1. Фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида билим, фаолият ва ижтимоий



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/48
Sana10.08.2022
Hajmi1,36 Mb.
#846811
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48
Bog'liq
592591-9

Аналитик ва синтетик билим.
Илмий билим мажмуига нисбатан энг умумий ёндашув 
билим ажратувчи (аналитик) ва умумлаштирувчи (синтетик) бўлиши мумкинлигини 
кўрсатади. 
Аналитик билим тафсилотларни, хусусан, асосий негизда мавжуд 
мазмуннинг бутун салоҳиятини аниқлаш имконини беради. Синтетик билим нафақат 
умумлаштириш, балки мутлақо янги мазмуннинг яратилишига олиб келади. 
Аналитик 
ёндашувнинг моҳияти шундан иборатки, ўрганилаётган ҳодисанинг асосий муҳим 
томонлари ва қонуниятлари берилган, асос қилиб олинган материалда мавжуд деб фараз 
қилинади. Тадқиқот иши белгиланган соҳада, қўйилган вазифа доирасида амалга 
оширилади ва унга хос бўлган ички таҳлилга қаратилади. Синтетик ёндашув 
тадқиқотчини алоқаларни объектдан ташқарида, сиртдаги тизимли муносабатлар 
контекстида излашга йўналтиради.
Илмий билиш уюшқоқликнинг анча изчил шакли бўлиб, у зиддиятсизлик, 
исботланувчанлик, текширилувчанлик ва тизимлилик каби белгилар билан 
тавсифланади.
Ҳақиқатни аниқлашга интилиш илмий билишга хос белги ҳисобланади. 
Ҳақиқатни аниқлашга интилиш олимни борлиқ қувончларидан воз кечиш ва ўзини тўла 
фанга бахшида этишга мажбур қилади.


4.
 
Фаннинг дифференциацияси ва интеграцияси. Фаннинг ижтимоий-
маданий мўлжаллари. 
Фанларнинг дифференциацияси ва интеграцияси. 
Янги илмий фанлар пайдо бўлиши 
билан, бир томондан, фанларнинг дифференциацияланиши, ҳар бири алоҳида турдаги 
ҳодисаларни ўрганувчи тармоқларга бўлиниши юз беради. 
Бошқа томондан, қарама-
қарши жараён – 
айрим илмий фанлар турли йўллар билан бирикиб, билимларнинг яхлит 
мажмуаларини ҳосил қилади ва фанларнинг интеграциялашуви ҳам юз беради
. «
Туташ» 
илмий фанлар пайдо бўлиши, қўлланиш соҳаси кенг бўлган қудратли илмий методлар 
топилиши, методлар бир фандан бошқа фанларга ўтказилиши, умумлаштирувчи
синтетик илмий концепциялар яратилиши натижасида илмий билишнинг бир-биридан 
узоқ тармоқларининг ягоналиги ва яхлитлиги аниқланмоқда
.
Дифференциация ва интеграция жараёнларининг диалектик зиддиятларга тўла ўзаро 
алоқаси натижасида илмий билим тизими янада мураккаброқ тус олади. Турли фанлар 
ўртасидаги ғов-тўсиқлар бузилади. Дифференциация натижасида фанда мавжуд 
назарияларнинг жами сони кўпаяди, лекин, шу билан бир вақтда, интеграциялашув 
йўлидаги ҳаракатлар оз сонли фундаментал назарияларнинг ўрна ва аҳамиятини 
кучайтиради. Масалан, ҳозирги замон табиатшунослигида минглаб турли-туман 
назариялар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва мустақиллик, қўшимчалилик ва рақобат, 
мувофиқлик ва тафовут, муодиллик ва номувофиқлик каби сон-саноқсиз ранг-баранг 
муносабатлар мавжуд. Аммо фундаментал назарий тизимлар (масалан, механика, 
электродинамика, элементар зарралар назарияси) бармоқ билан санарли бўлиб, улар 
бошқа кўп сонли табиий-илмий назарияларнинг негизини ташкил этади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish