Xalq deputatlari Chust tuman Kengashi deputati S. Axatjonov
19. 10.2020.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
Наманган вилояти Чуст туман Қуйи Карнон МФЙ Чустий кўча 65 уйда яшовчи фуқаро
Юлдашев Зокиржон Абдуллаевичдан
+99891 -184-20-08
Ариза
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Мен, Юлдашев Зокиржон 1945 йилда колхозчи оиласида туғилганман. Миллатим-ўзбек. Маьлумотим олий. 30 йил давомида туман савдо бўлимларида раҳбарлик қилдим, бир неча бор туман Кенгаши депутати ва қишлоқ фуқаролар йиғини раиси сифатида ҳам фаолият олиб бордим. Аллоҳга минг бор шукурки, ҳозир ёшим 75да, 9 нафар фарзанд, 20 нафар набира ва 5 нафар еваранинг отаси сифатида нафақада хожилар қаторидаман. Ҳурматли Шавкат Миромонович, сизга мурожаат қилишдан мақсадим шуки, 2019 йилнинг 1 июнь санасида фарзандим Ҳасанов Жахонали Рустамович автомашинасида бахтсиз ходиса сабабли автохалокатга учради. Ушбу автохалокат натижасида чустлик бир фуқаро ҳалок бўлди ҳамда фарзандим жиддий жароҳат олди. Суднинг ҳукми билан фарзандим Жаҳонгир соғайиб, саломатлигини тиклагач 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазони ўташи лозим. Мана бир ярим йилдан буён фарзандим ҳеч қандай ишга ярамайди, умри шифохонада ўтди. Энди соғайиб, оёққа тура бошлаганда жазони ўташ муассасасига (қамоқхонага) бориб жазони ўташга мажбур. Тўғри, ушбу автоҳалокат натижасида бир фуқаро, оиланинг отаси вафот этди. Аммо бундай бахтсиз ҳодисани хеч биримиз истамаганмиз. Бир вақтлар ўзингиз бир селектор йиғилишида “Хеч бир ҳайдовчи уйидан аварияга учрайман деб чиқмайди”, - деган эдингиз. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди. Аллоҳни иродаси экан, бизни қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Сизга бир ўзбек отаси сифатида мурожаат қилмоқдаманки, илтимос, фарзандимни авф қилинг! Фарзандим Жаҳонгир 33 ёшда. Ўзи ҳаётда жуда кўп азоб тортди. Фарзандсизлик туфайли иккинчи аёлга уйланиб, ундан ҳам фарзандли бўлолмади. Туғилай деганда хомила нобуд бўлди. Бемор фарзандимга қарасам, ҳар кун сўлиб бораётганини кўриб юрак-бағрим эзилиб кетади. Бир вақтлар ўзбек отаси ҳақида ёзилган Ғ.Ғуломнинг “Соғиниш” шеьрини ўқиб, шеьрнинг остидаги дардни тушунмаган эканман. Бугун отага қандай қийин бўлишини ҳис қилдим. Дунёда отага фарзандининг бундай “сўлиб бораётганлигини” кўриш насиб қилмасин экан. Илтимос, Шавкат Миромонович, фарзандимни авф қилинг! Марҳумнинг оиласини ҳам биз ташлаб қўймаймиз, қўлимиздан келгунича ёрдам қиламиз! Фақатгина сиздан ўтинчим, фарзандимни авф қилинг!
Сизга чуқур ҳурмат билан,
Фуқаронгиз: З.Юлдашев
22. 10. 2020
XALQ DEPUTATLARI CHUST TUMAN KENGASHI DEPUTATI AXATJONOV SUNNATILLA SOBIRJON O’G’LIDAN Quyi Karnon MFY Mustaqillik ko’cha 16-uy, tel: 99891-178-50-80 _______________________________________________________ _№ 5 Agrobank Chust tuman fillialiga
01. 12. 2020
Do'stlaringiz bilan baham: |