1. F. Sh. Toshmuhamedova, H. U. Aliyev, R. Z. Nizomov,, Umumiy farmakologiya va retseptura’’



Download 24,1 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi24,1 Kb.
#246378
TuriУчебники
1   2   3   4
Bog'liq
farm

Хлорпротиксен (труксал) – тиоксантен унуми. Анксиолитик фаоллиги бўйича фенотиазинлардан кучсиз. Бошқа препаратлардан антидепрессантлик хоссасининг мавжудлиги билан фарқ қилади. Кучли седатив ва қусишга қарши хоссаларга эга, наркоз учун ишлатиладиган, наркотик турдаги ухлатувчи ҳамда оғриқ қолдирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Камроқ миқдорда α-адренорецепторларни блоклайди. Ножўя таъсирлари аминазинникига ўхшаш, аммо камдан-кам ҳолларда фотосенсибилизация ва терининг пигментациясини чақиради.
Галоперидол (галофен) – бутирофенон унуми бўлиб, таъсири нисбатан тез юзага чиқади ва узоқ давом этади. Ичилганда қон зардобидаги максимал концентрацияси 2-6 соатдан кейин пайдо бўлиб, юқори даражада 3 суткагача сақланиб қолади, 5 кундан кейин эса киритилган препаратнинг 40%и буйраклар орқали ажратилади.
Галоперидолнинг кучли антипсихотик самараси кучсиз седатив хосса билан бирга намоён бўлади. Унинг таъсир механизмини дофамин рецепторларининг блокадаси ва марказий α-адреноблокаторлик таъсири, шунингдек, норадреналиннинг нейронал ушланилишининг ва деполанишининг бузилиши билан боғлаш мумкин. У юқори дозаларда дофаминнинг қусиш марказининг улаб юборувчи зонасидаги Д2-рецепторларини блоклайди. У наркоз учун ишлатиладиган, наркотик турдаги ухлатувчи ҳамда оғриқ қолдирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Фенотиазин унумларидан фарқли равишда галоперидол “тез” уйқу босқичини қисқартирмайди. Терапевтик дозаларда ганглиоблокловчи ва атропинсимон хоссаларга эга эмас, периферик α-адренорецепторларни камроқ миқдорда сусайтиради. АҚБни одатда пасайтирмайди, ортостатик гипотензия чақирмайди. Ножўя таъсирлардан кўпинча экстрапирамидал бузилишлар келтириб чиқаради. Бундан ташқари, тери реакциялари, баъзан лейкопения пайдо бўлиши мумкин. Дозаси ошиб кетганда ваҳима, қўрқув, уйқусизлик юзага чиқади.
Дроперидол – бутирофенон унуми. Галоперидолдан фарқли равишда таъсири қисқа давом этади. Асосан нейролептанальгезияда наркотик анальгетик фентанил билан бирга ишлатилади (Таламонал – 1 мл ида 2,5 мг дроперидол+0,05 мг фентанил сақлайди).
Сульпирид – бензамид алмашинган ҳосилаларга киради, дофаминнинг Д2-рецепторларини танлаб блоклайди. Кучли ифодаланган антипсихотик самарага эга. Қусишга қарши фаоллиги ҳам мавжуд бўлиб, седатив самараси жуда суст. Уни ишлатилганда кучсиз гипотония келиб чиқади. Экстрапира-мидал бузилишлар камроқ кузатилади. МИЙдан ёмон сўрилади, t1/2=5-10 соат.

Download 24,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish