1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсиялари Давлат кредити классификацияси Давлат кредитини бошқариш


Даромадларни аниқлаш методига кўра



Download 241,09 Kb.
bet5/8
Sana09.02.2023
Hajmi241,09 Kb.
#909595
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9 МАВЗУ ДАВЛАТ КРЕДИТИ

7.Даромадларни аниқлаш методига кўра:
• баркарор (қатъий) даромадли қарз мажбуриятлари;
• “сузувчан” даромадли қарз мажбуриятлари.
Айрим ҳолларда қимматли қоғозлар бўйича қатъий ставкалар фоизларни тўлаш борасида давлат харажатлари ўсишининг сабаблари бўлиши, бошқа бир ҳолларда эса улар фоиз даражасининг ошишини кутиб ўтирган инвесторларни қўрқитиб юбориши мумкин.
Бюджет дефицитини қоплаш учун қарзларни нисбатан юқорирок даражада бўлган фоиз ставкаларида жойлаштиришга тўғри келади. қарз муддати, одатда, 20-30 йилни ташкил этаётган қарз даври давомида ўзининг қарз мажбуриятлари бўйича ана шундай фоизни ўрнатиб, давлат солиқ тўловчиларнинг зиммасига қўшимча харажатларни юклайди.
Амалиётда бундай вазиятдан чиқиб кетишнинг икки варианти мавжуд:
• пул маблағларига бўлган эҳтиёжни қисқа ёки узоқ муддатли қарзлар ва узоқ муддатли қарзларни (фоиз стакаси пасайиб кетган пайтда) чиқариш билан қоплаш. Бироқ бу ҳолда қарз олувчи яна битта қарзни чиқариш, жойлаштириш ва уни қайтариш (узиш) билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларни амалга оширишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, инвесторлар фоиз ставкасининг (кўтарилишини) кутиб, иккинчи чиқарилган қарзга нисбатан қизиқиш билдирмаслик эҳтимоли ҳам ерда бор;
• қимматли қоғозлар бўйича тўланадиган фоизларни узлуксиз равишда қайта кўриб бориш. Бу ҳолда юқорида келтирилган барча муаммолар ҳал қилинади. Ҳисоб-китоб асоси сифатида, одатда, мамлакатдаги банклараро кредитлар бўйича фоиз ставкасидан фойдаланилади. Бироқ бундай қарзлар жуда катта камчиликка эга, яъни қарздор ўз харажатларини режалаштириш имконияга эга бўлмайди.


8.Қарз чиқарилган пайтда белгиланган (ўрнатилган) қарзни қайтариш муддатларига қатъий риоя қилиш бўйича қарздорнинг мажбуриятларига мувофиқ:
• муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга бўлган мажбуриятлар;
• муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга бўлмаган мажбуриятлар.
Молиявий бозорда кескин ўзгаришлар содир бўлган пайтда қарз мажбуриятларини муддатидан олдин қайтариш (узиш) масаласи алоҳида долзарблик касб этади. Масалан, қарз олувчи йиллик қатъий даромадли 12%ли облигациялар чиқарган ва бир йилдан сўнг фоиз ставкаси пасайиб, 6%га тенг бўлган бўлсин. Бундай вазиятда қарздор кескин йўқотишларга, инвестор эса аксинча, катта ютуқларга эга бўлади. Агар облигациялар муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга ҳолда чиқарилган бўлса, янги қарзни чиқариш ва уларни жойлаштириш ҳамда эски қарзни қайтариб, инвестор ўз йўқотмаларини камайтириши мумкин.
Қарзларни қайтаришнинг икки усули бўлиши мумкин:
• бир вақтнинг ўзида;
• қисмларга бўлиб.

Агар қарзлар қисмларга бўлиниб қайтарилаётган бўлса, қайтариш муддатлари бўйича қарз суммаларининг тақсимланишига кўра қуйидаги уч вариант бўлиши мумкин:


• аниқланган давр, масалан, 4 йил ичида тенг қисмларга бўлиб қайтариш. Бу ҳолда, масалан, қарзнинг суммаси 10 млн. сўм бўлса, ҳар йили 2,5 млн. сўмдан қайтарилади;
• ошиб бориладиган қисмларда. Масалан, биринчи йил 1 млн. сум, иккинчи йилда - 2 млн. сум, учинчи йилда - 3 млн. сум ва тўртинчи йилда - 4 млн. сум. Қарздорнинг даромадлари йилдан-йилга ўсиб (ошиб) бораётган пайтда бу тизим жуда қулай ҳисобланади. Масалан, бошқа шароитлар тенг бўлган такдирда, ишбилармонлик фаоллигининг ошиши натижасида солиқ тушумлари ўсиши кўзда тутилади ёки қурилишга қарз маблағлари жалб қилинган обЪект, секин-асталик билан ўз қувватига эга бўла бориб, йилдан-йилга каттароқ суммада фойда келтира бошлайди;
• пасайиб борадиган қисмларда. Масалан, биринчи йилда - 4 млн. сум, иккинчи йилда - 3 млн. сум, учинчи йилда - 2 млн. сум ва ҳ.к. Бундай тизим қарздорнинг даромадларини пасайиши ёки харажатларининг ортиши кутилаётган пайтда афзалликларга эга ва устувор аҳамият касб этади.



Download 241,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish