1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари


-модда. Маъмурий шикоятни бериш муддати



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/32
Sana04.06.2022
Hajmi0,68 Mb.
#634410
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
ЎРҚ-457 08.01.2018 (1)

64-модда. Маъмурий шикоятни бериш муддати 
Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий шикоят маъмурий 
ҳужжат, процессуал ҳужжат тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан ѐки 
манфаатдор шахсга маъмурий ҳаракат ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўттиз 
кундан кечиктирмай берилиши мумкин. 
Маъмурий шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган 
бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи маъмурий орган томонидан тикланиши мумкин. 
65-модда. Маъмурий шикоятнинг шакли ва мазмуни 
Маъмурий шикоят ѐзма, оғзаки ѐки электрон шаклда берилади ва унда қуйидагилар 
кўрсатилган бўлиши керак: 
1) маъмурий ҳужжатни қабул қилган маъмурий органнинг номи; 
2) шикоят берган аризачининг (унинг вакилининг) фамилияси, исми, отасининг исми 
ва яшаш жойи, юридик шахс учун эса — унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили); 
3) аризачининг талаблари; 
4) илова қилинаѐтган ҳужжатларнинг рўйхати (мавжуд бўлган тақдирда); 
5) ариза берилган сана. 
Маъмурий шикоят манфаатдор шахс ѐки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар 
шикоят вакил томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ѐки вакилнинг ваколатларини 
тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган маъмурий шикоятда 
ушбу моддада санаб ўтилган маълумотлардан ташқари манфаатларини кўзлаб шикоят 
берилаѐтган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг манзили ҳамда 
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборот кўрсатилиши керак. 
(65-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-
сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Қонунчиликда маъмурий шикоятга ва унга илова қилинадиган ҳужжатларга доир 
бошқа талаблар ҳам назарда тутилиши мумкин. 
(65-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-
683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 
03/21/683/0375-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Маъмурий орган маъмурий шикоятга ва унга илова қилинадиган ҳужжатларга 
нисбатан қонунчиликда назарда тутилмаган талаблар қўйишга ҳақли эмас. 
(65-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-
683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 
03/21/683/0375-сон)
Жисмоний шахс оғзаки шикоят қилаѐтганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, 
юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи 
ҳужжатни тақдим этиши керак. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Электрон шаклда бериладиган шикоятларда аризачининг электрон манзили ва ягона 
идентификатори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса электрон рақамли имзо ва 
бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак. 


(65-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-
683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 
03/21/683/0375-сон)
Шикоятда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги аризачининг хабарномаларни 
ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилишга бўлган розилигидир. 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish