1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш турлари



Download 55 Kb.
bet16/18
Sana02.04.2022
Hajmi55 Kb.
#524878
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Давлат божхона хизмати туг УЗБ

25-модда. Божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш турлари
Божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:
соғлиғини сақлаш;
меҳнатига ҳақ тўлаш;
уй-жой майдони билан таъминлаш;
мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
давлат пенсия таъминоти;
давлат суғуртаси;
ижтимоий ёрдам кўрсатиш.
Қонун ҳужжатларида божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
26-модда. Божхона органлари ходимларининг ва улар оила аъзоларининг соғлиғини сақлаш
Божхона органларининг ходимларига, пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига, Олий ҳарбий божхона институти курсантларига ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот тақдим этилади ҳамда тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.
Божхона органларининг ходимлари ва пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.
Зарур бўлган ҳолларда, шошилинч тиббий ёрдам ва режали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари томонидан амалга оширилади.
Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдамни ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш, тиббий текширувни ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
27-модда. Божхона органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Божхона органлари ходимларига пул таъминотининг турлари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Божхона органлари ходимлари пул ва озиқ-овқат таъминоти билан таъминланади.
28-модда. Божхона органлари ходимларини уй-жой майдони билан таъминлаш
Уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган божхона органлари ходимлари уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга.
Божхона органлари хизмат уй-жой фондини ташкил этиши мумкин.
Божхона органлари ходимларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пуллик компенсация тўланади.
Божхона органлари ходимларига узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади.

Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish