1. Fanning mohiyati. Fan


Fanning axloqiy jihatlari



Download 96,88 Kb.
bet31/36
Sana23.02.2022
Hajmi96,88 Kb.
#161430
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
1. Fanning mohiyati. Fan

42.Fanning axloqiy jihatlari.
Fan etikasi - muayyan ilmiy jamoatchilik tomonidan qabul qilingan, olimning ilmiy izlanish faoliyatidagi xulq-atvorini belgilaydigan me`yorlar, fandagi ahloq normalari majmui.
Fan etikasi:

  • ilmiy bilish maqsadi;

  • ilmiy bilish vositalari;

  • ilmiy bilimlarni hayotga tadbiq etish oqibatlarini o`z ichiga qamrab oladi.


Fan etosi: - ingliz olimi Robert Merton konsepsiyasi.
Olim ilmiy jamoatchilik qo`lga kiritgan bilimlar to`rt qadriyat asosiga qurilmog`i lozim.



  • Umumiylik; qo’lga kiritilgan ilmiy bilimning jamiyat mulkiga aylanmog’I jamiyat taraqqiyotiga xizmat qilmog’i lozim.

  • Universallik; ilmiy g’oyalarning chinligini olimning qaysi irqqa mansubligi yoshi olimlar orasidagi obro’si ilmiy unvoni qanday bo’lishidan qatiy nazar jiddiy tekshiruvdan o’tishi jiddiy qarab chiqilishi talab etiladi

  • Beminnatlik, shaxsiy manfaatdan xolislik; Olim faoliyatining asosiy maqsadi ilmiy haqiqatni qo’lga kiritish va bu ilmiy haqiqatning beg’arazlik, holislik adolat asosiga qurilganligi.

  • Oqilona skeptisizm. O’zidan avvalgi olimlar ilmiy izlanishlariga hurmat bilan qarash ayni vaqtda uning natijalariga shubha bilan munosabatda bo’lish. Robert Merton shunday degan: “Platon mening do’stin lekin haqiqat men uchun qadrliroq.”

43.Falsafiy tafakkur uslublari. Metafizik tafakkur.
Dialektika  Metafizika  Sinergetika  Sofistika  Elektika
Metafizik taffakkur uslubi. Metafizika real voqelikidagi alohida narsalar haqida ko`p materiallar to`plash imkonini beradigan metod. Tabiatdagi narsalarni mukammal o`rganish, ularning mohiyatini chuqur anglash – metafizik tafakkur uslubining ijobiy tomonini tashkil qiladi. Uning asosiy kamchiligi tabiaatdagi narsa va hodisalarni bir-biridan ajralgan va harakatsiz holda olib qaraydi.
Метафизика - грекча сўз булиб, луғавий маънода «физикадан кейин» деган мазмунни ифодалайди. Бу тушунча, фалсафа тарихида биринчи марта, Қадимги Юнонистоннинг буюк файласуфи Аристотелнинг «Илк фалсафа» деб аталтан асарларига нисбатан ишлатилган. Кўп холларда, диалектика қарама-қарши деб талқин этиладиган метафизика оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг муайян вақт давомида нисбатан ўзгармасдан, алоҳида турган ҳолатига диққатни кўпроқ қаратадиган усулдир. Бу усул қўлланганида оламнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг алоҳида қисми ёки ҳолатига асосий эътибор берилади. Воқеа, ҳодиса ва жараёнларни доимий ўзгариш ҳолатида ўрганиш ниҳоятда қийин бўлганлигидан, нафақат файласуфлар, балки барча фан мутахассислари унинг нисбатан тинч ва ўзгармай турган ҳолатини ўрганадилар, тадқиқ этадилар.
Метафизик тафаккур бошқа услублардан фарқли ўлароқ, асосан, нарсалар, уларнинг моҳияти ва мазмунига асосланиб фикр юритади. Мана шу маьнода тафаккурнинг метафизик методи софистик тафаккурдан фарқ қилади.

Метафизика – грекча сўз бўлиб, луғавий маънода “физикадан кейин” деган мазмунни ифодалайди. Бу тушунча, фалсафа тарихида биринчи марта, Қадимги Юнонистоннинг буюк файласуфи Аристотелнинг “Илк фалсафа” деб аталган асарларига нисбатан ишлатилган. Кўп ҳолларда, диалектика қарама – қарши деб талқин этиладиган метафизика оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг муайян вақт давомида нисбатан ўзгармасдан, алоҳида турган ҳолатига диққатни кўпроқ қаратадиган усулдир. Бу усул қўлланганида оламнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг алоҳида қисми ёки ҳолатига асосий эътибор берилади. Воқеа, ҳодиса ва жараёнларни доимий ўзгариш ҳолатида ўрганиш ниҳоятда қийин бўлганлигидан, нафақат файласуфлар, балки барча фан мутахассислари унинг нисбатан тинч ва ўзгармай турган ҳолатини ўрганадилар, тадтиқ этадилар.

Илмий билишнинг асосий мақсади – табиатдаги нарса ва ҳодисалар моҳиятини англаш, ўрганишдан иборат. Шунинг учун ҳам нарсаларни ўрганишда метафизик усул дастлаб табиатшунослик замида таркиб топа бошлаган. Софистик тафаккурдан фарқли ўлароқ вужудга келган метафизик услуб фан ривожланиши тарихий ўзига яраша ижобий ўрин тутади. Табиатшунослик умумий фан сифатида намоён бўлган ўрта асрларда оламни ўрганиш методи бўлган метофизика реал воқеликдаги олинган нарсалар ҳақида жуда кўп аналитик далилларни тўплашда олимларга ёрдам берди.

Табиатдаги конкрет нарса ёки жараёнларни билмасдан туриб, дунёнинг умумий кўриниши тўғрисида тасаввур қилиш мумкин эмас. Масалан, ўсимлик турларининг илмий классификациясини тузуш учун аввало ҳар бир турни алоҳида ўрганиш талаб қилинади. Бунинг учун, оламдаги ўсимликлардан танлаб олиниб, олим лабараториясига кўчирилади. У ерда ўзгармай турган ўсимликни анализ қилиш йўли унинг ички тузилиши, кимёвий тузилиши ҳамда бошқа томонлари ўрганилади. Бэкон билан Локк томонидан табиатшунослик соҳасидан фалсафага кўчирилган бу метод ўша даврнинг метофизик тафаккур усулини вужудга келтирди.

Табиат жисмларини мукаммал ўрганиш, уларнинг моҳиятини чуқурроқ очиб боришга интилиш – метофизик тафаккур услубининг ижобий томонини ташкил этади. Унинг асосий камчилиги – табиатдаги нарса ва ҳодисаларни ўзаро бир – бири билан алоқадор боғлиқликда, уларнинг узлуксиз ўзгариш ва ривожланишда эканлигини эътиборга олмаслигидадир.

Бундай йўл билан тушуниш кундалик, оддий турмуш миқёсида маълум даражада мувофиқ келса – да , ҳақиқий илмий билишда эса номувофиқдир. Чунки воқейликдаги ҳар бир нарсалар билан ўзаро чамбарчас боғланган бўлиб, улар узлуксиз ҳаракатда, ўзгаришда, ривожланишдадир. Масалан, ҳар қандай органик мавжудот маълум вақт давомида ўз моҳиятини сақлаб турса, сўнгра эса ўз моҳиятини сақлай олмайди. Ҳар дақиқада баъзи хужайралар ўз фаолиятини тугатса, баъзилари эса ўз фаолиятини янгидан бошлайди. Шу тариқа, оз ёки кўп вақт давомида организм таркибидаги моддалар янги атомли моддалар билан алмашинади. Тибиий – илмий билиш доирасида метафизик метод шундай ўрганиш усулики, табиатдаги нарсаларни бир – биридан алоҳида – алоҳида ҳолда ўрганади.
Юқорида қайт этилганлар кўпроқ ХХ асргача бўлган метафизика хос эди.
Кейинги асарларда фалсафий тафаккур услубига айланган метафизика бироз кенг маънода, яъни антидиалектик метод сифатида ҳам қўлланала бошланди. Метафизиканинг ана шу янги талқинида диалектикага ўхшаб, ниҳоятда кўп томонлари намоён бўла бошладики, уни тадқиқ этиш илмий билиш ва амалиётда муҳим аҳамиятга эга. Метафизикани антидиалектикметод сифатида барча қўлланиладиган томонларини ажратиш, уларнинг ҳар бирини алоҳида – алоҳида ўрганиш анча мураккаб ва оғир масаладир.
Алохида шуни таъкидлаш лозимки, метофизик усулнинг хам ҳаётда, илмий изланишлар ва фалсафий тадқиқотларда ўз ўрни бор.
44.Falsafiy tafakkur uslublari. Eklektik tafakkur.
Эклетика кенг тарқалган тафаккур услубларидан бўлиб, дастлаб қадимги юнон цивилизациясининг охирги босқичларида юзага келган. Бу услуб кейинроқ ўрта аср ва янги замон схоластларининг тортишувларида кенг қўлланилган. Ҳозирги замон фалсафасида эклетиканинг турли кўринишлари хилма-хил илмий йўналишлар, оқимларни келиштиришга қаратилган муроса солик тарзида ҳам намоён бўлмокда.
Эклетика («танлайман» деган грекча сўздан олинган) муҳим ва номуҳим бўлган, асосий ва иккинчи даражали боғланишлар ўртасидаги фарқни унчалик ҳисобга олмайдиган, нарсаларнинг турли-туман, кўпинча қарама-қарши томонларига нисбатан нуқтаи-назари кўпроқ ноаниқ тамойилларга асосланадиган услубдир. Эклетика нарса ва ҳодисаларнинг турли томонлари ва хоссаларини механик равишда бириктиради ва уларга «бир томондан» ёхуд «иккинчи томондан» деган ноаниқроқ хулосалар чиқариш принципига амал қилади. Оламдаги, нарса ва ҳодисаларнинг муносабатлари мажмуидаги конкрет-тарихий алоқадорлик, реал ҳаракат, ўзгариш ва ривожланиш жараёнидаги асосий ҳал қилувчи жиҳатларни ажрата билмаслик эклектик тафаккурнинг асосий методологик нуқсони деб ҳисобланади. Мантиқ қонун-қоилалари асосида ҳосил қилинадиган билим, яъни мантиқий тафаккур моҳият-эътибори билан субъектив, нотўғри талқинни истисно этадиган, объектив алоқадорлик асосида бир фикрдан иккинчи фикрга ўтишда, яъни тўғри фикрларга асосланган тафаккурга асосланади. Логика (мантиқ) мухокама (фикрлаш) жараёнида фикрларимиздаги ҳал қилувчи алоқадорлик қонунларини тахлил қилади, уларга кўра ҳақиқатни ҳосил қилиш учун асосланишимиз лозим бўлган қонун-қоидаларни шакллантиради. Бу борада ушбу қонун-қоидалар асосида тўғри фикрлаш мантиқий ҳақиқат ҳосил қилишнинг зарурий шартидир.
Амалиётда оламга эклектик ёндашиш, нарса ва ходисаларнинг воқеалар занжиридаги асосий буғунини топишга, тараққиётнинг у ёки бу босқичларида энг долзарб масалаларни хал этишга қаратилган тадбирларни белгилашга тўсқинлик қилади, деб хисоблайдиганлар ҳам бор.

Download 96,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish