29-модда. Ўз фаолиятини тугатган диний ташкилотнинг мол-мулкини тасарруф этиш
Диний ташкилотга унга фойдаланиб туриш учун берилган мол-мулк унинг фаолияти тугатилганидан кейин аввалги эгасига қайтарилади.
Диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда унинг тасарруфидаги мол-мулкка эгалик қилиш унинг уставига ва қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Кредиторларнинг даъволари бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган, ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳуқуқий ворислар мавжуд бўлмаганда мол-мулк давлат мулкига ўтади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
30-модда. Низоларни ҳал этиш
Виждон эркинлигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
31-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
32-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги 289-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 186-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 290-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 187-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 934-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 334-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 618-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 99-модда);
5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 619-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 100-модда);
6) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 2-моддаси;
7) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 2-моддаси;
8) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 5-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |