1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсиялари Давлат кредити классификацияси Давлат кредитини бошқариш


маблағларни жалб қилиш муддатига кўра



Download 241,09 Kb.
bet4/8
Sana09.02.2023
Hajmi241,09 Kb.
#909595
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9 МАВЗУ ДАВЛАТ КРЕДИТИ

4. маблағларни жалб қилиш муддатига кўра:
• қисқа муддатли (бир йилгача қайтариш муддати билан);
• ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача);
• узоқ муддатли (беш йил ва ундан юқори).
Қисқа муддатли қарзлардан бюджет даромадларининг келиб тушиши ва харажатларини амалга оширишдаги қисқа муддатли узилишларни молиялаштириш учун фойдаланилади. Одатда, бундай мақсадлар учун векселлар чиқарилади. Италияда ғазначилик векселлари 3, 6, 12 ойлик муддатларда, Японияда - 60 кунлик, Буюк Британияда - 91 кунлик муддатларда чиқарилади. Ғазначилик векселлари муддатларда икки йилгача бўлган Германия бундан мустаснодир.
Баъзи бир мамлакатларда нисбатан узоқ муддатлар учун маблағларни жалб қилишда ғазначилик ноталаридан фойдаланилади ва улар векселларга нисбатан камроқ тарқалгандир. Италияда бундай ғазначилик ноталари 2-3 йиллик қайтарилиш муддати билан, АҚШ да - бир йилдан ўн йилгача қайтарилиш муддатларида чиқарилади. Узоқ муддатлар учун маблағларни жалб қилиш, одатда, облигациялар ёрдамида амалга оширилади.


5.Қарз мажбуриятлари таъминланганлигига қараб:
• гаровли;
• гаровсиз бўлади
Гаровли облигациялар мутлақ ёки аниқ мулк билан таъминланади. Хорижнинг ривожланган мамлакатларида тез-тез маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бундай облигациялар муомалага чиқарилади. Гаровсиз облигацияларда аниқ бир нарса таъминланмайди: унинг таъминланиш асоси бўлиб давлатнинг ёки маҳаллий ҳокимият органларининг жами мулки ҳисобланади. Марказий бошқарув органлари, одатда, гаровсиз облигацияларни муомалага чиқаришади. Уларнинг ишончлилиги жуда юқори бўлганлиги учун улар қўшимча кафолатга эҳтиёж сезмайди.


6.Тўланадиган даромаднинг характери бўйича:
• ютуқли қарз мажбуриятлари;
• фоизли қарз мажбуриятлари;
• нол купонли қарз мажбуриятлари.
Ютуқли облигациялар бўйича даромадларнинг тўланиши лотореялар асосида амалга оширилади. Бу облигациялар катта талабга эга эмас. Чунки инвесторлар тасодифга таяниб эмас, балки барқарор даромад олишга интиладилар. Ютуқ олишни истаганлар эса лоторея чипталари сотиб олишни ихтиёр этадилар. Бу турдаги қарз мажбуриятларининг асосийси фоизли облигациялар бўлиб, улар бўйича даромад купонлар асосида йилда бир, икки ёки тўрт марта тўланади. Инвесторларнинг кўпчилиги ана шундай қарз мажбуриятларини маъқул кўришади.
Давлатнинг қисқа муддатли қарз инструментлари купонларга эга эмас. Улар номиналидан чегирмалаш асосида сотилади ва номинал бўйича сотиб олинади. Айрим узоқ муддатли қарз мажбуриятлари ҳам купонларга эга бўлмаслиги мумкин. Улар бўйича барча даромадлар асосий қарзнинг суммаси билан биргаликда тўланади. Худди қисқа муддатли облигациялар цингари улар ҳам номиналидан чегирмалаш орқали сотилади ва номинали бўйича сотиб олинади. Амалиётда бундай облигациялар нол купонли облигациялар номини олган.



Download 241,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish