1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш чоғидаги ҳаракатлар тўғрисида хабардор қилиш



Download 148,54 Kb.
bet9/29
Sana21.02.2022
Hajmi148,54 Kb.
#22343
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
shaxsga doir ma`lumotlar to`grisida

23-модда. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш чоғидаги ҳаракатлар тўғрисида хабардор қилиш
Субъект ўзининг шахсга доир маълумотлари шахсга доир маълумотлар базасига киритилаётганда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари, ушбу Қонуннинг 30-моддасида белгиланган ўз ҳуқуқлари ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиниши керак.
Шахсга доир маълумотлар учинчи шахсга берилган тақдирда, мулкдор ва (ёки) оператор бу ҳақда субъектни уч кун ичида ёзма шаклда хабардор қилади.
Субъектни ёзма шаклда хабардор қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
давлат органлари ўз ваколатларини амалга ошираётганда;
шахсга доир маълумотлар тарихий, статистик, социологик ёки илмий мақсадларда ишлов бериш учун берилганда;
шахсга доир маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан йиғилганда.
24-модда. Шахсга доир маълумотларга автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш
Субъект ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган, юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган ўз шахсга доир маълумотларига фақат автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш асосида қарор қабул қилишга дучор этилмаслик ҳуқуқига эга, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қуйидаги ҳолларда субъектнинг шахсга доир маълумотларига фақат автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш асосида қарор қабул қилиниши мумкин:
субъектнинг ёзма шаклдаги, шу жумладан электрон ҳужжат тарзидаги розилиги мавжуд бўлганда;
агар қарор мулкдор ва субъект ўртасидаги шартномани ижро этиш ёки илгари тузилган шартнома шартларини бажариш учун қабул қилинаётган бўлса;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда.
Мулкдор ва (ёки) оператор субъектга унинг шахсга доир маълумотларига фақат автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш асосида қарор қабул қилиш тартибини ва бундай қарорнинг эҳтимолдаги юридик оқибатларини тушунтириши, бундай қарорга эътироз билдириш имкониятини бериши, шунингдек субъект томонидан ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тартибини тушунтириши шарт.
Мулкдор ва (ёки) оператор ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган эътирозни кўриб чиқиши ҳамда бундай эътирозни кўриб чиқиш натижалари ҳақида субъектни ўн кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Download 148,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish