1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсиялари Давлат кредити классификацияси Давлат кредитини бошқариш


ДАВЛАТ – ГАРАНТ (КАФИЛ) ВА КРЕДИТОР СИФАТИДА



Download 241,09 Kb.
bet7/8
Sana09.02.2023
Hajmi241,09 Kb.
#909595
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9 МАВЗУ ДАВЛАТ КРЕДИТИ

5. ДАВЛАТ – ГАРАНТ (КАФИЛ) ВА КРЕДИТОР СИФАТИДА
• Гарант (кафиллик) ҳукукий мажбуриятларни таъминлаш усули бўлиб, унга мувофиқ кафолат берувчи кафолат берилган томоннинг (шахснинг) мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман учинчи томон (шахс) олдида ижро этилишига (бажарилишига) жавоб бериши учун мажбуриятни ёзма равишда ўз зиммасига олади. Кафолатлар, одатда, танлов асосида такдим этилиши керак. Давлат томонидан миллий ва хорижий валютада берилаётган кафолатлар (кафилликлар) ўзининг юқори чегарасига эга бўлмоғи лозим. Мамлакатнинг миллий валютасида ифодаланган кафолатларнинг умумий суммаси давлатнинг ички қарзлари таркибига, унинг хорижий валютада ифодаланган суммаси эса давлатнинг ташқи қарзлари таркибига киритилади. Кафолатлар тақдим этилаётган пайтда, албатта, уни олувчиларнинг (унга эга бўлаётганларнинг) молиявий аҳволи текширилмоғи керак.

• Анъанавий равишда давлат аҳолининг “Халқ банки”даги омонатларини кафолатлайди. Кейинги йилларда бозор муносабатларининг ривожланишига мувофиқ равишда давлат турли юридик шахсларнинг қарзий мажбуриятлари бўйича ҳам кафолатловчи (кафиллик берувчи) сифатида майдонга чиқмоқда.


• Мамлакатда молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва кафолатлар беришнинг асосланган механизмини жорий этиш мақсадида бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича қарзлари мавжуд бўлган субЪектларга кафолатлар берилмайди. Шунингдек, кафолатларни танлов асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

• Резидент-юридик шахсларнинг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан содир этилади. Жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари берилмайди. Кафолатлар бериш тартиби, шунингдек, кафолатлар берилганлиги учун кафолатлар олувчидан ҳақ олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


• Давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишга ҳамда давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларидан келиб чиқувчи тўловларни амалга ошириш учун маблағларни жамлашга шарт-шароит яратиш мақсадида республика бюджет таркибида кафолат жамғармаси тузилиши мумкин.

Бозор муносабатларининг ривожлана бориши билан ички бозорда давлатнинг кредитор сифатидаги фаоллиги ҳам аста-секинлик билан кучаймоқда. Агар аввал бюджетдан молиялаштиришга асосий эътибор қаратилган бўлса, кейинги йилларда оғирлик марказининг кредит муносабатлари томон ўзгараётганлиги сезилиб турибди. Чунки кредит муносабатлари маблағлардан фойдаланишда бюджет ресурсларининг катта қисмини тежашга имкон берадиган ва самарали усул ҳисобланади.


Давлатнинг кредитор сифатидаги ўрни унинг ички ва ташки кредитлари билан белгиланади.
ички кредитлар икки кўринишга эга:
• бюджет кредитлари;
• бюджет ссудалари.
Бюджет кредитлари харажатларни бюджетдан молиялаштириш шакли бўлиб, у юридик шахсларга қайтарилиш ва тиклаш асосида маблағ берилишини кўзда тутади. Бюджет ссудаси эса юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Бюджетдан қарз маблағларини олувчилар қуйидагилар бўлиши мумкин:
• бюджет ташкилотлари. Амалда бюджет ташкилотлари кредит ташкилотларидан ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан кредит олиш ҳуқуқига эга эмас (бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан олинадиган ссудаларни мустасно қилганда);
• давлат унитар корхоналари;
• бюджет ташкилоти ва давлат унитар корхонаси бўлмаган юридик шахслар;
• ижроия ҳокимият органларининг қуйи бюджетлари.

• Бюджет кредитларини қайтариш бўйича ижрони таъминлашнинг усуллари фақат банк кафолатлари, мол-мулк гарови бўлиши мумкин. Юридик шахсларга берилган бюджет маблағларини қайтариш ва улардан фойдаланганлик учун ҳақини тўлаш бюджет тўловларига тенглаштирилади. Бюджет кредитлари фақат қайтарилиш асосида олдин берилган бюджет маблағлари бўйича тўлов муддати ўтиб кетган қарзлари бўлмаган юридик шахсларга берилиши мумкин.


• Молия вазирлиги келгуси йил учун бюджет лойиҳаси тайёрланаётган пайтда ташкилотларга берилиши мумкин бўлган бюджет кредитларининг умумий ҳаæмини аниқлайди ва инвестицион лойиҳаларнинг танловини ўтказиш учун келгуси молия йилининг бошланишидан тўрт ой олдин уларни тегишли вазирликларнинг ихтиёрига етказади.
Лойиҳаларни танловга тақдим этиш жараёнида бюджетнинг марказлаштирилган инвестицион ресурсларини танлов асосида жойлаштиришда инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашда талаб қилинадиган ҳуææатларга қўшимча равишда яна қуйидагилар тақдим қилиниши лозим:
• ижроия ҳокимият органларининг импорт бўйича сотиб олиниши режалаштирилаётган асбоб-ускунани мамлакат корхоналарида тайёрлашнинг иложи йўқлиги ва уларни импорт бўйича сотиб олиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
• ссудаларни қайтаришни таъминлаш манбалари кўрсатилган ҳолда қарз маблағларини тўлиқ қайтаришнинг молиявий ҳисоб-китоблари;
• даъвогарда аванс тўловларини амалга ошириш учун ўз маблағлари борлигининг тасдиқланганлиги.

• Ссудалар мамлакат тижорат банклари кафолатлари, ҳокимият органлари ва барқарор молиявий-иқтисодий аҳволга эга бўлган учинчи шахсларнинг илтимосномалари ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозлар гарови асосида тақдим этилади. Таъминотнинг бундай турлари рискнинг баҳоланишига боғлиқ бўлган ҳолда турли комбинацияларда қўлланилиши мумкин.


• Ссудаларнинг миқдори танловдан ўтган лойиҳа учун уни молиялаштириш ресурслари ҳаæмининг маълум бир қисмидан (одатда, унинг 40%дан) ошмаслиги лозим. Молиялаштиришнинг бошқа қисми бюджет манбаларига муқобил бўлган манбалар ҳисобидан қопланиши керак.

• Ижтимоий соҳада давлат функсияларининг бажарилиши билан боғлиқ ва нотижорий характерга эга бўлган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ташкилотларга шундай лойиҳалар ҳаæмини 100% молиялаштириш миқдорида тақдим этилиши мумкин.


• Давлат томонидан хорижий давлатларга, уларнинг юридик шахсларига ва халқаро ташкилотларга тақдим этилаётган кредитлар дейилганда улар бўйича хорижий давлатлар, уларнинг юридик шахслари ва халқаро ташкилотларнинг кредитор сифатида давлат олдида вужудга келган қарз мажбуриятлари тушунилади.
• Хорижий давлатларнинг қарз мажбуриятлари уларнинг бошқа давлат олдидаги қарзларини шакллантиради.
бу қарзларга тегишли бўлган қуйидагилар тасдиқланиши керак:
• хорижий давлатларнинг қарзлари бўйича қайтарилиш (узилиш) суммалари ва фоизларининг тўлови;
• молиявий йилнинг охиридаги хорижий мамлакатлар қарзларининг миқдори;
• хорижий давлатларга тақдим этиладиган давлат кредитларининг максимал ҳаæми;
• молиявий йилда уларнинг олувчилари, мақсадлари ва кредитлаштириш миқдорлари кўрсатилган ҳолда кредитлар рўйхатидан иборат бўлган хорижий давлатларга давлат кредитларини тақдим этиш дастури.



Download 241,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish