1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар


Стандартлаштириш бўйича халқаро ва регионал ташкилотлар фаолиятини ўрганиш



Download 1,28 Mb.
bet64/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   81
Bog'liq
Kubayeva

Стандартлаштириш бўйича халқаро ва регионал ташкилотлар фаолиятини ўрганиш.
Режа:
1. Ҳалқаро, регионал ва миллий стандартлаштириш.
2. Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилотлар
3. ИСО- тузилмаси, техник комитетлар, ИСО кенгашининг фаолияти ва ИСО-9000 сериясидаги стандартлар.
32.1. Ҳалқаро, регионал ва миллий стандартлаштириш.
Ҳалқаро амалиётда стандартлаштиришнинг турли даражадаги кўринишлари мавжуддир. Мувофиқ равишда ҳалқаро, регионал, давлатлараро, миллий, тармоқ, маҳаллий ҳудуд, корхона даражасида стандартлаштириш тизимлари фаолият кўрсатиши мумкин. Давлатнинг ривожланиш даражасига мувофиқ равишда унда юқорида қайд этилган тизимларнинг барчаси ёки бир нечаси амал қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли қарорида юклатилган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, «Ўзстандарт» агенлигининг функцияларидан бири қилиб, «ҳалқаро ва давлатлараро ил- мий-техник ҳамкорликни ривожлантириш» белгиланган.
- Ўзбекистон давлат стандарти O’z DSt 1.0да стандартлаштириш соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
- Ўз СТ қоидаларини ҳалқаро, давлатлараро, регионал ва бошқа давлатларнинг илғор миллий стандартлаштириш тизимлари билан уйғунлаштириш;
- Ўзбекистон стандартлаштириш бўйича МҲ Давлат фон- дини ҳалқаро, давлатлараро, регионал ва бошқа давлатлар­нинг миллий стандартларни қўллаш асосида такомиллаштириш;
- МҲни ҳалқаро, давлатлараро, регионал ва бошқа дав­латларнинг миллий стандартлари билан уйғунлаштириш;
- иккитомонлама ва кўптомонлама ҳамкорлик асосида яратиладиган янги рақобатбардош маҳсулотлар ва технологияларга тегишли бўлган маҳаллий стандартлар асосида ҳалқаро, давлатлараро, регионал стандартларни ишлаб чиқиш;
- чет давлатлар билан Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлигини меъёрий таъминотини яхшилаш;
- ҳалқаро, давлатлараро, регионал стандартларни ишлаб чиқишда Ўзбекистоннинг манфаатини ҳимоя қилиш.
Стандартлаштириш бўйича бир неча ҳалқаро ташкилотлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро ҳамкорлик қилишади ва фаолиятларини мувофиқлаштириб борадилар. Нуфузли стандартлаш­тириш бўйича ташкилотлар қаторига Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилот (ИСО), Ҳалқаро электротехник комиссия (МЭК), Ҳалқаро электроалока иттифоки (МСЭ) киради. Бу каби ташкилотлар бошқа йўналишлар (сиёсий, иқтисодий, савдо) да фаолият кўрсатувчи ҳалқаро идоралар, масалан, Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ), Умумжахон савдо ташкилоти (УСТ) билан ўз мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ҳамкорлик олиб борадилар. Хусусан, УСТ давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли ва бир хил даражадаги савдо муносабатларини ташкил этиш учун ҳалқаро стандартларнинг миллий даражада қўлланилишини қўллаб-қувватлайди. Бу масалага бўлган муносабат УСТнинг савдодаги техник тўсиқлар бўйича Келишувида баён этилган.
Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилотлар ўзига аъзо давлатлар тасдиқлаган режа ёки ҳамкор ташкилот буюртмасига кўра МҲлар ишлаб чиқади. Уларнинг фаолияти аъзо давлатлар бадаллари ҳисобига амалга оширилади.
Стандартлаштириш ишлари регионал ташкилотлар доирасида ҳам ташкил этилган. Бундай ташкилотлар мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий, савдо иттифоқлари доирасида ҳамда давлатларнинг географик жойлашувидан келиб чиқиб ташкил этилган. Самарали фаолият кўрсатиб келаётган ва ҳалқаро нуфузга эга регионал идоралари сифатида Европа стандартлаштириш ташкилоти (СЕН)ни, МДҲ мамлакатлари давлатлараро кенгаши, Панамерика давлатлари стандартлаштириш ташкилоти кўрсатиш мумкин. Регионал стандартлаштириш ташкилотлари аъзо давлатлар манфаатлари доирасида МҲлар ишлаб чиқади ва жорий этади. Улар ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Регионал МҲлар ҳалқаро хужжат сифатида қабул қилиниши ва қўлланилиши мумкин. Айрим ҳолларда бир регионал ташкилот хужжати бошқа бир регионал ташкилот доирасида ҳам қабул қилиниши ва қўлланилиши мумкин. Масалан, юзлаб европа стандартлари ёки евронормалар (ЕН) МДҲ мамлакатлари давлатлараро кенгаши МҲ (ГОСТ) сифатида қабул қилинган.
Стандартлаштириш ишлари давлатлараро иттифоқлар дои­расида ҳам олиб борилади. Масалан, Россия, Белорусия ва Қозоқистон давлатлари Божхона иттифоқи томонидан дав­латлараро стандартлаштириш ишлари олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли қарорида «Ўзстандарт» Агенлигига «стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш аккредитация бўйича ҳалқаро ва давлатлараро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг вакиллигиги таъминлаш» ҳуқуқи белгиланган.
Стандартлаштириш соҳасида ваколатли бўлган ҳалқаро ва ҳудудий ташкилотлар меъёрий-услубий хужжатларни иш­лаб чиқиб, уларни миллий идораларга ўз мамлакатларида қўллаш учун тавсия этадилар. Турли хужжатларни ишлаб чиқишдан олдин, ҳалқаро ташкилотлар аъзолари бўлган мамлакатлар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар бел­гиланган мавзу бўйича тадқиқот ишларини ўтказадилар. Стандартлаштириш, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳалқаро стандартлар ва раҳбарий хужжатлари Ҳалқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО), Ҳалқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (ОИМЛ), Европа стандартлаштириш ташкилоти (СЕН), МДҲ давлатлари стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши (МГС) нинг Техник қўмиталари (TKJ қошидаги Ишчи гуруҳлар томонидан илмий-тадқиқот натижаларига асосан ишлаб чиқилади. Ҳалқаро ташкилотлар меъёрий хужжат (МҲ)ларида тадқиқот йўналишидаги умумий қоида ва меъёрлар ўрнатилади. Ҳалқаро ва ҳудудий ташкилотлар меъёрий-услубий хужжатларини миллий даражада қўллашда мамлакат иқтисодиёти хусусиятларини инобатга олиш зарур ҳисобланади.
Миллий стандартлаштириш идоралари (тизимлари) мам­лакат ҳукумати томонидан ташкил этилади. Айрим давлатларда (масалан, МДҲ давлатларида) стандартлаштириш бўйича миллий идоралари махсус ваколатли давлат бошқарув идоралари сифатида ташкил этилган бўлса, айрим давлатларда эса бу ваколат ихтисослашган бирон бир маҳаллий ташкилот (корхона)га юклатилган. Масалан, аксарият ривожланган Европа давлатларида миллий идора ваколати хусусий мулк шаклидаги нуфузли ва имконияти етарли бўлган муассасалар (ташкилотлар)га берилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига кўра, Ўзбекистонда миллий тизим доирасидаги (давлат, ташкилот) МҲи билан бирга, ҳалқаро, регионал, давлатлараро ва бошқа давлатлар миллий МҲи ҳам қўлланилиши белгиланган.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish