1. Fuqarolik jamiyatini qurish, strategik maqsad


O’zbekiston qonunchiligida xalqaro saylov standartlariga asoslanishi



Download 0,52 Mb.
bet90/111
Sana31.12.2021
Hajmi0,52 Mb.
#265299
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111
Bog'liq
2 5355076996881714163

85.O’zbekiston qonunchiligida xalqaro saylov standartlariga asoslanishi.

89.Кўппартиявийлик  – фуқаролик жамият барпо этишнинг муҳим шарти.

Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, парламентнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини кучайтириш ҳамда давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган бўлиб, уларнинг ҳаётга жорий этилиши кўп жиҳатдан кўппартиявий тизимнинг ривожланишига узвий боғлиқдир.

Миллий ва хорижий тажриба шуни кўрсатадики, ривожланган кўппартиявийлик тизими, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик институтларининг етуклиги ва фаоллиги, фуқароларнинг юксак даражадаги сиёсий-ҳуқуқий маданияти жамиятда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар муваффақиятининг муҳим шарти ҳисобланади. Қайси давлат мана шу табиий қонуниятлар ва сиёсий воқеликни инобатга олмасдан, давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни сунъий равишда тезлаштирса, у давлатчилик асосларини бузадиган, тартибсизликларга олиб келадиган, жамиятда ижтимоий-сиёсий жараёнлар бошқарувини издан чиқарадиган ҳамда демократик қадриятларга путур етказадиган муаммоларга дуч келади

90.Сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Сенат, Қонунчилик палатаси, халк депутатлари кенгашларидаги фаолиятини такомиллаштириш.

Сиёсий партия тушунчаси:

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг қарашлари манфаатлари ва мақсадлари муштараклиги асосида тузилган. Давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродаси рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вақиллари орқали давлат ва жамоат ишларини ирода этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.

Сиёсий партияларга аъзолик: Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир пайтнинг ўзида фақат битта сиёсий партияга аъзо бўлиши мумкин.

Партияга мансублигига кўра фуқаронинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш, худди шунингдек, унга имтиёзлар ёки устунликлар бериш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикасида қўйидаги партиялар иш юритади:

1) Ҳалқ демократик партияси.

2) Миллий тикланиш партияси.

3) Адолат-социал демократик партияси.

4) Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси.

Сиёсий партиялар қўйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш;

Сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иштирок этиш;

Қонунда белгилаб  қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиш;

Партия фаолияти билан боғлиқ йиғилишлар. Конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари билан битимлар тузиш, улар билан ва бошқа жамоат бирлашмалари билан шартномавий муносабатлари ўтказиш;

91.Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фукаролик жамияти институти сифатида ривожланиши учун яратилган шарт-шароитлар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиш босқичида. Ўтган йиллар давомида фуаролик жамияти асосларини шакллантириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантиришга кенг эътибор берилди. Ҳақиқатда ҳам, юртимиз босиб ўтган истиқлол йиллари аҳолининг кенг қатламлари қўллаб-қувватлайдиган турли ҳил фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жадал шаклланиши ҳамда ривожланиши даври бўлди. Энг аввало, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган оқилона сиёсат туфайли фуқаролик жамияти институтларининг фаолият кўрсатиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Ўзининг узоқ тарихига эга бўлган, муҳими ноёб бошқарув идораси сифатида шаклланиб келган маҳалла институти мустақиллик шарофати билан қайта тикланди. Натижада демократик қадриятлар, халқимизга хос бўлган фазилатларни ўзида мужассамлаштирган маҳалла аҳолининг бирлиги, жипслигини, маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлашда, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, иқтисодий фаоллаштириш, кам таъминланганлар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлар, пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда, тўй-ҳашамларни ўтказиш, атроф-муҳитни асраш, хусусий тадбиркорлик, оилавий бизнесни ривожлантиришда, шунингдек спорт ва соғломлаштириш тадбирларида фаол иштирок эта бошлади.

92.Фукаролик жамияти институтларини ривожлантириш истиқболлари. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқаролик жамияти институтлари тобора муҳим ўрин тутмоқда. Бугунги кунда ушбу ташкилотлар, яъни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ижтимоий шериклик асосида аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишда давлат идораларига кўмакдош бўлиб, жамоатчилик назоратини муваффақиятли амалга ошираяпти.

Демократик ўзгаришлар ҳамда жамиятни эркинлаштириш жараёнида фаол қатнашмоқда. Уларнинг самарали фаолият кўрсатишида, шубҳасиз, зарур ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилгани, хусусан, 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани муҳим омил бўлаётир.

Пойтахтимизда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг сифат ва миқдор ўзгаришлари” мавзуидаги ҳисобот конференцияcида шулар хусусида атрофлича сўз юритилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, институт марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ходимлари, таъсисчилар кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари, илмий тадқиқот ҳамда таълим муассасалари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳаллий ва чет эллик журналистлар қатнашди.

Институт директори Э. Салихов ва бошқалар томонидан алоҳида эътироф этилганидек, ўтган йили мазкур муассаса ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси изчиллик билан таъминланди. Мамлакатимиз, шу жумладан, вилоятларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган демократик ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг бориши, фуқаролик жамияти институтлари, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ривожланиши, ОАВнинг демократлашуви ва либераллашуви жараёнларини чуқур ўрганиш бўйича тизимли механизмлар йўлга қўйилгани бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

93.Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамият сари” концепцияси. Маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштирилиш

Халқимиз ижтимоий-иқтисодий турмушида рўй бераётган ижобий ўсиш-ўзгаришлар мамлакатимизда “Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини изчиллик билан босқичма-босқич рўёбга чиқариш борасида ҳуқуқий ислоҳотлар маваффақиятли суратда амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг эълон қилиниши, бу борадаги стратегик саъй-ҳаракатларнинг янги босқичи бўлди.

Маълумки, сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ўтказилаётган ислоҳотларда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини изчиллик билан босқичма-босқич рўёбга чиқариш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтлари-ни ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги Қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қабул қилинди.

94.Жамоатчилик назорати тушунчаси. Жамоатчилик назорати тизими,субъектлари, шакллари ва турли кўринишлари.

Жамоатчилик назорати мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳатларнинг самараси ва муваффақиятини таъминлашда асосий воситалардан бири сифатида майдонга чиқади. Шундай экан, жамоат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назоратининг моҳияти, мазмуни ва шакллари, услубларини ҳамда у қандай ҳолатларда намоён бўлиши тўғрисидаги назарий ва амалий масалаларни тадқиқ этиш бугунги кунда олимлар олдида турган долзарб масалалардан бири эканлигини эътироф этиш жоиз. Таъкидлаш жоизки, ушбу масалалар мамлакатимиз ва хорижлик олимлар томонидан тадқиқот объекти сифатида муайян даражада ўрганилиб келинмоқда.



Ўзбекистон Республикаси юридик энциклопедиясида қайд этилишича, жамоатчилик назорати – бу давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда нодавлат ташкилотлар фаолияти устидан фуқаролар, уларнинг бирлашмалари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа тузилмалари (институтлари), шунингдек давлат ва нодавлат органлари таркибида тузилган жамоатчилик органлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган назорат.
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish