1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар



Download 1,28 Mb.
bet74/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81
Bog'liq
Kubayeva

Аффилирацияланган аъзолар — кузатувчи статусига эга стандартлаштириш бўйича миллий идоралар, масалан ҳақиқий аъзоликка қабул қилинмаган Марказий ва Шарқий Европа миллий идоралар, масалан, Албания (DPS), Болга­рия (BDS), Хорватия (HZN), Македония (ISRM).
Ҳамкор-миллий стандартлаштириш идоралари — сиёсий ёки географик сабабларга кўра СЕНга аъзо бўла олмайдиган, ИСОнинг аъзоси бўлган миллий стандартлаштириш идоралари (PSB). Бундай статусни олиш учун даъвогар маълум талабларни бажариши керак. Энг муҳим талаб, ўзи аъзо бўлган СЕН қўмитаси ишлаб чиққан Европа стандартларини миллий стандартлар сифатида қабул қилиш ва Европа стандартига қарама-қарши бўлган тегишли миллий стандартларини бекор қилишдир. Ҳамкорлар СЕН фаолиятида ва Бош Ассамблеяси ишида, ТҚлар йиғилишларида иштирок этишлари мумкин, Европа стандартлари (EN) ва уларнинг лойиҳаларини олишлари мумкин. Ҳамкорлар қаторига Миср, Россия, Сербия ва Черногория, Украина, Тунис киради. Бундай статус ЕИ аъзо бўлмаган давлатларнинг СЕН қошидаги ТК лар ишида кузатувчи сифатида иштирок этиш имконини беради.
СЕН режаларида ҳамкорликни Осиё давлатлари орасида ҳам кенгайтириш хоҳиши борлиги 2004 йилда расман маълум қилинган.
СЕН томонидан бир неча тоифадаги МҲлар ишлаб чиқилиши мумкин.
Европа стандарти (EN) — СЕН/ТК томонидан консен­сус асосида ишлаб чиқилган МҲ бўлиб, СЕН аъзоси бўлган давлатларда миллий стандарт сифатида қабул қилиниши керак. Европа стандартларига асос қилиб ИСО ҳалқаро стан­дартлари ва миллий ( масалан, Еермания (DIN), Франция (AFNOR) стандартлари олинади.
Европа стандартлари Фонди 15000 дан зиёд МҲларни ўз ичига олади ва уларни ишлаб чиқишда 60 мингдан зиёд экспертлар қатнашади.
СЕН томонидан яна қуйидаги тоифадаги МҲлар ишлаб чиқилиши мумкин:
- CEN/TS, Техник шартлар (Technical Specification) дастлабки Европа стандартлари ҳисобланади ва кейинчалик Европа стандарт сифатида қабул қилиниши мумкин;
- CEN/TR, Техник ҳисобот (Technical Report) бирор- бир меъёрий талабларни ўз ичига олмайди ва ахборот алма- шиш мақсадида нашр этилади;
- CWA, СЕН экспертлари Келишуви (Workshop Agreement) МҲ ҳисобланмайди.
Европа стандартлари ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилади ва талабга жавоб бермайдиган МҲлар бекор қилинади (масалан, 2004 йилда 225та EN бекор қилинган). Европа стандартларини ишлаб чиқиш ўртача вақти 3 йил бўлиб, тез актуаллиги йўқоладиган (масалан, ахборот технологиялари соҳасида) ишлаб чиқиш муддатлари қисқартирилади. Зарур ҳолларда, аксинча, МҲни ишлаб чиқиш муддати чўздирилиши мумкин.
Европа стандартлари саноат вакиллари, ҳалқаро, Европа ва миллий стандартлаштириш идоралари Европа комиссияси таклифига кўра ишлаб чиқилиши мумкин. Таклиф СЕНнинг тегишли ТҚга киритилади ва ижобий қарор бўлган ҳолда, ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ тузилади. МҲ лойиҳаси таклифлар учун СЕНнинг барча аъзоларига жўнатилади, хужжатни қабул қилишда эса фақат ҳақиқий аъзолар овоз бериш ҳуқуқига этадирлар.
2004 йилда қабул қилинган тартибга кўра турли аъзо давлатлар ҳар хил овозга эга: максимал овозга Франция, Гер­мания, Италия, Буюк Британия, Польша, Нидерландия давлатлари, минимал овозга эса Кипр, Эстония, Латвия, Словения, Люксембург, Исландия ва Мальта давлатлари этадир. Қабул қилинган стандарт барча аъзо давлатлар томонидан, хусусан, қарши бўлганлар томонидан ҳам миллий стандарт сифатида қабул қилиниши мажбурийдир.
Жорий ишларни бош котиб бошчилигида Марказий ко- тибият амалга оширади (2.21-расм).
Стандартларни саноат корхоналари ва ҳамкорлар томо­нидан ишлатилиши ихтиёрий ҳисобланади. Агарда ушбу стандартга ЕИ директивасида ҳавола берилган бўлса, бу МҲ барча учун мажбурий ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар EN стандарти талабларини бажармасликлари мумкин, лекин ЕИ директиваси талабларини бажаришга мажбурдирлар.
СЕН барча ҳалқаро ва регионал ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. СЕН ва ИСО ўртасида ўзаро техник ҳамкорлик тўғрисида Вена шартномаси 1991 йилда имзоланган бўлиб, унга кўра томонлар ўзаро ахборот алмашиши ва сандартларни биргаликда ишлаб чиқишга ҳаракат қилиши керак. Биргаликда ишлаб чиқилган МҲга иккала ташкилот белгиси (ISO/EN) берилади. Ҳозирда 30% Европа стандарт­лари ҳалқаро стандартларга тўлиқ мос (идентификация қилинган) ҳисобланади.
Деярли барча СЕНга аъзо давлатлар ИСО аъзолари хисобланади. СЕН ўзида ИСО билан бир хил ТҚларга этадир.
СЕНнинг олий органи Бош ассамблея бўлиб, унда стандартлаштириш бўйича миллий идоралари раҳбарларидан иборат Маъмурий кенгаш сайланади. Бош ассамблеялар орасида умумий масалаларни мухоҳамаси учун Маъмурий кен­гаш йиғилишлари ўтказилади. Маъмурий кенгаш қошида ташқи сиёсат ва молия масалалари бўйича иккита маслахат қўмитаси фаолият кўрсатади.
Европа стандартлари (EN) СЕНнинг 300 га яқин ТҚлари томонидан ишлаб чиқилади. Стандартлаштириш бўйича сиёсат миллий идоралар рахбарлари томонидан ишлаб чиқиладиган дастурларда белгиланади ва Бош ассамблеяда тасдиқланади. ТҚлар ишини Техник бюро мувофиқлаштиради.
СЕН томонидан авиация ускуналари, газли сув иситиш асбоблари, газ баллонлари, кўтариш механизмлари қисмлари, ошхона газ плиталари, лифтлар ва юк кўтарувчилар, пайвандлаш ва металл қирқиш, трубалар ва труба кувурлар, насос станциялар, стеклопластик цистерналарга ва бошқа маҳсулотларга тегишли стандартлар ишлаб чиқарилади.
Европа стандартлари фақат асосланган ҳоллардагина, хусусан, ушбу маҳсулотга умумий тан олинган ҳалқаро стан­дарт мавжуд бўлмаган ҳолда ишлаб чиқилади.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish