9.8 расм. ИнфраЛЮМФТ – 10турдаги анализатор
Пробаларнинг кўпчилик турлари майдаламасдан тадқиқ қилинади. Нормаланадиган кўрсаткичлар бир вақтда 2 – 3 минутда аниқланади. ИнфраЛЮМ ФТ – 10 – тайёр калибровкалар ва рус тилидаги дастурлар билан келтирилади, бу эса, фойдаланувчига ўз маълумотлари билан калибрлаш базасини тўлдириш имконини беради. Прибор ҳар қандай бинога жойлаштирилиши мумкин. Ишлаши учун ҳеч қандай реактивлар ва бошқа харажатлар талаб қилинмайди. Унга “Ўлчашларни бажариш методикаси” илова қилинади.
2.2-жадвалда аниқланадиган компонентлар ва катталиклар келтирилган.
Компонентлар ва катталикларни аниқлаш
2.2-Жадвал
Ем ва хомашёлар
|
Омихта ем
|
Арпа, буғдой, сули, шрот, шелуха
|
Балиқ уни
|
Хом протеин
|
|
|
|
Умумий намлик
|
|
|
|
Хом ёғ
|
|
|
|
Нам кул
|
|
|
|
Фосфор
|
|
|
|
Кальций
|
|
|
|
Хом клетчатка
|
|
|
|
Кул
|
|
|
|
NaCl
|
|
|
|
Кислоталиги
|
|
|
|
Алмашинув энергияси
|
|
|
|
Проба ҳажми
|
12
|
60
|
6
|
Техник характеристикалари
2.3-Жадвал
Спектрал диапозони
|
см-1
|
14000 – 8000
|
Разрешение
|
см-1
|
1, 2, 4, 8, 16
|
Ўлчаш вақти
|
Мин
|
2 – 3
|
Кювета хажми
|
см3
|
04 дан 40 гача
|
Электр таъминоти
|
В/Гц/Вт
|
220/50/110
|
Ўлчамлари
|
Мм
|
580/515/295
|
Массаси
|
Кг
|
37
|
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР.
1. Маҳсулот сифатини аниқлаш усулларига тариф беринг.
2. Рефрактометрия усулларига тариф беринг.
3. Поляриметрия усулига тариф беринг.
4. Инфрақизил спектроскопия усулларига тариф беринг.
МЕТРОЛОГИК ТАЪМИНОТ ВА УНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
РЕЖА:
1. Мeтрология хизмати ва метрологик таъминот тушунчалари.
2. Мeтрологик таъминот тўғрисидаги асосий тушунчалар.
3. Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти.
Таянч иборалар: метрологик хизмат, метрологик таъминот, ИСО (ИСО), МЕК, МОЗМ, катталик, катталикнинг ўлчамлиги, катталикларнинг бирликлари, СИ тизими, эксперт.
1. Мeтрология хизмати ва метрологик таъминот тушунчалари
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунида метрология хизмати — давлат органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари тармоғи ҳамда уларнинг ўлчовлар ягона бирликда бўлишини таъминлашга қаратилган фаолияти эканлиги белгиланган. Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасида метрологик фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш учун мамлакат метрология хизмати ташкил этилган.
Метрология хизмати (O’z DSt 8.010.3:2004) — ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини бажариш ва метрологик текширув ва назоратни амалга ошириш учун қонунга мувофиқ ташкил этиладиган хизмат. У давлат метрология хизматидан ва юридик шахсларнинг метрология хизматларидан таркиб топган.
1-расм. Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати
Давлат метрология хизматига «Ўзстандарт» агентлиги бошчилик қиладиган Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат метрология хизмати органлари ва корхоналари киради:
- Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси (ЎзММИ ДК);
- ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари (СМБ);
- Республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси (РССМ ДК);
- ҳудудий Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхоналари метрология бўлимлари (ССМ ДК);
- Ўзбекистон Республикаси метрологик хизмати Маркази (Ўз МҲ БМ);
- Ўзбекистон Республикаси стандарт намуналар Маркази (Ўз СН БМ);
- Ўзбекистон Республикаси путур етказмайдиган текширув Маркази (Ўз ПЕТ БМ);
- Ахборот-маълумот маркази (АММ);
- Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти “Стандартлар” институти.
Давлат метрология хизмати (O’z DSt 8.010.3:2004) бу мамлакатда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни минтақалараро ва соҳалараро даражада бажарувчи ва давлат метрологик текшируви ва назоратини амалга оширувчи метрологик хизматдир.
«Ўзстандарт» агентлиги метрология бўйича миллий орган сифатида республикада ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича фаолиятни бошқаради ва мувофиқлаштиради:
- Метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, метрологияга оид фаолиятни минтақалараро ва тармоқлараро мувофиқлаштириш;
- миллий эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг халқаро даражада солиштирилишини таъминлаш қоидаларини белгилаш;
- ўлчаш воситалари, усуллари ва натижаларига қўйиладиган умумий метрологик талабларни аниқлаш;
- давлат метрология текшируви ва назоратини амалга ошириш;
- метрология масалалари бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан давлатнинг бошқа бошқарув органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида мажбурий кучга эга бўлган норматив ҳужжатларни қабул қилиш;
- метрология соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;
- Ўзбекистон Республикасининг метрология соҳасидаги халқаро шартномаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
- метрология масалалари бўйича халқаро ташкилотлар фаолиятида қатнашиш;
- Ўзбекистон Республикасининг ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизимининг фаолият олиб бориши ва ривожланишини ҳамда унинг халқаро ўлчаш тизими ва бошқа мамлакатларнинг ўлчашлар тизимлари билан уйғунлашувини таъминлаш;
- Истеъмолчилар ҳуқуқларини, фуқароларнинг соғлиги ва хавфсизлигини, атроф-мухитни ҳамда давлат манфаатларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқиибатларидан муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш киради.
Ўзбекистон Миллий метрология институти давлат корхонаси мамлакатда эталон базасини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари бўйича илмий тадқиқот ва ташкилий-услубий ишларни олиб бориш, давлат ва миллий эталонларни яратиш, сақлаш, қўллаш, соҳа бўйича халқаро, ҳудудий ва миллий идоралар ҳамкорликни амалга ошириш билан шуғулланади.
Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси (ЎзММИ ДК) давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида давлат метрологик текширувни амалга оширади ҳамда бу доирадан ташқари метрологик хизматлар кўрсатади.
Ўзбекистон миллий метрологик институтига қуйидаги вазифалар юклатилган:
- метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, бириктирилган муҳитида ва ўлчаш турлари бўйича ўлчашлар бирлилигини таъминлаш;
- юқори аниқликдаги Намунавий ўлчаш воситаларини сақлаш;
- давлат метрологик хизматини ривожлантириш; мавжуд юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари ва усулларини такомиллаштириш, янгиларини яратиш, ўлчаш, назорат ва синаш воситаларини стандартлаштириш;
- ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовлари бўйича ишларни ташкил этиш;
- ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш ишларни ташкил этиш;
- юридик шахсларнинг метрологик хизматлари ўлчаш воситаларини калибрлаш ва таъмирлашга аккредитациялаш.
Республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ўз ваколати доирасида метрология соҳасида сиёсат олиб бориш, ҳудудий Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхоналари метрология бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, уларни мувофиқлаштириш, ривожлантириш ва текшириш билан шуғулланади.
Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти, илмий тадқиқот ишларини олиб боради ва меъёрий ҳамда услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади, мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати маркази ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг илмий-услубий, техник-иқтисодий, ташкилий, меъёрий асосларини яратиш, метрология соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва малакасини оширишда илмий-услубий ишларни, ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича ишларга илмий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, ваколати доирасида метрологик текширувни амалга ошириш билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси стандарт намуналар маркази модда ва материаллар таркиби ва хусусиятлари стандарт намуналари давлат хизмати устидан илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади, стандарт намуналарни ишлаб чиқиш бўйича юридик шахслар фаолиятини мувофиқлаштиради, республикада ишлаб чиқарилган ҳамда четдан келтирилган модда ва материаллар давлат стандарт намуналарини, экспертиза ва аттестация қилади, давлат метрологик текшируви ва назорати доирасидан ташқари қўлланиладиган стандарт намуналари бўйича метрологик хизмат кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси путур етказмайдиган текширув маркази путур етказмайдиган текширув соҳасида илмий-услубий ва ташкилий ишларни бажариш, путур етказмайдиган текширувни амалга оширувчи лабораториялар фаолиятига илмий-услубий раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаш, путур етказмайдиган текширув соҳасида асос бўлувчи ташкилий меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси метрологик хизмати Бош маркази, Ўзбекистон Республикаси стандарт намуналар Бош маркази, Ўзбекистон Республикаси путур етказмайдиган текширув Маркази функцияларини амалга ошириш СМСИТИга юклатилган.
Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бириктирилган ҳудудларда давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ва давлат метрологик назорати бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Ҳудудий Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхоналари метрология бўлимлари давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида давлат метрологик текширувини ва бириктирилган ҳудудларда метрологик хизматни амалга оширади.
Ўзбекистон давлат метрология хизматининг ишчи органи сифатида «Ўзстандарт» агентлиги метрология бошқармаси хизмат кўрсатади.
Юридик шахсларнинг метрология хизматлари ўлчашларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрология назоратини амалга ошириш учун тузилади ва давлат метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомлар асосида фаолият кўрсатади.
Юридик шахсларнинг метрология хизмати (O’z DSt 8.010.3:2004) мазкур муассаса (ташкилот)да ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини бажарувчи ва метрологик текширув ҳамда назоратни амалга оширувчи метрология хизматидир.
Метрологик хизматлар давлат бошқарув идоралари, вазирликлар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар ва корхоналар қошида фаолият йўналишини инобатга олган ҳолда тузилиши мумкин. Давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида ишлар амалга оширилган тақдирда, идора ва юридик шахс қошида метрологик хизматни ёки ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича тегишли ташкилий тузилма яратилиши мажбурий ҳисобланади. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишлар корхоналар асосий фаолият турига киради.
Зарур ҳолларда, давлат ва хўжалик бошқарув идоралари қошида тармоқда ягона техник сиёсатни ишлаб чиқиш ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар асосида иш бажарувчи метрологик хизматнинг бош ва базавий ташкилотлари тузилиши мумкин.
Барча даражадаги метрологик хизматлар ўз ишларини Ўз ЎДТ меъёрий ҳужжатлари ва «Ўзстандарт» агентлиги билан келишилган низомлар асосида олиб борадилар. Юридик шахс метрологик хизмати намунали низоми Ўзбекистон раҳбарий ҳужжати РХ Ўз 51-011 «ЎзР ЎДТ. Ўзбекистон Республикасида юридик шахсларнинг метрология хизматлари тўғрисида Намунавий низом»да келтирилган.
Метрологик хизматнинг бош ва базавий ташкилотлари илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технологик муассасалар қошида ташкил этилади.
Ташкилотлар ва корхоналар қошидаги метрологик хизматлар, одатда, мустақил ташкилий тузилма сифатида бош метролог бошчилигида фаолият кўрсатадилар.
Метрология хизматининг бош ва базавий ташкилотлари, ташкилотлар ва корхоналар қошидаги метрологик хизматлари мақсадлари, вазифалари ва функциялари Ўзбекистон давлат стандарти О‘z DSt 8.001:2010 да келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |