REJA:
1.Neyroleptiklar.
2.Depressiyaga qarshi vositalar.
3.Litiy tuzlari.
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR:
1. F.Sh. Toshmuhamedova, H.U. Aliyev, R.Z. Nizomov,, Umumiy farmakologiya va retseptura’’ 2. Книги и учебники по фармакологии Фармацевтика и биотехнология
АНТИПСИХОТИК ВОСИТАЛАР (НЕЙРОЛЕПТИКЛАР)
Ушбу гуруҳ воситалари антипсихотик ва маълум миқдорда седатив таъсир кўрсатадилар. Уларнинг антипсихотик таъсирларининг механизми охиригача ўрганилган эмас. Шундай бўлишига қарамай, кўпгина фаразларга кўра, уларнинг антипсихотик самаралари лимбик тизимдаги дофаминнинг Д2-рецепторларни блоклаши билан боўлиқ бўлса керак.
Антипсихотик воситаларни “типик” ҳамда “атипик” препаратларга бў-либ ўрганилади. Уларнинг асосий фарқлари шундаки, “типик” препаратлар учун экстрапирамидал тизим фаолиятининг бузилиши каби ножўя таъсир характерли. “Атипик” препаратларда эса бундай ҳолат камдан-кам ҳолларда кузатилиши мумкин. Шулардан келиб чиққан ҳолда антипсихотик воситаларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
А. “Типик” антипсихотик воситалар
1. Фенотиазин унумлари
Аминазин Трифтазин Фторфеназин
2. Тиоксантен унумлари
Хлорпротиксен
3. Бутирофенон унумлари
Галоперидол Дроперидол
Б. “Атипик” антипсихотик воситалар
1. Бензамидлар
Сульпирид
2. Бензодиазепин унумлари
Клозапин
Антипсихотик воситаларнинг асосий препаратларини фенотиазин қатори унумлари ташкил этади ва улар ўз навбатида 2 га бўлинади:
1. Алифатик бирикмалар (аминазин).
2. Пиперазинли бирикмалар (трифтазин, фторфеназин).
Аминазин (хлорпромазин гидрорхлориди) – фенотиазин унумларининг энг типик вакили, кенг таъсир доирасига эга: МНС га, периферик иннервацияга, ижро аъзоларига ва моддалар алмашинувига кучли таъсир этади.
антипсихотик таъсир,
седавтик таъсир
уйқу чақирувчи таъсир (юзаки уйқу чақиради);
давомли қўлланилганда экстрапирамидал ўзгаришлар кузатилади;
гипотоник таъсир
марказий миорелаксантлик таъсири (мушаклар тонусининг супраспинал бошқарувини сусайтиради, лекин бевосита орқа мияга таъсири йўқ);
терморегуляция марказини сусайтиради (ҳарорат тарқатишни кучайтиради, совуқ муҳитда тана ҳароратини пасайтиради);
қусишга қарши самара (IV қоринча тубидаги триггер зонани блокалайди);
наркоз учун ишлатилапдиган ва уйқу чақирувчи воситалар ҳамда наркотик анальгетиклар таъсирини кучайтиради;
периферик α-адреноблокаторлик таъсирга эга (гипоталамусдаги марказларни ва юрак қисқаришини пасайтиради). Қон босими пасаяди;
антиаритмик таъсир;
м-холиноблокаторлик таъсир этади (сўлак, бронхлар ва МИЙ безларининг фаолиятини пасайтиради);
маҳаллий таъсирлантирувчи самараси маҳаллий анестезия билан алмашинади;
силлиқ мушакларга бевосита таъсир этиб уларни бўшаштиради (миотроп спазмолитик);
Н1-рецепторларни блоклаб ёрқин ифодаланган антигистаминлик таъсир кўрсатади.
Аминазинни энтерал ва парентерал йўл билан қўллаш мумкин. Таъсири 6 соат давом этади. МИЙдан ёмон сўрилади. Кўп қисми жигардан бирламчи ўтишда парчаланади. Буйрак ва ичак орқали узоқ муддатда ажралади. Давомли қўлланилганда аминазинга ўрганиб қолиш юзага чиқади, аммо антипсихотик таъсир кучи ўзгармайди.
Кейинги йилларда фенотиазиннинг азот атоми билан бириккан ёнаки занжирида пиперазин ҳалқа сақлайдиган бирикмалари катта қизиқиш уйғотмоқда. Бундай гуруҳга трифтазин, фторфеназин ва бошқа препаратлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |