Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги Ёшлар технопаркларини ташкил этиш;
технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, жиҳозлар ҳамда лойиҳа ишларини амалга ошириш;
технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатларини Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳисобидан амалга ошириш;
технопарклар ташкил этилганидан бошлаб унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ҳамда вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга ошириш назарда тутилади.
242.
|
Муқобил энергетика ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш, яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш.
|
2021 йил 20 май
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» АЖ, Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Давлат бюджети
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
муқобил энергетика ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича мақсадли комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтида «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» ва «Муқобил энергия манбалари» илмий лабораторияларини ташкил этиш ва жиҳозлаш;
институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан бино ва иншоотларини реконструкция қилиш;
юқори синф мактаб ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш назарда тутилади.
|
243.
|
Физика бўйича ўқувчилар ўртасида Аҳмад Ал-Фарғоний номидаги халқаро фан олимпиадасини ташкил этиш.
|
2021 йил май
|
Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ижрочилар маблағлари, давлат бюджети, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари
|
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни лойиҳаси.
Лойиҳада олимпиадани жорий йил 4-чорагида ташкил этиш, мусобақага хорижий терма жамоаларни таклиф этиш масалалари назарда тутилади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |