ВАКТИНЧАЛИК ХИСОБВАРАКЛАР
ДАРОМАДЛАР ХАРАЖАТЛАР
Дебет
|
Кредит
|
Дебет
|
Кредит
|
Даромадлар нинг камайиши
|
Даромадларнинг
купайиши
|
Харажатларнинг
Купайиши
|
Харажатлар нинг камайиши
|
ФОЙДА
|
ЗАРАРЛАР
|
Дебет
|
Кредит
|
Дебет
|
Кредит
|
Фойданинг
Камайиши
|
Фойданинг
купайиши
|
Зарарларнинг
купайиши
|
Зарарларнинг
камайиши
|
Баланснинг актив ва пассивга булинишига мувофик хисобвараклар актив ва пассив хисобваракларга булинади,
Активларнинг айрим турларининг мавжуд таркибини ва уларнинг харакатини хисобга олиш учун мулжалланган хисобвараклар актив хисобвараклар дейилади. «Асосий воситалар», «Материаллар», «Касса», «Хисоб-китоб счёти» ва бошкд хисобвараклар актив хисобваракларга мисол була олади.
Капитал ва мажбуриятларни хисобга олиш учун мулжалланган хисобвараклар пассив хисобвараклар деб аталади. «Устав капитали», «Банкларнинг киска муддатли кредитлари», «Узок муддатли карзлар» ва бошка хисобвараклар пассив хисобваракларга киради.
Актив хисобвараклар дебетида хисобот даврининг боши ва охиридаги колдикдар, шунингдек мол-мулкнинг купайиши билан боглик барча узгаришлар, кредитида - мол-мулкнинг таркибида камайиш билан боглик барча узгаришлар акс этади. Сальдо хисобга олинмаган холда купайиш ва камайишларнинг умумий суммаси айланмалар деб аталади.
Дебет 5010-«Миллий валютадаги пул маблаглари» Кредит
Сана
|
Ёзувнинг мазмуни
|
Сумма
|
Сана
|
Ёзувнинг мазмуни
|
Сумма
|
|
01.01.2011 й.га коддик (сальдо)
|
100
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Мол-мулк таркибидаги купайиш (+)
|
|
|
Мол-мулк таркибидаги камайиш (-)
|
|
05.01
|
Иш хакини тулашга хисоб-китоб счетидан пул маблаглари келиб тушди
|
40 000
|
08.01
|
Иш хаки берилди
|
40 100
|
12.01
|
Махсулот
сотишдан пул маблаглари келиб тушди
|
57 000
|
13.01
|
Тушум хисоб-китоб счетига
Топширилди
|
57 000
|
29.01
|
Мехнат сафари га бунак тулаш учун пул маблаглари келиб тушди
|
8000
|
30.01
|
Мехнат сафари га бунак туланди
|
7 500
|
|
Айланмалар
|
|
|
Айланмалар
|
|
|
01.02.2020й.га колдик (сальдо)
|
|
|
|
|
Агар 01.01.2011 йилга булган бошлангич колдикни - С& дебет буйича айлаималарни - Ад, кредитлар буйича айланмаларни - Ак килиб белгиласак, 01.02.2020 й.га булган якуний сальдо - Сяни куйидагича хисоблаймиз
Ся = С6 + Ад - Ак
Пассив хисобвараклардаги дебет ва кредитнинг вазифаси актив хисобваракларидаги тамомила тескаридир. Уларда бошлангич ва якуний сальдо кредит буйича, капитал ва мажбуриятлар купайиши кредит буйича, уларнинг камайиши эса дебет буйича акс этгирилади.
Пассив хисобварак чизмасини келтирамиз. Мисол учуй 6810-“Қиска муддатли банк кредитлари" хисобварагини оламиз.
Дебет 6810-иҚиска муддатли банк кредитлари” Кредит
Сана
|
Ёзув мазмуни
|
Сумма
|
Сана
|
Ёзув мазмуни
|
Сумма
|
|
|
|
|
01.01.2020 га сальдо
|
120 000
|
5.01
20.01
|
Банкнинг киска муддатли ссуда- си кайтарилди
Банкка киска муддатли ссуда кайтарилди
|
90 000
100 000
|
15.01
27.01
|
Банкдан киска
муддатли ссуда олнндн
Банкдан киска муддатли ссуда олинди
|
100 000
150 000
|
|
Айланмалар
|
|
|
Айланмалар
|
|
|
|
|
|
01.02.2020 йилга (сальдо)
|
|
Пассив хисобваракдарда якуний колдик куйидагича хисобланади:
Ся = Св + Ак-Ад
Актив хисобваракларда сальдо факат дебетли булиши мумкин, чунки маблагларни мавжуд булганидан ортикча сарфлаб бўлмайди, пассив хисобвараклар буйича сальдо факат кредитли бўлади, чунки карзни коплашда, корхона карзидан кўпрок микдорда тўламайди.
Активлар акс эттириладиган актив хисобвараклар бўйича ва активлар манбалари курсатиладиган пассив хисобвараклар буйича колдиклар баланс билан богланиб кетади, яъни актив хисобвараклар колдикдари баланс активида, пассив хисобвараклар колдиги эса пассивида курсатилади.
Шунингдек, контрактив ва контрпассив хисобвараклар хам қўлланилади.
Контрактив хисобваракдар - бу пассив хисобвараклар, лекин активнинг соф қийматини хисоблаш учун улар бўйича сальдо муайян актив хисобварагининг сальдо суммасидан айирилади. Масалан, 0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини хисобга олувчи хисобвараклар» гурухининг хисобвараклари уз мохиятига кура пассив хисобвараклардир, лекин улар баланснинг активида 0100-«Асосий воситаларни хисобга олувчи хисобвараклар» гурухи хисобваракларидан кейин жойлаштирилади, чунки асосий воситапар колдик кийматини хисоблаш учун уларни кийматини камайтиради. Бундай хисобваракларга 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган хисобвараклар» хисобварагига нисбатан контрактив булган ва харидорлар дебиторлик карзи суммасини камайтириб, унинг соф суммасини курсатадиган 4910-«Даргумон карзлар буйича резерв» хисобвараги киради.
Контрпассив хисобварақлар - бу актив булган хисобвараклардир, лекин муайян пассив хисобвараклар буйича колдикларни камайтириш учун улар бўйича колдик баланснинг пассивида акс эттирилади. Масалан, 8600-«Сотиб олинган хусусий акцияларни хисобга олувчи хисобвараклар» гурухииинг хисобвараклари актив хисобвараклар булга нлиги билан, улар баланснинг пассивида 8300-«Устав капиталини хисобга олувчи хисобвараклар» гурухидан кейин жойлаштирилади ва акциядорлик жамияти акциядорлик капиталининг камайишига олиб келади,
Маълумотни батафсил кўрсатиш буйича синтетик ва аналитик хисобвараклар ажратилади.
Синтетик счётлар умумлаштирилган хисобни юритиш учун ишлатиладн ва факат пул жихатдан юритилади.
Аналитик счётлар бухгалтерия хисоби объектларини батафсил деталлаштирилган холда юритиш учун фойдаланилади ва натурал ва пул куринишида юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |