1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсиялари Давлат кредити классификацияси Давлат кредитини бошқариш



Download 241,09 Kb.
bet6/8
Sana09.02.2023
Hajmi241,09 Kb.
#909595
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9 МАВЗУ ДАВЛАТ КРЕДИТИ

3. ДАВЛАТ КРЕДИТИНИ БОШҚАРИШ


• Молиявий сиёсатнинг йўналишларидан бири сифатидаги давлат кредитини бошқариш давлатнинг бошқарув ва ҳокимият органлари қўлидадир. Фақат улар бюджет дефицитининг умумий ҳаæмини ва демак, уни молиялаштириш учун зарур бўлган қарзларнинг ҳаæмини, пул муомаласи, кредит, ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигига таъсир қилишнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини ҳамда кичик бизнес ва мамлакат айрим минтақаларини қўллаб-қувватлаш бўйича умумдавлат дастурларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди.
• Давлат кредитини бошқаришни бошқарув органлари, молия ва кредит институтлари амалга оширади. Уни тезкор бошқариш эса мамлакат ҳукуматининг раҳбарлиги остида Молия вазирлигининг Марказий банк билан ҳамкорлигида таъминланади.
Давлат кредитини бошқариш жараёнида қуйидаги вазифаларни ечиш кўзда тутилади:
• қарздорнинг қарзи қийматини минималлаштириш;
• бозорни давлатнинг қарз мажбуриятлари билан ортиқча тўлиб кетишига ва улар курсининг кескин тебранишига йўл қўймаслик;
• жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланиш ва ажратилган кредитларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;
• кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш;
• молиявий сиёсат билан аниқланган вазифаларни максимал ечиш.
4. ДАВЛАТ ҚАРЗИ. ИЧКИ ВА ТАШКИ ҚАРЗЛАР
• Давлат томонидан қарзий фаолиятнинг амалга оширилиши натижасида давлат қарзи вужудга келади. Жисмоний ва юридик шахслар, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субЪектлари олдида вужудга келган ҳукуматнинг қарзий мажбуриятларига давлат қарзи дейилади. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодексида давлат қарзига “давлат қарзи — Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи маблағларни жалб қилио натижасида вужудга келган мажбуриятлари”дир деб, таъриф берилган.
Жойлаштирилиш жойига қараб давлатнинг қарзлари иккига бўлинади:
• давлат ички қарзлари;
• давлатнинг ташқи қарзлари.
Давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндисига давлат ички қарзлари дейилади. Давлат ташқи қарзлари дейилганда эса давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси тушунилади. Бу қарзлар қарзий инструментлари, жойлаштирилиш шартлари, кредиторларининг таркиби ва қарзнинг валютасига нисбатан бир-биридан фарқ қилади.

• Давлатнинг ички қарзлари давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш жараёнида вужудга келади. Давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш активларни ички манбалардан (резидент-юридик ва жисмоний шахслардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келишини англатади.


• Давлатнинг ташқи қарзлари ҳам давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш жараёнида вужудга келади. Давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш активларни хориж манбаларидан (хорижий давлатлардан, норезидент юридик шахслардан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятларининг вужудга келишини билдиради.


• Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси келгуси молия йили учун мамлакатнинг Давлат бюджетини қабул қилаётган пайтда давлат ички ва ташқи қарзларининг энг юқори миқдорларини тасдиқлайди.


• Давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилишга ҳамда давлат қарзининг кўпайишига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан амалга оширилади.
Амалдаги тартибга мувофиқ давлат томонидан ички ва ташқи маблағларни (қарзларни) жалб қилиш қуйидаги мақсадлар учун амалга оширилиши мумкин:
• иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, шу жумладан, давлат инвестиция дастурларини молиялаштириш;
• давлат бюджетининг даромадлари билан харажатлари ўртасидаги тушумлар вақтга кўра мувофиқ эмаслиги туфайли келиб чиққан йиллик ички тафовутни (фарқни) тўғрилаш;
• мавжуд қарзларни қайта молиялаштириш;
• бюджет дефицитини молиялаштириш;
• табиий офат ва бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли маблағларга бўлган эҳтиёжпарни қоплаш.

Давлат томонидан ички ва ташқи қарз маблағларини жалб қилишда қарз мажбуриятларининг бир неча турларидан фойдаланиш мумкин. Уларнинг асосийлари ва муҳимлари таркибига қуйидагилар киради:


• қисқа муддатли (бир йилгача бўлган даврга чиқариладиган), ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача бўлган даврга чиқариладиган) ва узоқ муддатли (беш йилдан ортиқ даврга чиқариладиган) давлат қимматли қоғозлари;
• кредитлар (қисқа, ўрта ва узоқ муддатли);
• Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари;
• бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик фарқни қоплаш учун қисқа муддатли ссудалар;
• қонун ҳуææатларида назарда тутилган бошқа турлар.

• Хорижий инвесторлар томонидан бир қисми сотиб олиниши мумкин бўлишига қарамасдан шу давлатнинг резидентлари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар давлат ички қарзлари бўйича асосий кредиторлар ҳисобланади. Бу қарзлар, одатда, миллий валютада муомалага чиқарилади. Ички қарз маблағларини жалб қилиш учун миллий фонд бозорида талабга эга бўлган қимматли қоғозлар эмитация қилинади. Инвесторларни қўшимча рағбатлантириш учун эса турли солиқ имтиёзларидан фойдаланилади.


• Давлатнинг ташқи қарзлари бошқа мамлакатларнинг валютасида хорижий фонд бозорларида жойлаштирилади. Бундай қарзларни жойлаштиришда жойлаштирилиши лозим бўлган мамлакат инвесторларининг ўзига хос бўлган манфаатлари ҳисобга олинади.
Амалиётда қарзий маблағларни жалб қилиш, асосан, икки йўл билан амалга оширилади:
• қарзий қимматли қоғозларни жойлаштириш;
• ихтисослаштирилган молия-кредит институтларидан кредитлар олиш.
Қарзий қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ва уларни жойлаштириш тартиби ҳар бир мамлакатнинг тегишли қонуни орқали тартибга солиб турилади. Ана шу қонунга мувофиқ фақат мамлакат ҳукуматининг номидан чиқарилган қимматли қоғозлар давлат қимматли қоғозлари деб эътироф этилади.

Давлат қимматли қоғозлари билан операциялар фонд бозорининг таркибига кирувчи давлат қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилади. Бу бозор қуйидаги вазифаларни бажаришга имкон беради:


• бюджет дефицитини молиялаштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинча бўш турган маблағларини қарзга олиш;
• Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсати ўтказишни таъминлаш;
• тижорат банклари ва молиявий институтларнинг ликвидлигини тартибга солишни амалга ошириш.

• Қимматли қоғозлар эмиссияси натижасида вужудга келган ва мамлакатнинг ички қарзини ташкил этувчи ҳукуматнинг мажбуриятлари шу мамлакатнинг миллий валютасида ифодаланиши ва шу валютада тўланиши керак. Шунга ўхшаш, қимматли қоғозлар эмиссияси натижасида вужудга келган ва мамлакатнинг ташқи қарзини ташкил этувчи ҳукуматнинг мажбуриятлари хорижий валютада ифодаланиши ва шу валютада тўланмоғи лозим.


• Ҳар бир мамлакатда давлат томонидан қарзий маблағларни жалб қилишнинг ягона ҳисобга олиш ва қайд этиш тизими мавжуд. Бунинг учун Молия вазирлиги ҳукуматнинг давлат ички ва ташқи қарзлари китобини юргизади.



Download 241,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish