1. Фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида билим, фаолият ва ижтимоий



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/48
Sana10.08.2022
Hajmi1,36 Mb.
#846811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48
Bog'liq
592591-9

Илмийлик мезонлари
. Ҳамонки 
инсон борлиғи тарихий ҳодиса экан, илмий билиш ҳам 
ўз тарихига эгадир
. Одатда билиш маҳсулларини фан стандартларига мувофиқлик 
нуқтаи назаридан баҳолаш қоидалари сифатида таърифланувчи илмийлик мезонлари ҳам 
тарихий хусусиятга эга ва эскиришга мойилдир. Айнан илмийлик мезонлари билиш 
маҳсулларини уларнинг фанга мансублиги ёки ундан узоқлиги нуқтаи назаридан 
субординациялаш имконини беради, деб ҳисобланади. «Илмийлик мезонлари» 
монографияси муаллифи В.Ильин илмийлик мезонлари диспозициялар (қоидалар, йўл-
йўриқлар, 
тавсиялар, 
императивлар, 
тақиқлар 
мажмуи), 
санкциялар 
(улар 
диспозицияларга беписандлик ёки уларнинг бузилиши натижасида амалга киради) ва 
шартлар (улар фанда эҳтимол тутилган вазиятларнинг ўзига хос хусусиятларини қайд 
этади) билан белгиланади. Илмийлик мезонлари бир тартибли бўлмагани учун уларни 
таснифлаш ва В.Ильин фикрига кўра, уч гуруҳга ажратиш лозим.


1. «А» гуруҳи мезонлари фанни нофандан формал зиддиятсизлик, тажрибада синалиш
оқилоналик, тикланувчанлик, интерсубъективлик ёрдамида фарқлайди. 
2. «Б» гуруҳи мезонлари тарихан ўтиб келувчи нормативлар, онтологик схемалар ва 
мавжудлик гипотезаларига қўйиладиган талаблардан ташкил топади. Улар олимлар 
тафаккурининг маданий-стилистик ўлчамларини қайд этади.
3. «В» гуруҳи мезонларини билимнинг профессионал ажратилган тармоқларига 
қўйиладиган фанга доир илмийлик мезонлари ташкил этади. Улар фаннинг айрим 
кўрсаткичларини акс эттирувчи билим ва фаолиятнинг муайян турларини назорат қилиш 
воситаси ҳисобланади.
Илгари амал қилган мезонлар – 
моддий-амалий фаолият, мантиқий ва эстетик 
уюшқоқлик
ҳам илмийлик мезонлари рўйхатига киритилади, Бу ерда асосий эътибор 
информативлик, полифундаменталлик ва эвристикликка
қаратилади. 
Эвристиклик илмий мезонида назариянинг экспансияга мойиллик даражаси, яъни унга 
хос бўлган ўз чегарасидан четга чиқиш, ўзини ўзи кенгайтириш қобилияти қайд этилади
.
Илмийликнинг мантиқий мезони ҳажмига зиддиятсизлик, тўлиқлик ва мустақиллик 
талаблари киритилган
. Бу талаблар орасида зиддиятсизлик ўзининг биринчи таҳририда 
анча омонат мавқега эга. 
Семантик ва синтаксик тўлиқлик – фаол ўзгарувчи ва 
тинимсиз ривожланувчи дунё борлиғи эмас, балки борлиқни ҳар томонлама тавсифлаш 
идеалидир

Эстетик мезон ҳақида сўз юритганда, Пол Диракнинг «Тенгламалар 
гўзаллиги уларнинг эксперимент билан мувофиқлигидан муҳимроқдир», деган сўзларига 
ишора қилиш ўринли бўлади.
Илмий билимнинг прагматик мезони мантиқан императив сифатида мавжуд соддалик 
талабидан келиб чиқади
.
Изчиллик мезони ҳам фанда муҳим аҳамият касб этиб, у объективлик мезонига киради

Э.Агацци илмий изчилликни «илмий фаннинг барча қоидалари асосланган ва мантиқан 
тўғри бўлиши лозимлигини назарда тутувчи шарт», деб таърифлайди.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish