1-Dars. Yangi o‘zbek adabiyoti va uning o’ziga xos xususiyatlari



Download 0,56 Mb.
bet12/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#622
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Savol va topshiriqlar:
1.Cho’lponning “Kecha va kunduz” romani o’zbek romanchiligida qanday romanlar turkumiga asos solidi?
2.Romanda qaysi davr voqealari tasvirlangan?
3.Asargi Zebixonning ayanchli taqdirida kimni aybor deb bilasiz ?Nega ?
4.Akbarali mingboshi obraziga ta’rif bering ?
5.Zebini zaharlamoqchi bo’lganlar kimlar?
6.Razzoq so’fi haqida fikrlaringiz?
13-Dars. Ғафур Ғулом хаёти ва ижоди, лирикаси
Режа:
1. Ғафур Ғулом ҳаётига бир назар.
2. Ғафур Ғуломнинг шеьрий асарлари.
3. Шеьрлар тахлили.
Ғафур Ғулом XX аср ўзбек адабиётининг йирик вакилидир.Унинг шеьрлари, хикоялари, қиссалари, таржималари, бадиий рублит, илмий-танқидий мақолалари ноёб натижалардан холи бўлмаган шўро даври адабиётидаги мураккаблик ва ўзига хос изланишларни мужассам этади.
У оғир турмуш ноиложлиги боис, олий маьлумот олишга улгурмади. Бироқ, хаёт аталмиш дарсхонада обдан ўқиди, бадиий ижоднинг нозик сир – асрорларини ўрганди.
Шоирнинг хаёт ва ижод йўли.Ғафур Ғулом 1903-йил 10 майда Тошкентда, камбағал оилада туғилди.Тақдир унинг бошини кўп хам силамади. Ота-онадан эрта етим қолди. Сингилларини боқиш унинг зиммасига тушди.
Жадид мактабида ўқиди. “Чор девон”, “Ҳафтияк”, Яссавий асарларини мутолаа қилди.Босмахонада ҳарф терувчи бўлиб ишлади.Шўро тўнтарувигача рус-тузем мактабида, сўнг саккиз ойлик муаллимлар курсида тахсил олди.
Тузум ёшларга ўз таьсирини ўтказиш учун жуда катта куч сарфлади. Навқирон авлодга суронли ва интилувчан рухни сингдиришда,уларга имконият, имтиёзлар беришда катта ишлар амалга оширилди.
Арпапоялик йигит янги мактабда ўқитувчи, директор бўлиб ишлади, интернетда мудирлик қилди.
Кунларнинг бирида боқувчисиз етим-есирларга термулиб, ич-ичидан эзилди, хўрлиги келди, ўзининг етим болалигини эслади. Туйғулари бир хаволанди-ю, маржон ёш кўксига эмас, қоғозга шеьр бўлиб тўкилди.Ўзбек адабиётида, жахон адабиётида янги бир шоир туғилди.
“Шарқ хақиқати”, “Қизил Ўзбекистон”газелари, “Ер юзи”, “Муштум” журналларида адабий ходим, махсус мухбир бўлиб ишлаш Ғафур Ғуломга хаётни, жамиятни, замондошларни чуқур ўрганиш имкониятларини яратди.
Ижодни шеьр билан бошлади, лекин, элга-юртга дастлаб фелйетончи , публитсист, хажвий хикоянавис сифатида танилди. “Нетай”, “Ёдгор”, “Ўум бола”сингари қиссалари мамлакатга машхур қилиб юборди.
“Сен етим эмассан”, “Мен яҳудийман” каби шеърлари билан адабиётини юксак минбарга олиб чиқди. Ўзи жаҳонга танилди. Ҳаётлигидаёқ ва вафотидан сўнг ҳам, асарлари мамлакатнинг нуфузли мукофотлари билан тақдирланди.
Ғафур Ғулом Ўзбекистон академиясининг ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири эди. Унинг ўн икки жилдлик мукаммал асарлар тўплами нашр этилган. Гулистон давлат университети, Тошкентдаги Адабиёт ва санъат нашриёти, метрополитен бекатларидан бири унинг номи билан аталади.
Мустақиллик даврига келиб, Ғафур Ғулом номига ҳурмат-эътибор янада ортди. Тавалуднинг юз йиллигини нишонаш ҳақида хукуматнинг махсус қарори қабул қилинди. Буюк хизматлари учун махсус нишон билан тақдирланди.
Жумхурият Президенти ташаббуси билан пойтахтдаги гўзал истирохат боғларидан бири Ғафур Ғулом номи билан аталадиган бўлди.
Ғафур Ғуломнинг шеьрий асарлари
Ғафур Ғулом бутун умри давомида кўпдан кўп шеьрлар, достонлар ёзди.Жамият хаётининг қайноқ манзилларини, замондош қалбининг тоза иқлимлари, интилиш ва бунёдкорликнинг кўтаринки рухиятини лирик қахрамоннинг миллий сийрати ва суратида поетик жозиба билан гавдалантириш Ғафур Ғулом шеьриятининг ўзига хос хусусиятидир.
Тўғри унинг шеьрларида фирқа, сиёсат, мафкура, тузум ва жамиятнинг бадиий ижодга таьсири, саньаткор дунёқарашига тазйиқи билан изохланувчи чекланиш, камчилик йўқ эмас. Лекин шоир асарларининг ижодий юзини, ўзлигини, қадр-қимматини бундай асарлар белгиламайди. Ғафур Ғулом шеьриятининг қудрати эл-юрт ташвишидаги Қахрамоннинг ўй-мушохадалари, бу мушохадалардаги донишмандлик, шу донишмандликни намоён этувчи образлар воситасидаги ранг-барангликлар билан ажралиб туради. “Вақт”шеьрида айтилгандек:
Азиз асримизнинг азиз онлари,
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шох сатрлар-ла,
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.
Инсон аср, умргина эмас, хар дақиқани азиз билмоғи, ўз шафоат ва шарофати, шуури ва мехнати, мехр-муруввати билан уни азиз қилмоғи керак. Умр масофаси икки қош ўртасидек қисқа, муддати кўз очиб юмгунчалик югурик экан, хар бир фурсатни ғанимат билиб, умр дафтарини безамоқ зарур.
Бундай чуқур фалсафий рух унинг “Соғиниш”, “Сен етим эмассан”, “Алишер”, “Боғ”, “Шараф қўлёзмаси” сингари турли йилларда, турли йўналишларда ёзилган шеьрларига хам тааллуқлидир.
Ғафур Ғуломнинг хар бир шеьридаги маьно ва мақсад турлича поетик талқинни тақазо этади, бу талқин эса доимо ранг-баранг миллий образларда ўз ифодасини топади:
Шодлик қўшини босди саодат кўчасини,
Гўдаклар жаранглатар хайитлик тангасини,
Келинчаклар ахтарар пардоз қутичасини,
Қирқ кокил бўлсин дейди, қистайди янгасини.
Ғафур Ғулом шеьрларидаги қахрамоннинг маьнавият олами бой; саховатпеша, танти ва мард. Мақсади пок, нияти тоза хар бир кишига, хар бир халққа доимо қалби очиқ. Бу қахрамонлар ўз махдудлик доирасида ўралашиб қоладиган одамлар эмас. Улар умуминсоний қадриятларга хурмат билан қаровчи халқпарвар кишилардир.Бу хусусиятлар Ғ.Ғулом шеьриятининг муштарак белгиси.
Шоирнинг “Сен етим емассан” (1942) шеьрида инсоният тарихидаги бир даврнинг мухим бир тарихий ходисаси бир миллатнинг унга дахлдорлиги нихоятда теранлик билан, юксак инсонпарварлик рухида акс эттирилди. Иккинчи жахон урушида қанчада гўдаклар етим қолди.Бошпанасиз қолган 100 минглаb гўдаклар, вояга етмаган ўғил-қизлар Ўзбекистонга келтирилди.Болажон халқимиз уларни ўз бағрига олди, бир бурда нонини ўртида бахам кўрди.
Ғафур Ғулом ана шу гўдаклардан айримларини ўз оиласига олиб тарбиялади. Етим болалиги ёдига тушиб кўзи баьзан аччиқ ёшларга тўлди, мижжа қоқмай чиққан кунлари бўлди.
Фарзандим ҳоли нима кечди экан, деган ўй билан ўртанган фронтдаги миллионлаб жангчиларнинг аҳволини айтмайсизми? Шунда Ғ.Ғулом уларга таскин бериш, кўнгилларини кўтариш, болалигини қўрқувларга қўшиб йўқотган саргардон норасидаларни гул япроғидек юракчаларидаги азобларини сабр ва меҳр билан алмаштириш учун бел боғлади. Шоир шунда мехр-мурувватга йўғрилган, дунёдаги хеч нарса ўрнини босолмайдиган, гўдакнинг инсонга, ота-онанинг фарзантга чексиз ва бетимсолмехрини ифодалайдиган шеьр кераклигини англади.
“Сен етим эмассан”шеьри шу тариқа – шахсий ва ижтимоий дардларнинг кесишган нуқтасида пайдо бўлди.
Асар ўзбек тилида чиққач, кўп ўтмай рус тилига ўгирилди. У орқали дунёнинг кўпдан кўп тилларига таржима қилинди. Бу шеьрнинг қиммат ва ахамияти ўз вақтида, хеч муболағасиз, катта-катта қўшин бўлинмалари, сон-саноқсизқурол аслахалардан ортиқроқ бўлди. У инсонинг инсонга мехрини мустахкамлади.Яраланган умидларни ишончга айлантирди.Бундай шеьрлар наинки уруш даври, балки тинчлик замонларда хам ирқи ва миллати, насл – насабидан қатьий назар, мехрталаб хар бир инсон учун керак. Инсон эса доимо мехрга мухтож
Манглайда порлаган
Толейинг қуёш,
Бутун ер юзини
Қилур мунаввар
Ҳақорат емирилур,
Зулм енгилур.
Жаҳонда бўлурмиз,
Озод, музаффар.
Сен етим эмассан,
Менининг жигарим
“Алишер” номли шеър улуғ мутафаккир Навоийнинг таваллуд тўйи муносабати билан 1948-йилда ёзилди.
Навоий сиймосига муносабатда муаллифга даврнинг синфийлик ҳақидаги қарашлари муайян таъсир ўтказгани инкор этмаслик керак. “Ложувард кошинли, олтинланган қаср, Наувоий қадрини била олмади” каби мисралар ана шундан.
Шеърда Навоийни алқаётган шўро тузуми улуғланади, коммунизм асрига алёрлар айтилади, Ғофур Ғуломни тушуниш керак. У буларни ёзишга мажбур эди. Буларга эътибор бермаслик синфийиликнихас-пўшлаш, партиявийликни инкор этиш деб қаралган бўлур, пировардида асар босилмаслиги ҳам мумкин эди. Лекин бундан қатъий назар, Ғ.Ғулом шеърда Навоий даҳосини бўй-басти, улуғворлиги билан кўрсатишга муваффақ бўлади:
Дарахшон юлдузлари сари ўкирган,
Бўйнида занжир-у, қалби озод шер.
Инсоний муҳаббат меҳр ила вафо,
Эрк-у бахт тимсоли улуғ Алишер
Шогирд устозни бекорга эрк тимсоли даражасига кўтараётгани йўқ, бахт тимсоли сифатида улуғлаётгани йўқ. Алишер тараннумидаги эрк Ғафур учун бахт қадар азиз ва мўтабар эди.
Ғ.Ғулом асар ёзилаётган ХХ аср ўртасида туриб Навоий сиймоси мисолида олис мозийни, ўзи яшаётган замонни ва узоқ келажакни маржондек бир ипга тиза олади. Бу тизимни Навоий дахоси Ғ.Ғулом маҳорати ташкил этади:
Ўтмишдан беш юз йил тарихи учун
Синчиклаб қараса куни кечадек.
Яшовчан кишига эндиги минг йил
Эртага қўлига кирган ўлжадек.
Ўзбекистон Қҳрамони А.Ориповнинг Навоийга бағишланган шеъридаги ушбу мисралар ҳам устоз Ғ.Ғуломнинг юқоридаги сатрлари таъсирида туғилган бўлса ажаб эмас:
Жаҳон меҳробида пайдо Алишер.....
Шодмон қасида айт, сен ҳам, эй қуёш
Беш юз йил унга ҳам нима гап аҳир,
Мингга қадам қўйди йигирма беш ёш.
Ғ.Ғулом тарихий шароитни тарихдан мужда билиш усчунгина тасвирланмайди. Уларнинг ҳозирги кун билан боғланувчи ришталарини ҳам топади ва замондошлар руҳиятидаги нозик, аммо ўктам ҳужайралар билан туташтиради. Шу маънода “Шараф қўлёзмаси” (1949) шеърига назар ташлайлик. Унинг ёзилиш тарихи ҳам қизиқ. Шеър тагсарлавҳасига: “Инглизларнинг бизларни қабила деб атаганига жавоб” деган сўзлар ёзиб қўйилган. Демак, шеър ғурури баланд милатпарвар шоирнинг ўз ҳалқини камситганларга жавоби тарзида майдонга келган. Айни вақтда, шоир очиқ гапириш қийин бўлган сиқувдаги жиддий фикрларни айтиш йўлини топади:
Бизда логорифманинг
Мушкул муаммолари
Қўлдаги бармоқлардай
Оддий қўлингда ҳал,
“Оддий ирқ” даъвогари
Черчиллнинг боболари
Ҳатто санай олмасди
Ўн бармоқни мукаммал!
Муаллим ва ўқувчи бу мисраларга ўз давридаги “совуқ уруш” таъсирини унутмаган ҳолда, тарихан ёндошувни ҳам унутмайди, албатта. Бироқ шоирнинг асосий, яширин мақсади, алами олисдагилардан кўра яқинроқдаги юртга зўравонлик қилиб келаётганларда эди. Элни, дилни, тилни эзиб келаётганларда, ўтмишинг фақат ночорликдаги ярим ёввойиликдан иборат, деб хўрлаганларда эди. Шу боис, шеърдаги “жаноблар”ни олисдагилардан ҳам кўра, ўзимизга яқиндагилар ва , ҳатто, қатордагилар деб тушуниш тўғри бўлади.
Биз эккан пахталардан
Ер юзида бор киши
Уятини ёпганда
Усма-уст қават-қават.
Ҳозирги жанобларнинг
Маърифат ва дониши
“Пахта дарахт қўзисин
Жуни” деб битилган фақат
Шоирнинг ўзгани масҳаралаш нияти йўқ, ҳатто танқид ҳам қилмайди. Бор ҳақиқатни образли тарзда шеърга соляпти, миллатини менсимаган аёнларга жавоб бераяпти холос.
Шоир ўзбек халқининг тарихи Миср эхромларидан қарироқ эканини, Хоразмнинг ҳар ғиштидаги юксак ижод манаман деган халқларнинг шу сингари фаолиятидан юксак бўлса юксакки, кам эмаслигини айтиб, шундай ёзади:
Худди шу тарихингни,
Шу еринг,қуёшинигни,
Билиминг, дўстлигингни,
Кўролмайди капитал.
Бечора негрлардай
Ерга тиқиб бошингни,
Қуллик кишанларида
Қилмоқ бўлади маътал
Бу эҳтиёткорлик ва усталик билан тагзаминли ифода усулида илгари сурилган фикрлардир. Уларни очиқ ойдин айтиш мумкин эмас эди. Шунинг учун: бизни қуллик кишанларига солмоқчи бўлаётганлар, деб олис ғарб дунёси назарда тутилаётганини тўғри англаб олишига ишонади. Айни вақтда, шеърда ўз давридаги қарама-қарши икки дунё мухолифотини ҳам ифодалаётгандек бўлади. Асар ниҳоясига яқинлашаркан, сензурани чалғитиш. Шубҳани йўқотиш мақсадида рус ҳалқи билан оға-ини, қариндошлик ҳақида “Озод Ватан”, ўз кўкининг қуёши, “Яқинроқ манглай” сингари фикрларга урғу берилади. Бу мулоҳазалардан Ғ.Ғуломнинг сотсиалистик тузумни улуғлаган, мафкуравий қарашларни илгари сурган, Ленин ва порлоқ жамият кўкларга кўтарилган барча мисралари сохта экан-да, ўзи уларга мутлақо ишонмаган экан-да, деган хулоса чиқмаслиги лозим.
Шоирнинг сотсиалистик ғояга, Илич нурлари-ю, мафкурага астойидилишонган шеърлари оз эмас. Бу - барча қатори даврнинг унга ҳам таъсиридир. Бироқ Ғ.Ғуломнинг “Шараф қўлёзмаси” сингари асарлари ҳам борки, шоир уларда даврнинг мафкуравий фикрларини асл мақсадлардан кўра, ўзининг тагмаъноли, кўчимли, чуқур миллий-ижтимоий дардларини, истиқлол ғояларини иҳота қилиш, асл ниятларини илгари суриб олиш учун, шунчаки қўллайди, холос.
Шу тариқа Ғ.Ғулом ўзининг муҳим фалсафий-тарихий, ижтимоий-сиёсий қарашларини, эрк ва озодлик, мустақиллик сингари тушунчаларини лирик шеъри қатига ва лирик қаҳрамон характерига шундай чуқур сингдирадики, уни ўқиб ва уқиб олиш ўқувчилардан чуқур билимва ҳушёрлик, ўзига хос ижодий топқирликни талаб этади.
Ғ.Ғулом фақат ижтимоий-сиёсий мазмунда шеър ёзган, дегувчилар ҳам бор. Бу фикр тўғри эмас. Унинг қалб замзамалари, табиат, болалар дунёси, оддий инсоний муносабатлар, орзу-армонлар ҳақида ҳам ажойиб еърлари кўп.
“Боғ” (1934) шеърига назар ташлайлик:
Лола жоми тўла кўклам шабнамидай эрталаб,
Ёзги чилла шўх хаёлдай ўтса куртакни ялаб
Билмадил чиллик, даройи қилгуси қандай талаб
Лабларидан қанд томарса, сўрамайин қолғайми мен?
Куз сузилган, лаб чўзилган, севги уйғонган чоғи,
Билмадим дўндиқ бу қизнинг қанча эрмиш бармоғи......
Шеърда бир тарафдан табиатнинг, боғнинг, ишкомдаги узумларнинг бетакрор гўзаллиги чизилса, иккинчи томондан, айни вақтда, асар лирик қахрамонининг шу холатга монанд кайфияти, юрак қирғоқларидан мавжланиб тошаётган хис туйғулари, табиат ва қалб туташувидан туғилган хаёт гўзаллигининг фусункор онлари тасвирланмоқда.Шеьр поетикасида шарқ мумтоз шеьриятининг нозик билимдони, шеьрий саньатлардаги ананаларни наинки чуқур ўзлаштирган, балки уларни бойита олиш салохиятига ега махоратли шоир қиёфасида гавдаланади.
Узум доналарини гўзал қиз сифатлари янглиғ жонлантириши; лирик қахрамоннинг табиат неьмати билан ошуфталигида ошиқ йигитга хос ишқий туйғуларнинг сингдирилиши; “сўрмайин” сингари дилбар сўзлар ўйноқилигидаги кўчим маьнолилик салкам ўн банддаги “қолғайми мен?” иборасининг аксариятидаги шарқона турфа маьно шеьрни чиндан хам нозик томонларини намоёт этди.
Ғ.Ғулом шеьрларидаги умумлаштирувчи куч ва бадиий жозиба, яхлитлигини алохида такидлаш зарур.Бу хусусият унинг “Чаман”, “Бахор оханглари”, “Боғ” сингари табиат ва қалб манзараларига бағишланган лирик шеьрлари учун хам, “Сен етим эмассан”, “Шараф қўлёзмаси”каби чуқур ижтимоий рух билан суғорилган асарлари учун хам хосдир.
Табиат гўзаллигини, саховат мўжизаларини хамда улардан сехрланган қалб зиёсини тасвирлашдан бошланган “Боғ” шеьрини аввалдан яхлит бир куч умумлаштириб туради.У асар охирига келиб очилади.Табиатнинг саховатли иьноми, бу иьномдаги маьно, гўзаллик ўз-ўзидан келган эмас, тер тўкиб қилинган халол мехнат туфайлидир. Ҳалол мехнат неьматигина “қўнғироқ қаҳ-қаҳли дўстлар баьзими”га ярашади.
Асарни умумлаштирган, яхлитлантирган эмотсионал таркиб кўтаринки рухга бурканиб, бадиий жозибага айланади.
Умуман, мехнатни шарафлаган бунёдкорлик хақидаги шеьр қандай бошланишидан қатьий назар,асар нихоясига келиб, кўпинча мехнаткаш қалбга салкам алёр билан тугалланиши Ғ.Ғулом услубига хос хусусият. “Шараф қўлёзмаси”шеьрида хам шоир умумлаштирувчи мохиятга эьтибор беради. Ватанимиз ўтмиши буюк, ота-боболаримиз улуғ, биз уларнинг муносиб ворислари эканимиз юксак пафос билан тараннум этилар экан, асар нихоясида мухим бир хулоса чақирилади.Бизни қуллик кишанларида қанчалик тутқунликда сақламоқчи бўлмасин, бу тупроқ бизники, “бутун мазмуни билан” ўзимизникидир :
Улар айюханнос солган,
Атом шу тупроқдадур.
Ва бу тупроқ сеники,
Бутун мазмуни билан.
Оламга арзигулик
Қудрат шу чаноқдадир.
Сен қудрат егасисан
Мехнат якуни билан.
Ватанга мухаббат, тупроққа садоқат бутун қалб, рухиятининг умумлаштирувчи кучига
айланиб, асар нихоясида теран пафос даражасига кўтарилади.Лекин жозибани пафосгина, “қолиплаштирувчи”фикргина ташкил этмайди.Бадиий жозибага шеьрни хосил қилувчи барча ташқи ва ички “эхтиёж”ларнинг уйғун ва яхлитлиги орқали эришилади. Булар: шакл ва мазмун мутаносиблиги; фикр ва туйғунинг тўлқин холатларидаги тасвири, асар қисмлари, қахрамон харакати ва рухияти ифодасини теран очишга бўйсундирилган тартиботда жойлашган саньат; дардни сўзда ёғдулантира билиш, тил гўзаллиги ва ҳаказолар.
“Сен етим эмассан”, “Шараф қўлёзмаси”, “Вақт”, “Соғиниш” сингари шеьрлар ана шу шакл хусусиятларни ўзида мужассам этади.Шунинг учун уларнинг бадиий жозибаси бизни ўзига мафтун қилади.
Ғ.Ғуломнинг насрий асарларида ҳам бу хусусиятлар жанр табиатидан келиб чиқади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish