15
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
Университет мухториятга айланди - давлат ўқитувчилар ва олимларга
таъсир кўрсатмади, улар ўқиш ва ўқув услубини ўз хоҳишига кўра танлашлари
мумкин эди, талабалар танлаш эркинлиги улар олган касб доирасида ўқув
курсларини мустақил танлаш билан боғлиқ эди. Ўқитиш сифати ҳам яхшиланди
- дарслар уни яхши бажарганлар томонидан эмас, балки амалий тадқиқотчилар
ва олимлар томонидан олиб борилди. Ўқитиш ва тадқиқотнинг бирлиги
тамойили ҳамда машғулотнинг янги тури пайдо бўлди - ўқитувчи ва талабалар
биргаликда иккала томон учун ҳам қизиқадиган илмий йўналишларни
биргаликда
ўрганадилар.
Университетлар
ҳам
давлат
томонидан
молиялаштирила бошланди, натижада давлат томонидан профессорлар
тайинлана бошланди.
Гумболдт университети 1810 йилда Берлинда очилган. Унинг мафкураси
файласуф Шлеермахернинг қарашларига асосланиб шундай деган эди:
"Университетнинг вазифаси мактаб ва коллежларда бўлгани каби, умумий тан
олинган ва амалий билимларни етказиш эмас, балки қандай қилиб бу билимлар
олинишини ўргатишдир; талабаларнинг илмий изланишларга қизиқишини
уйғотиш ва уларнинг барча фикрларида илм-фаннинг асосий қонунларини
инобатга олишларига ёрдам бериш”
1
. Гумболдт университети - бу "тадқиқот,
таълим ва бепул ўқитиш ғояси"
2
.
Гумболдт университетида замонавий илмий услублар бўйича олиб
борилаётган илмий тадқиқотлар ўқув жараёнида асосий ролни ўйнайди. Илмий
изланишлар ўқув жараёнига киритилди, уларда профессорлардан ташқари
талабалар кўпроқ иштирок этдилар. Тадқиқотлар бошқа олимлар томонидан
олинган натижаларни ўрганиш ва замонавийлаштиришга имкон берадиган
оқилона ёндашувга, экспериментларга (тажрибаларга), жиддий далилларга ва
муҳокама қилиш майдонига таянди. Илмий хулосалар фақат мураккаблик ва
мақсадга мувофиқлик тамойилларига асосланиши керак эди.
Биринчи академик тадбиркорликка ўтиш 1862 йилда тузилган муҳандислик
ишига ихтисослашган ва минтақавий эҳтиёжлар учун ҳукуматдан ер оладиган
Массачусет технология институтида (Etzkowitz, 2002) рўй берди. Кейинчалик
академик тадбиркорлик XX асрнинг бошида ва ўрталарида гуманитар фанлар
йўналишларида қўлланиладиган Стенфордга ўтказилди. Ҳозирги даврда бунга
ўхшаган жараёнлар бутун дунёда рўй бериши натижасида қатор университетлар
учинчи - иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш миссияни амалга оширишга
ҳаракат қилишмоқда. Бунга иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олиш ва
маҳаллий академик ва маданий анъаналарга боғлиқ бўлган фаолликни янада
жадаллаштириш йўли билан эришилади.
1
Ruegg W. A History of the University in Europe // EuropeanHistory Quarterly, 2008. №1. P. 185-187.
2
Ясперс, К. Идея университета / К. Ясперс. Минск: БГУ, 2006.159 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |