни (ўрнатишни) таъминлаган маҳаллий ҳокимият органлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларини ҳар йили моддий рағбатлантириш механизмини жорий этиш.
2018 йил апрель
Ижрочилар қарори
Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар
46.
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳузурида туризм соҳасида инновациялар Марказини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
2018 йил июнь
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
47.
Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш асосида янги таклифлар ва инновацион қарорларни ишлаб чиқиш учун етакчи тадқиқот марказлари ва ташкилотлар, шу жумладан хориж тадқиқот марказлари ва ташкилотларини жалб этиш.
мунтазам
Ижрочилар қарори
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, бошқа ташкилотлар
48.
«Туризм соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича республика маркази» ДУК мисолида Ўзбекистоннинг туристик соҳани қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари Жамғармасининг маблағлари ҳисобидан аъзолик бадалларини тўлаган ҳолда Туристик гидлар уюшмалари бутунжаҳон федерацияси (WFTGA)га аъзо бўлиб киришини таъминлаш.
2018 йилдан
Ижрочилар қарори
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ
49.
Тематик парклар қуриш, унга туташ ҳудудларда ландшафт дизайнини ишлатишни ҳисобга олган ҳолда, ўрнатилган тартибда дам олиш жойларини ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш, кафе қуриш, туташ кўчаларни реконструкция қилиш, ташқи ёритиш воситаларини ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини таъминлаш.
ер участкаси ажратилиши билан
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг тасдиқланиши
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сон Фармони таҳриридаги графа)
50.
Бепул Wi-Fi алоқа нуқталари ўрнатиладиган жамоат жойлари, шу жумладан, автостанциялар, аэропортлар ва туристик объектлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш.
2018 йил апрель
Ижрочилар қарори
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
51.
Маданий мерос объектларида ва давлат музейларида смарт-технологияларни жорий этиш концепциясини асосан давлат-хусусий шериклик асосида, ҳар йили концепция чора-тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган маблағларни аниқлаган ҳолда тайёрлаш.
Мазкур концепцияга ягона билет ва ташриф буюрувчиларни электрон рўйхатга олиш тизими, виртуал турлар, аудиогидлар ўрнатиш, чет тилларда тарихий ёдгорликларнинг электрон каталогини ва уларнинг 3D-моделларини ишлаб чиқиш, классик матнлар таржимаси ва шарҳларини амалга ошириш имконини берувчи, шунингдек, тегишли маданий-тарихий мерос объектлари тўғрисида тўлиқ маълумотни тақдим этувчи мобил иловалар яратишни киритиш.
2018 йил апрель
Ижрочилар қарори
Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар
52.
Инвесторлар кенг доирасини, шу жумладан, хориж инвесторларини ҳам жалб қилган ҳолда Ўзбекистоннинг туристик индустриясида инвесторларнинг ҳар йиллик Форумини ўтказиш.
2018 йилнинг I ярим йиллиги, кейинчалик ҳар йили
Ижрочилар қарори
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, вазирлик ва идоралар
LexUZ шарҳи
1-иловага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ички туризм ривожланиши учун юқори салоҳиятга эга бўлган туманлар ва шаҳарлар
РЎЙХАТИ