Бозор билан боғлиқ бўлмаган омилларга қуйидагилар киради: Шундай қилиб иқтисодиётнинг ижтимоий соҳаси хусусий тадбиркорлик ва бозорнинг ўз ўзини тартиблаши асосида ҳал қила олмайдиган муаммоларни ҳал қилади. Давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий жароёнларни тартибга солишдаги камчиликлари эса фуқаролик институтлари, фуқароларнинг ўз ўзини бошқариш органлари томонидан тузатилиб, тўлдирилиб борилади. Ижтимоий соҳа иқтисодиётининг ривожланиши иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий адолатга асосланган ижтимоий самарадорликни таъминлайди.
16 Давлатнинг ижтимоий сиёсат деганда давлатнинг жамиятдаги ижтимоий муаммоларнинг ҳал қилинишига бўлган муносабати,ижтимоий инфратузилмалар самарали ва
бир маромда амал қилишини таъминлашга қаратилган кундалик давлат фаолияти,ижтимоий аҳамиятга молик вазифаларни бажарилишини таъминланишидаги стратегия ва тактик ёндашув назарда тутилади.
Давлатнинг ижтимоий сиёсати Давлатнинг ижтимоий сиёсати бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишга йўналтирилади.
Бозор ижтимоий барқарорликни таъминламайди. Давлат ижтимоий соҳадаги ишчилар ва предметлар ўртасидаги, меҳнат ва капитал ўртасидаги муаммоларни хал этувчиси сифатида чиқади.Буларнинг ҳаммаси, ижтимоий соҳа ва унинг нормал ривожланиши учун тартибга солишнинг бозор механизми билан давлат механизмларини уйғунлаштириш зарур эканлигини келтириб чиқаради. Фақатгина тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмларини оптимал уйғунлаштириш орқалигина самарали натижаларга эришиш мумкин.
Давлат миллатнинг соғлиғи учун, малакали кадрларни тайёрлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Аҳолини ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам давлатнинг зиммасидадир. Фақат давлат шахсни ҳар томонлама ривожланиши билан боғлиқ харажатларни самарали усуллар билан тартибга солиши мумкин. Ва фақат унинг ёрдами билангина ижтимоий йўналтирилган бозор тизимини яратиш ва аҳоли даромадлари ўртасидаги юқори табақаланишларни қисқартириш мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг зарурати шу соҳадаги бозор ва бозор механизми қондира олмайдиган шундай ижтимоий эҳтиёжлар мавжудлиги билан боғлиқдир.
МДҲ мамлакатларида ва шу қатори Ўзбекистонда ҳам ижтимоий соҳани тартибга солишнинг қуйидаги шакллари қўлланилади:
1
мулкчилик шаклидан қатъий назар ишчилар учун энг кам иш ҳақи даражаси, пенсия, иш кунининг давомийлиги, меҳнат татилининг давомийлиги қонунда белгилаш йўли билан тартибга солиш;
2
бюджет ходимлари учун ва давлат ташкилотларидаги ишчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш тизими тарифларини ўрнатиш;
3
пенсия, нафақалар, стипендиялар даражасини ўрнатиш, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари учун имтиёзлар тизимини ўрнатиш;
4
ишчилар учун прогрессив солиқ ставкаларини ўрнатиш;
5
ижтимоий соҳа тармоқлари ўртасида давлат бюджети харажатлари энг оптимал пропорциясини ўрнатиш;
6
кўпроқ ижтимоий-зарурий махсулот ва хизматларнинг юқори нархларини ўрнатиш орқали аҳоли даромадларини тартибга солиш, инфляция жараёнида эса песионерлар, давлат ижтимоий соҳа иштирокчилари ишчиларининг даромадларини индексациялаш.
Энг кам иш ҳақи
Ғарбнинг ривожланган мамлакатларида энг кам иш ҳақи анча юқори эканлигини биламиз. Бироқ шу ўринда турли нарх даражаларини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Давлат томонидан ўрнатилагн энг кам иш ҳақи даражасидан аҳолини турмуш даражасини тахлил этишда ва мутлоқ қашшоқлик кўрсатгичи сифатида фойдаланилади.
Камбағаллик чегараси, нисбий камбағаллик чегарасидан қуйида яшаётган ахоли — расмий камбағаллик чегарасидан қуйида яшаётган аҳолининг фоизлардаги улушига тааллуқлидир