Пассивлар = Активлар+Мажбуриятлар
Активлар=Пассивлар
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги «Молиявий хисобот шакллари ва уларни тулдириш буйича коидаларни тасдиклаш тугрисида»ги 140-сонли буйругига мувофик мулкчилик шаклидан катьи назар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва юридик шахс хисобланган, банк ва сугурта ташкилотларидан ташкари барча корхона ва ташкилотлар ягона шакл буйича баланс тузадилар.
Баланснинг актив ва пассиви бўлимларга, бўлимлар алохида гурухларга, гурухлар эса баланс моддаларига булинади.
Мол-мулкнинг айрим турларини, унинг шаклланиш манбаларини, корхона мажбуриятларини тавсифлайдиган, баланс активи ва пассивининг кўрсаткичи (сатри) бухгалтерия баланси моддаси деб атапади.
Баланс активи икки булимга булинади: узок муддатли активлар ва жорий активлар.
Бухгалтерия балансининг пассиви хам икки булимга булинади: уз маблаглари манбалари ва мажбуриятлар. Пассив моддаларининг мазмунини яхши тушуниб етиш учун пассивда нималар акс эттирилишини эсда тутиш керак. Агар активда мол-мулкнинг аник турлари акс эттирилса, пассивда корхона томонидан олинган ушбу мол- мулкнинг манбаларини акс эттиради.
БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ - №1-сонли шакл
Do'stlaringiz bilan baham: |